Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


Кўчмас мулкни сотиш шартномаси ёзма шаклда тузилиши шарт!



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

Кўчмас мулкни сотиш шартномаси ёзма шаклда тузилиши шарт! 
Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик низо чиққан тақдирда 
тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини 
гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Фуқаро Р.Хакимова 2007 йил май ойида М.Кравченко билан уй-жой сотиб олиш 
ҳақида келишган.
Келишув бўйича сотиб олувчи Р.Хакимова сотувчи М.Кравченкога 25 миллион 
сўм пул маблағини тўлиқ бериб, хонадоннинг кадастр ҳужжатларини сотувчидан 
олган. Бироқ М.Кравченко хонадон учун пулни олиши билан Россия Федерациясига 
маълум муддатга кетиб қолган ва олди-сотди шартномасини нотариал тартибда 
расмийлаштириб бермаган. Россия Федерациясидан қайтиб келганидан кейин ҳам 
ўзаро ишончли муносабатларни асос қилиб, ўзининг соғлиги ёмонлашганлигини, 
имкон бўлиши билан уйни расмийлаштириб беришини айтиб, уйни сотиб олувчининг 
номига ўтказиб бермасдан келган.
Хонадонда ўз оила аъзолари билан яшаб, ундан фойдаланиш билан боғлиқ барча 
тўловларни тўлаб келган Р.Хакимова 2015 йилда уйни нотариал расмийлаштириб 
беришни қатъий талаб қилганидан кейин ўртада низо келиб чиққан.
Р.Хакимова судга олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топиш ҳақида даъво 
аризаси билан мурожаат қилиб, ўрталарида ҳақиқатдан ҳам бундай келишув 
бўлганлигининг тасдиғи сифатида ўзаро суҳбатнинг аудиоёзувини тақдим этган. Ушбу 
аудиоёзувда М.Кравченко уй учун ҳақиқатдан ҳам пул маблағларини тўлиқ олганлиги 
ва уни кейинчалик Р.Хакимовага расмийлаштириб бериши ҳақидаги суҳбат мавжуд.
Шунингдек судда иштирок этган гувоҳлар низоли хонадонга қўшни бўлиб 
яшашини, М.Кравченко уларга низоли хонадонни Р.Хакимовага сотганлигини 
айтишганлигини, уларнинг айримлари олди-сотди келишуви жараёнида бевосита 
иштирок этганлигини маълум қилишган. Лекин судга Р.Хакимова томонидан низоли 
хонадоннинг олди-сотдиси бўйича келишув бўлганлигини тасдиқловчи ёзма тилхат 
ёки бошқа ёзма шартнома тақдим этилмаган. 
Фуқаролик кодексининг 480-моддасига кўра кўчмас мулкни сотиш шартномаси та-
раф лар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади. Кўчмас мулкни сотиш 
шартномасининг шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
Фуқаролик кодекси 109-моддасининг 1-қисмига кўра, битимнинг оддий 
ёзма шаклига риоя қилмаслик низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг 
тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан 
тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Фуқаролик ишларини 
кўришда судлар томонидан далилларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим 
масалалари тўғрисида”ги қарори 8-бандининг 5-қисмига кўра, қонун талабига кўра 
битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилинмаган ҳолларда унинг тузилганлигини
аудио ва видео ёзувлари орқали тасдиқлаб бўлмайди.

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish