RAHIMOVA UMIDA ARIPOVNA ушбу автомототранспорт воситасини сотиб олдим.
2. Ушбу автомототранспорт воситаси Тошкент шаҳар Юнусобод ТРИБ томонидан
21.04.2012 йилда берилган ААС 3555550-сонли транспорт воситасини кайд этиш
гувоҳномасига асосан EGAMBERDIYEV KOMIL AVNAROVICHга тегишли.
3. Автомототранспорт воситаси биз тарафлар томонидан ўзаро келишувимизга
асосан 20 000 000 /йигирма миллион/ сўмга баҳоланди ва мен, “Сотувчи” ушбу суммани
мазкур шартномани имзолаш арафасида “Олувчи”дан тўлиқ олдим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 356-моддасининг 1-кисмига биноан
сотилаётган автомототранспорт воситасининг ҳақиқий баҳоси яширилган бўлса, бунинг
учун нотариус ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23, 24-моддаларига асосан
“Сотувчи”нинг автомототранспорт воситасини сотишига даъво қилувчи хотини йўқлиги
хақидаги аризаси олинди ва “Олувчи” ушбу ариза билан таништирилди.
5. Ушбу шартнома тузилгунга қадар автомототранспорт воситаси ҳеч кимга
сотилмаганлиги, низоли эмаслиги, бировга ўтказилиши тақиқланмаганлиги аниқланди.
6. 2017 йил 26 майда Тошкент шаҳар ИИББ ЙХХБ - СИО ва ККБ томонидан
автомототранспорт воситасининг агрегат рақамлари кўрикдан ўтказилганлиги
кўрсатилган бўлиб, унинг амал қилиш муддати 05.06.2017 йилгача.
7. Шартнома АSН № 903333 ТN рақамли гербли бланкада расмийлаштирилди.
8. Ушбу шартномани тузиш учун барча харажатларни “Олувчи” тўлади.
9. Битимларнинг хақиқий эмаслиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 113-124-моддалари мазмуни бизга нотариус томонидан
тушунтирилди.
10. Ушбу шартнома уч нусхада тузилди ва имзоланган ҳар бир нусхаси тенг юридик
кучга эга бўлиб, шартноманинг бир нусхаси Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 1-сонли
давлат нотариал идорасида сақланади, қолган нусхалари тарафларга берилади.
11. Ушбу шартнома ИИВнинг тегишли ДЙХХХ органларида ўн кун ичида белгиланган
тартибда рўйхатдан ўтказилиши шарт. Мазкур талабни бажармаслик қонун ҳужжатларига
мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Ушбу шартнома матни нотариус томонидан тарафларга ўқиб эшиттирилди, мазмун-
моҳияти тушунарли ва у бизнинг мақсадимизга мос келади.
Нотариусга тақдим этилган маълумотномалар ҳақиқийлиги учун тарафлар жавобгар
ва маъсулдир.
Имзолар:
1.____________________________________________________________________________
2.____________________________________________________________________________
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри Чилонзор тумани. Икки минг ўн еттинчи йил йигирма олтинчи май. Ушбу шартномани мен, Эргашев Валишер Алишерович, Тошкент шаҳар Чилонзор
тумани 1-мавзе 1-уйда жойлашган Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 1-сон давлат
нотариал идораси нотариуси тасдиқладим.
Шартномани тарафлар менинг ҳузуримда имзоладилар, уларнинг шахслари
аниқланди ва уларнинг муомалага лаёқатлилиги шубҳа туғдирмади. Ушбу нотариал
идорада уларнинг муомалага лаёқатсизликлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.