Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


 .3 .2 . МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ БЕКОР БЎЛИШ АСОСЛАРИ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

1 .3 .2 . МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ БЕКОР БЎЛИШ АСОСЛАРИ
Қонунга кўра мулк ҳуқуқи мулкдорнинг ихтиёрий суратда мажбуриятни 
бажариши, мулкдорнинг мол-мулк тақдирини ҳал қиладиган бир томонлама 
қарор қабул қилиши, суд қарори асосида мол-мулкни олиб қўйиш (сотиб олиш) 
йўли билан, шунингдек мулк ҳуқуқини бекор қилувчи қонун ҳужжатларига 
асосан бекор бўлади.
Мулк ҳуқуқининг бекор бўлиш асослари
Мулк ҳуқуқи объектининг йўқ қилиниши (масалан буюмнинг нобуд бўлиши)
Мулкдан воз кечиш
Мулк ҳуқуқи субъектининг ўлими (тугатилиши)
Мол-мулкни ўзганинг эгалигига ўтказиш бўйича шартноманинг тузилиши
(олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя)
Мулкни мулдорнинг эгалигидан олиб қўйиш:

суднинг ҳал қилув қарори асосида мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича 
ундирувни мол-мулкка қаратиш;

ер участкасини олиб қўйиш;

национализация қилиш;

реквизиция қилиш;

мусодара қилиш.
Мулкдорнинг ўз хоҳиш-иродаси бўйича мулк ҳуқуқининг бекор бўлиши 
асосан мол-мулкнинг битимларга кўра бегоналаштирилишида акс этади. 
Масалан, уй-жойни ёки транспорт воситасини сотиш ёки ҳадя қилиш. 
Мол-мулкнинг йўқ қилиниши (тугатилиши) ва ҳисобдан чиқарилиши 
ёки нобуд бўлиши натижасида мулк ҳуқуқининг бекор бўлиши жонли 
ашёларга, истеъмол қилинадиган, шунингдек яроқлилик муддати нисбатан 


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
34
қисқа ашёларга тааллуқлидир. Масалан, қорамолларнинг ўлими, шакарнинг 
истеъмол қилиниши ёхуд транспорт воситасининг ёки ускунанинг эскириши 
сабабли ҳисобдан чиқарилиши.
Мулкдорнинг эрки, иродасидан ташқари мол-мулкнинг олиб қўйилиши 
орқали мулк ҳуқуқининг бекор бўлиши ашёнинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари 
учун, жиноят қуроли деб топилиши оқибатида мусодара қилиниши, нацио-
нализация қилиниши каби ҳолатлардир. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 199-моддасига кўра 
мол-мулкни мулкдордан олиб қўйишга қонунларда назарда тутилган ҳолларда 
ва тартибда мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича ундирув ана шу мол-мулкка 
қаратилган тақдирда, шунингдек национализация қилиш, реквизиция ва 
мусодара қилиш тартибида йўл қўйилади.
Агар қонунга асосан шахсга тегишли бўла олмайдиган мол-мулк унинг 
мулки бўлиб қолса, ушбу мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи суд тартибида 
бекор қилиниб, олиб қўйилган мол-мулкнинг қиймати шахсга тўланади.



Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish