Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
66
томонидан ўн кунлик муддат ичида харидорга унинг ер участкасига мерос 
қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат 
ҳужжати берилади. 
Тегишли тартибда хусусийлаштирилган ер участкалари келгусида юридик 
ва жисмоний шахслар ўртасида фуқаролик муомаласида мулк ҳуқуқининг
объекти сифатида қатнашади ва қоида тариқасида ер участкасида жойлашган 
кўчмас мулк билан бирга тасарруф қилинади.
Ер участкасини унда жойлашган кўчмас мулк билан биргаликда 
тасарруф этиш ҳуқуқи Фуқаролик кодексида белгиланган бўлиб, унинг 
482-моддасига кўра бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулкни сотиш 
шартномасига биноан сотиб олувчига бундай кўчмас мулкка эгалик 
ҳуқуқини топшириш билан бир вақтда ушбу кўчмас мулк жойлашган ва 
ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасининг муайян қисмига 
бўлган ҳуқуқлар ҳам топширилади.
Сотувчи сотилаётган кўчмас мулк жойлашган ер участкасининг мулкдори 
бўлган тақдирда сотиб олувчига ер участкасининг тегишли қисмига мулк ҳуқуқи 
ёки ижара ҳуқуқи ёхуд кўчмас мулкни сотиш шартномасида назарда тутилган 
бошқа ҳуқуқ берилади.
2 .1 .4 . ФУҚАРОЛАРНИНГ ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН 
ИЖАРА ҲУҚУҚИ
Қонунга мувофиқ ер участкасининг ижараси ер участкасига ижара 
шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш-
дан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари ер участкасини 
ижара шартнома асосида туман ва шаҳар ҳокимларидан оладилар.
Ижарага берилган ер участкаси ёки унинг бир қисмини иккиламчи 
ижарага бериш тақиқланади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан 
мустасно.
Ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш 
объекти бўлиши мумкин эмас. 
Ер участкалари ижарасининг шартлари ва муддатлари тарафларнинг 
келишувига биноан белгиланади ва шартномада мустаҳкамлаб қўйилади. 
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарага эллик йилгача бўлган, бироқ 
ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни 
8-моддасининг 5-қисмига кўра томорқа ер участкасидан оқилона ва самарали 
фойдаланаётган деҳқон хўжалигига туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва реализация қилиш, озуқа 


67
етиштиришни ташкил этиш, шунингдек яйлов яратиш учун қисқа муддатли 
ижарага қўшимча равишда ер участкалари берилиши мумкин. 
Фермер хўжалигининг фаолияти эса ижарага берилган ер участкаларидан 
фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан 
шуғулланишга асосланган.
Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг 
11-моддасига кўра фермер хўжаликлари юритиш учун ер участкалари очиқ 
танлов асосида ижарага эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган 
муддатга берилади.
Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини 
олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган 
жойда 
яшовчи 
шахслар 
устун 
ҳуқуқдан 
фойдаланадилар.
!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 
октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкаларини 
фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги 
Низомнинг 2-бандига кўра ер участкалари фермер хўжаликларига очиқ танлов 
асосида ижарага берилади.
Низом талабларига кўра фермер хўжаликларига ер ижараси туман 
ҳокимининг юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги 
мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ер участкалари ажратиш 
тўғрисида, шунингдек ушбу ерларни фермер хўжаликларига бериш бўйича 
танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади. Танлов 
уни ўтказиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинган вақтдан бошлаб бир ой 
мобайнида ўтказилиши керак.
Танловда иштирок этиш у эълон қилинган кундан бошлаб бир ой 
мобайнида туман ҳокимига ер участкалари бериш тўғрисидаги ариза бериш 
орқали амалга оширилади.
Туман ҳокими танловда иштирок этиш учун топширилган аризаларни 
туман фермерлари кенгашига юборади.
Аризалар қуйидаги тартибда бир нечта босқичларда кўриб чиқилади.
Дастлаб туман фермерлари кенгаши икки кун мобайнида аризаларни 
кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.
Мазкур хулоса аризалар билан биргаликда ер майдонларини бериш 
(реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига 
юборилади. Комиссия фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича 
танлов ўтказади ва унинг натижалари юзасидан қабул қилинган қарори 
баённома билан расмийлаштирилади.



Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish