Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


 .2 .1 . УЙ-ЖОЙНИ БИТИМЛАР АСОСИДА ҚЎЛГА КИРИТИШ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

2 .2 .1 . УЙ-ЖОЙНИ БИТИМЛАР АСОСИДА ҚЎЛГА КИРИТИШ
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатнинг аҳамияти ва оқибатидан келиб чиққан 
ҳолда битимларни тузишга оид қонуний талаблар ҳам такомиллашиб боради. 
Уй-жой билан боғлиқ муносабатлар фуқаролар учун муҳим аҳамият касб 
этиши туфайли, ушбу жараёнда битимларни тузишнинг қонунда белгилаган 
қатъий талаблари мавжуд.
Фуқаролик кодексининг 480-моддасига кўра кўчмас мулкни сотиш шарт-
номаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади.


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
74
Кўчмас мулкни сотиш шартномасининг шаклига 
риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб 
бўлади.
!
Қонунда белгиланган мазкур талаблардан кўринадики, уй-жойнинг олди-
сотди шартномаси ҳар қандай ҳолатда ҳам ёзма равишда тузилиши зарурий 
шарт ҳисобланади. Мазкур талаб қатъий хусусият касб этиб, ҳам юридик 
шахсларга, ҳам фуқароларга нисбатан татбиқ этилади.
Битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя 
этмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган 
ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
!
Тарафлар ўртасида ҳақиқатда уй-жойнинг олди-сотдисига оид 
муносабатлар юз берган бўлиши, улар уй-жойнинг олди-сотдиси юзасидан 
келишган, келишув шартлари тўлиқ бажарилган, хусусан, мулк учун тўловлар 
келишув баҳосига мувофиқ тўлиқ амалга оширилган бўлиши мумкин, 
лекин агарда ушбу келишув ёзма равишда амалга оширилмаган тақдирда 
у ҳақиқий ҳисобланмайди. Келгусида тарафлар ўртасида мазкур битим 
юзасидан низо келиб чиққан, тарафлардан бири ўз мажбуриятларини 
бажаришдан бош тортган тақдирда, ҳуқуқи бузилган тараф ўз ҳуқуқларини 
ҳимоя қилишда ёзма келишувсиз исботлаш воситаларидан – далиллардан 
маҳрум бўлади. 
Суд амалиётининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, уй-жой олди-сотдисига 
оид битимлар бўйича низо юзага келганда, тарафлар унинг ҳақиқатда 
тузилганлигини гувоҳлар иштирокида исботлаш мумкин, деб ҳисоблашади. 
Бироқ фуқаролик қонунчилигига кўра битимнинг оддий ёзма шаклига 
риоя қилмаслик низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, 
мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан 
тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Фуқаролик 
ишларини кўришда судлар томонидан далилларга оид қонун нормаларини 
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2007 йил 2 октябрдаги 11-сонли 
қарори 8-бандининг 5-қисмига кўра битимнинг оддий ёзма шаклига риоя 
қилинмаган ҳолларда унинг тузилганлигини аудио ва видео ёзувлари орқали 
тасдиқлаб бўлмайди. Бундан кўринадики, уй-жойга нисбатан гувоҳлар 
иштирокида тузилган битим ҳам, аудио ёки видео ёзувлари билан қайд 
қилинган келишув ҳам агарда ёзма равишда тузилган ва битим иштирокчилари 
томонидан имзоланган шартнома орқали тасдиқланмас экан, ҳуқуқий аҳамиятга 


75
эга бўлмайди ва фуқаролик қонунчилигида мазкур битимнинг ҳақиқийлигини 
эътироф этиш мумкин эмас.

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish