Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


Изоҳ ўрнида қайд этиш лозимки



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

Изоҳ ўрнида қайд этиш лозимки, никоҳ даврида сотиб олинган 
мулкларнинг биргаликдаги умумий мулк эканлиги фақат сотиб олинган, якка 
тартибда қурилиб, эгалик ҳуқуқи вужудга келган кўчмас мулкларга нисбатан 
тааллуқли бўлиб, эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган 
мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос 
тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар 
бирининг ўз мулки ҳисобланади ҳамда бундай асосларга кўра тегишли бўлган 
мулкни, хусусан, уй-жойни сотиб олишда ўз номига расмийлаштирилмаган эр 
ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди.


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
82
Уй-жойга нисбатан умумий мулк ҳуқуқи вужудга келишининг фуқаролик 
муомаласида кўп учрайдиган навбатдаги тури хусусийлаштирилган уй-
жойларга нисбатан бўлиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат уй-жой фондини 
хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни 13-моддасининг 4-қисмига кўра 
хусусийлаштирилган турар жой эгасининг оила аъзолари ҳамда турар жой 
майдонига ҳақли бўлиб, уни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар 
шу турар жой майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, 
хусусийлаштирилган уй-жойни сотиш ёки ижарага бериш уларнинг розилиги 
билан амалга оширилади.
Хусусийлаштирилган уй-жойларга нисбатан умумий мулк ҳуқуқининг 
эътироф этилиши ҳамда бундай мақомдаги уйларнинг тасарруф этилиши 
масаласи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Хусусий-
лаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни 
тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида” 1997 
йил 2 майдаги 3-сонли қарорида шарҳланган ҳолда ёритилиб, амалиётда 
хусусийлаштирилган уй-жойлар билан боғлиқ юзага келадиган ҳуқуқий 
муносабатларга оид раҳбарий кўрсатмалар келтирилган.
Мазкур Пленум қарорининг 16-бандига кўра хусусийлаштирилган турар 
жойда уни хусусийлаштирилишига розилик берган уй эгасининг бошқа 
оила аъзолари яшаётган бўлсалар, уларнинг ҳаммаси шу турар жойнинг 
эгаси ҳисобланадилар, эгаллаб келинаётган турар жой эса хусусийлаштириш 
натижасида умумий мулкка айланади. 
Ижарачи билан бирга яшаётган ва унинг оила аъзоси ёки собиқ оила аъзоси 
бўлиб ҳисобланган вояга етмаган шахслар ижарага олиш шартномасидан 
келиб чиқадиган барча ҳуқуқлардан тенг фойдаланишлари сабабли улар 
эгаллаб турган турар жойлари хусусийлаштирилган тақдирда вояга етган 
фойдаланувчилар билан тенг равишда шу турар жойга нисбатан умумий эгалик 
ҳуқуқига эга бўладилар. 
Турар жой оила аъзоларининг бири томонидан бепул хусусийлашти-
рилган тақдирда ҳам юқорида кўрсатилган шахслар шу асосларга кўра умумий 
мулкнинг тенг ҳуқуқли иштирокчилари бўлиб қоладилар.
Шу сабабли хусусийлаштирилган уй-жойларга оид шартномавий 
муносабатларга киришишда хусусийлаштириш ҳақидаги давлат ордери бир 
шахс номига берилган бўлсада, мазкур уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқига эга 
бўлган бошқа шахслар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш лозим. 
Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга 
кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий 
бошқармаларидан уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар 
тўғрисидаги маълумотномани, шунингдек фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш 
органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан хусусийлаштириш 
вақтида вояга етмаганлиги сабабли розилик бермаган бўлсада, ушбу уйда 


83
яшаган ва вояга етиши билан ушбу уйнинг тенг ҳуқуқли мулкдорига айланган 
шахслар бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани ёки уй дафтарини 
(нусхасини) олиш йўли билан аниқланади. 
Хусусийлаштиришда иштирок этган барча шахслар (шу жумладан, хусу-
сий лаштириш вақтида уй-жойда рўйхатда бўлган ва вояга етиши билан 
умумий эгалик ҳуқуқига эга бўлганлар) мазкур уй-жойнинг умумий мулкдори 
ҳисобланиши сабабли, бундай мақомдаги уй-жойларга нисбатан шартномалар 
ушбу шахсларни барчасининг нотариус ёки консуллик муассасалари консуллари 
томонидан шаҳодатлантирилган ёзма розилиги асосидагина амалга оширилади. 
Бундай талабга риоя қилмасдан, яъни хусусийлаштирилган уй-жойга 
нисбатан умумий мулк ҳуқуқига эга бўлган шахснинг (шундай шахслардан 
бирининг) розилигисиз амалга оширилган битим мазкур битимни тузиш 
оқибатида ҳуқуқи бузилган шахснинг аризасига асосан суд томонидан ҳақиқий 
эмас деб топилиши мумкин.

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish