Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
62
Туман ҳокимининг 2016 йил 26 январдаги 55-сонли қарори билан 
ўтказилган ким ошди савдосига кўра мен билан 2016 йил 28 февралда 
205-сонли келишув шартномаси тузилиб, барча тўловларни тўлаганимдан 
кейин менга 2016 йил 5 мартда ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи 1103-сонли 
давлат далолатномаси берилди.
Бироқ ушбу далолатномада менга сотилган ер бўлагининг рақами 
кўрсатилмаган. Менга туман ер кадастр хизмати ходимлари ер майдонини 
кўрсатишди. Ушбу ер бўлагининг ҳақиқатда менга ажратилганлигини 
қандай билсам бўлади, келажакда низо юзага келмайдими?
Савол
Туман ҳокими ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилганидан 
кейин ер участкасини танлаш бўйича материаллар тайёрланиши 
ва ер участкаси ажратиш далолатномаси белгиланган тартибда 
расмийлаштирилиши лозим.
Ўрнатилган тартибга кўра, ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор 
қабул қилингандан кейин мавжуд топография материаллари асосида, 
бундай материаллар бўлмаса, ер участкасининг топографик харитаси 
ишлаб чиқилгандан кейин натурага кўчирилади.
Қонун талабларига кўра ана шу талабларни тўлиқ бажариб, ер 
ажратиш далолатномаси расмийлаштирилганидан ва топографик харита 
асосида натурага кўчирилганидан кейин Сизга кўрсатилган ер участкаси 
ҳақиқатдан ўзингизники эканлиги юзасидан ишонч ҳосил қилишингиз 
мумкин.
Жавоб
Ер участкаларига доимий ва муддатли (вақтинча) эгалик қилиш ҳамда 
фойдаланиш.
Қонунга мувофиқ, ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга доимий 
ва муддатли (вақтинча) эгалик қилишга ҳамда улардан доимий ва муддатли 
(вақтинча) фойдаланишга берилиши мумкин.
Ер кодекси 20-моддасининг 3-қисмига кўра доимий ёки муддатли 
(вақтинча) фойдаланиш учун ер участкалари:

Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига;

саноат, транспорт ҳамда бошқа ноқишлоқ хўжалик корхоналари, 
муас сасалари ва ташкилотларига;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро 
бирлашмалар ва ташкилотларга;

чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга берилади.
Ер участкаларидан муддатли фойдаланиш қисқа муддатли – 3 йилгача ва 
узоқ муддатли – 3 йилдан 10 йилгача бўлиши мумкин.


63
Ер участкасидан доимий фойдаланиш муддатсиз бўлиб, ер участкаларига 
бўлган ҳуқуқлар қонунда белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар давом 
этади. 
Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи Ер участкасидан доимий 
фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати билан тасдиқланади.

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish