Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
116
рўйхатдан ўтказилганлигидан қатъи назар, уларнинг умумий биргаликдаги 
мулки ҳисобланади.
Суд амалиётидан келиб чиққан ҳолда фуқаролик муомаласида нисбатан 
кўп учрайдиган уй қурилишидаги иштирокка асосланган мулк ҳуқуқини 
эътироф этишга оид муносабатларнинг ҳуқуқий ҳолатига тўхталиш лозим. 
Амалиётда уй-жойнинг қурувчилари ўртасида уйнинг бир қисмига нисбатан 
уй қурилишидаги иштирокка асосланган мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 
низолар учрайди. Бироқ қайд этиш лозимки, уй қуришда иморат солувчига 
ёт шахсларнинг иштирок этганлиги қурилган уйнинг бир қисмига нисбатан 
уларнинг мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун асос бўла олмайди.
Яъни якка тартибда уй-жой қурилишида маблағи, қурилиш материаллари 
ёки меҳнат кучи билан иштирок этган шахслар бундай асос билан уй-жойнинг 
бир қисмига мулкдор бўла олмайдилар.
Айрим ҳолларда, судлар ишнинг барча ҳолатларини инобатга олиб, 
мазкур шахсларга уйнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиши 
мумкин. Бунда тарафларнинг ўзаро ҳақиқий муносабатлари синчковлик билан 
текширилиши, уй қурилишида уйнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқи 
бор деб эътироф этилишига даъвогарлик қилаётган шахслар иштирокида 
амалга оширилганлигининг сабаблари, тарафлар ўртасида уйга нисбатан 
умумий мулкнинг вужудга келиши тўғрисида келишув бўлган-бўлмаганлиги 
аниқланиши зарур.
Шунингдек, иморат солувчига унинг оила аъзолари ёки қариндошларининг 
уй қуришда ёрдам берганлиги фактининг ўзи уларнинг уйнинг бир қисмига 
бўлган мулк ҳуқуқини суд тартибида эътироф этишга асос бўла олмайди.
Бундай даъво ана шу шахслар билан иморат солувчи ўртасида уйга нисбатан 
умумий мулкнинг вужудга келиши тўғрисида келишув бўлган ҳамда улар 
(шахслар) айни ана шу мақсадда уй қурилишига ўз меҳнат ва маблағларини 
қўшган ҳоллардагина суд томонидан қаноатлантирилиши мумкин. Бундай 
келишув эса фуқаролик қонунчилиги нормаларига кўра ёзма равишда тузилган 
бўлиши керак. 
Шу сабабли, якка тартибда уй-жой қуришда иштирокчиликдан келгусида 
умумий биргаликдаги ёки улушли мулк ҳуқуқи вужудга келиши назарда тутилса, 
бундай муносабатлар тўғрисидаги келишув тегишли тартибда (ёзма равишда) 
расмийлаштирилиши лозим.

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish