КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
64
ва бошқа кредит муассасаларидан кредит олиш учун гаров бўлиб хизмат
қилиши мумкин.
Ер участкаларини аукцион савдолари орқали реализация қилиш.
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер
майдонлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан,
хорижий жисмоний ва юридик шахсларга сотиш Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 апрелдаги 126-сонли қарори билан
тасдиқланган “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган
ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб
қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида
сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Сотиш тегишли ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ер майдонларини
хусусий мулк сифатида сотиш ҳақидаги қарорларини тақдим этгандан кейин
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва
рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари
томонидан ким ошди савдоси асосида амалга оширилади.
Ким ошди савдоси ғолибига Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган
корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки
унинг ҳудудий бошқармаси томонидан уни кейинчалик тегишли ҳокимликлар
ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида рўйхатдан ўтказиш учун
объектга у жойлашган ер майдони билан биргаликда эгалик қилиш ҳуқуқини
берувчи давлат далолатномаси берилади.
Ер майдонларини фуқароларга мерос қилиб қолдириш шарти билан
умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш.
Ер майдонларини мерос қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш
учун фуқароларга бериш “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини
улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини
мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк
сифатида сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра якка тартибда уй-жой
қуриш учун 0,04 гектар ва деҳқон хўжалиги юритиш учун 0,06 гектар доирасида
кимошди савдоларида сотиш орқали амалга оширилади.
Аукцион савдолари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қў-
ми таси (ҳозирги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва ра қо бат ни
ривожлантириш давлат қўмитаси)нинг 2011 йил 9 декабрдаги 01/09-18/13-сон-
ли қарори билан тасдиқланган “Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини
юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдири ладиган умрбод эгалик
қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил
этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида ўтказилади.
Низомга кўра очиқ аукцион савдоларида Ўзбекистон Республикаси
фуқаролари, хорижий юридик ва жисмоний шахслар – дипломатик корпус
65
ходимлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган матбуот вакиллари,
доимий ваколатхоналар, фирмалар, компаниялар ва халқаро ташкилотлар
ходимлари, қўшма корхоналарда доимий асосда ишловчи шахслар, шунингдек,
республикада доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар
қатнишишга ҳақли.
Аукцион савдоларига қўйиладиган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг
рўйхатини тузиш, реализация қилиш шартлари ҳокимлик томонидан
белгиланади.
Ҳокимлик томонидан ер участкаларини ажратиш бўйича доимий
фаолият юритувчи комиссиянинг таклифларига асосан аукцион савдоларига
чиқариладиган ер участкаларининг рўйхати зарурий ҳужжатлар билан бирга
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш
давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармасига (кейинги ўринларда ҳудудий
бошқарма) тақдим этилади.
Тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ ҳудудий бошқарма томонидан ўн
кунлик муддат ичида ер участкаларига бўлган ҳуқуқни аукцион савдоларига
чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилинади. Аукцион савдоларини ўтказиш
учун доимий ёки вақтинча ишлайдиган аукцион комиссияси тузилади.
Низомга кўра ҳудудий бошқарма аукцион савдоси ўтказилишидан
камида ўттиз кун олдин ўз интернет тармоғидаги веб-сайтида ер участкасига
бўлган ҳуқуқнинг аукцион савдосига қўйилганлиги тўғрисида хабарномани
белгиланган тартибда жойлаштириши лозим.
Аукцион савдоларида қатнашиш учун буюртманомалар хабарнома
эълон қилинган санадан аукцион савдоси ўтказилишидан бин кун олдин
18.00 га қадар қабул қилинади. Аукцион савдосида қатнашиш учун талабгор
ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошланғич нархининг камида ўн беш фоизи
миқдорида закалат пулини тўлаши керак.
Аукцион савдолари ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич нархи
босқичма-босқич оширилиб бориши шаклида ўтказилади. Аукцион савдоси
якунлари бўйича аукцион комиссия томонидан баённома тузилади. Аукцион
комиссиясининг қарори асосида савдо ташкилотчиси ва аукцион ғолиби
томонидан савдо ўтказилган кунда савдоларнинг натижалари тўғрисида икки
нусхада ғолиблик баённомаси тузилади.
Шундан кейин йигирма кундан кечикмай ҳокимлик, ҳудудий бошқарма,
савдо ташкилотчиси ва ғолиб ўртасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни
реализация қилиш тўғрисида шартнома тузилади. Ғолиб шартнома
тузилгунга қадар ғолиблик баённомасида қайд этилган нархнинг камида
ўн беш фоизи миқдорида савдо ташкилотчисининг ҳисоб рақамига тўлаши
шарт.
Ҳудудий бошқарманинг харидор томонидан тўловлар тўлиқ
тўланганлигини тасдиқловчи ёзма маълумоти олинганидан сўнг, ҳокимлик
Do'stlaringiz bilan baham: |