Bog'liq kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma
КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ 68 Шундан кейин барча ҳужжатлар кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман
Кенгашига юборилади ва кенгаш томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб
чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.
Ушбу қарор туман ҳокимига юборилиб, туман ҳокими халқ депутатлари
туман Кенгашининг ижобий қарори асосида уч кун мобайнида фермер
хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради ва
уч кун муддатда ушбу қарорни тасдиқлаш учун вилоят ҳокими бошчилик
қиладиган ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб
чиқиш бўйи ча вилоят комиссиясига юборади.
Ер участкаларини ижарага бериш вилоят ҳокими бошчилик қиладиган
вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш
ва туман ҳокимининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш
тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш (ёки тасдиқлашни рад этиш) ҳақида қарор
қабул қилиш билан якунланади.
Низомнинг 31-бандига кўра туман ҳокими томонидан фермер хўжалигига
ижарага ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин
туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан беш кун муддатда
намунавий шаклга мувофиқ ер участкасини ижарага бериш шартномаси
тайёрланади.
Мазкур ижара шартномаси ер участкалари бериш (реализация қилиш)
масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси томонидан тегишли
қарор қабул қилингандан кейин туман ҳокими ва фермер хўжалиги бошлиғи
томонидан имзоланади.
Ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси туман ер
ресурслари ва давлат кадастри бўлимида рўйхатдан ўтказилади ва фермер
хўжалигининг ер участкасини ижарага олганлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат
ҳисобланади.
Низом талабларига кўра фермер хўжаликларига ижарага берилган
ер участкаларидан қатъий мақсадга мувофиқ ҳолда фойдаланилади, улар
хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти
бўлиши, шунингдек субижарага берилиши мумкин эмас.
Қонун талабларига кўра ижарачилар ер участкалари ижара шартномаси-
нинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин шартномани янгилашда бошқа
тенг шароитларда устун ҳуқуққа эгадирлар.
Ер участкаларини ижарага олганлик учун ҳақ тўлаш тартиби ва унинг
миқдори ижара шартномасида қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган
тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.