Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
70
Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи бундай ҳуқуққа оид давлат ордери, 
олди-сотди шартномаси ва ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи юзага келишига 
асос бўладиган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларга 
асосан рўйхатга олинади.
Бинога, иморатга ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтиши 
натижасида юзага келган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш 
ҳуқуқи ана шу мулкларнинг олди-сотдиси, алмаштирилганлиги, ҳадя 
этилганлиги, васият қилинганлиги тўғрисидаги тегишли шартномалар ва ер 
участкасига оид тегишли ҳужжатлар асосида рўйхатга олинади.
Сервитутлар тўғрисидаги битимлар ҳамда ер участкаларига эгалик қилиш, 
улардан фойдаланиш, уларни ижарага олиш, мулк ҳуқуқларига доир бошқа 
чеклашлар тегишли шартномалар, суднинг қарорлари асосида рўйхатга 
олинади.
Ер кодексининг 35-моддасига кўра ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни 
рўйхатга олиш бўйича давлат реестрига қуйидагилар киритилади:

ер участкасига бўлган ҳуқуқни олган шахс тўғрисидаги маълумотлар;

ер участкасининг тавсифи (ерларнинг тоифаси, фойдаланиш мақсади, 
майдонининг тури, сатҳи, биргаликда эгалик қилиш ёки фойдаланиш улуши, 
чегаралари, кадастр тартиб рақами ва бошқа тавсифномалари);

ер участкаси бериш тўғрисидаги шартнома талабларига, ер 
участкасини сақлаш вазифалари ва сервитутларга оид маълумотлар;

ваколатли органларнинг ер участкасини давлат ёки жамоат 
эҳтиёжлари учун ажратиб олиш зонасига киритиш тўғрисидаги қарорлари;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатига олинганлиги тўғри-
сида рўйхатга олинган сана ва тартиб рақами кўрсатилган ҳолда гувоҳнома 
берилади.
2 .1 .6 . ЕР ЭГАСИ, ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ, ИЖАРАЧИ 
ВА ЕР УЧАСТКАСИ МУЛКДОРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори қуйидаги 
ҳуқуқларга эга:

ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига мувофиқ мустақил 
хўжалик юритиш;

қишлоқ хўжалик экинзорлари ва кўчатзорлари ҳамда дов-дарахтларга, 
етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулоти ва уни реализация қилишдан 
олинган даромадга бўлган мулк ҳуқуқи;

ер участкасидаги мавжуд кенг тарқалган фойдали қазилмалар, 
ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган 


71
тартибда фойдаланиш, шунингдек ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга 
солиш;

ерларни суғориш ва уларнинг захини қочириш, агротехника ва бошқа 
мелиорация ишлари ўтказиш;

қишлоқ хўжалик экинларини, дов-дарахтларни суғориш ҳамда бошқа 
мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш;

белгиланган тартибда уй-жой бинолари, ишлаб чиқариш, 
маданий-маиший ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни барпо этиш, ер 
участкаларидан фойдаланиш мақсади ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ 
уларни қайта қуриш ва бузиб ташлаш. Ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар 
бу ишларни ер эгалари билан келишиб амалга оширишга ҳақли;

ер участкаси олиб қўйилган тақдирда унга етказилган зарарнинг (шу 
жумладан бой берилган фойданинг) қопланишини ёки ер участкасидан ихтиё-
рий равишда воз кечилганида сарфланган харажатларнинг тўланишини талаб 
қилиш;

ер участкасини ёки унинг бир қисмини қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда вақтинча фойдаланишга ва ички хўжалик ижарасига 
бериш.
Ер эгаси бўлган фуқаро ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган 
умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шу жумладан ким ошди савдоси асосида 
олинган шундай ҳуқуқни деҳқон хўжалиги юритиш, якка тартибда уй-жой 
қуриш мақсадида кредитлар олиш учун гаровга қўйиши мумкин.
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори қонун 
ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори 
қуйидагиларни бажариши шарт:

ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ 
унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи 
технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик 
вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик;

ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик 
коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш;

ерларни муҳофаза қилишга оид, ушбу Кодекснинг 79-моддасида 
назарда тутилган туркум тадбирларни амалга ошириш;

ер солиғини ёки ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш;

бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари 
ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмаслик;

фойдали қазилма конларини ишлатиш, қурилиш ва бошқа ишларни 
амалга ошириш учун берилган қишлоқ хўжалик ерлари ва ўрмонзорларни 
уларга эҳтиёж қолмаганидан кейин ўз ҳисобидан қишлоқ хўжалиги, ўрмон 
хўжалиги ёки балиқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга, мазкур 



Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish