Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


Жавоб КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

Жавоб


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
32
Фуқаролик қонунчилигида мулк ҳуқуқини вужудга келтиришнинг ўзига 
хос асосларидан бири эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат 
ҳисобланади.
Қонун мулкни бундай асосда қўлга киритиш учун қуйидаги шартларни 
белгилайди:

қонунда белгиланган муддатнинг ўтиши;

мол-мулкка ўзиники каби ҳалол, ошкора, узлуксиз эгалик қилиш.
Эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат кўчмас мол-мулкка
15 йил, бошқа мол-мулкка 5 йил этиб белгиланган.
Кўчмас ва бошқа мол-мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлганда 
мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи 
муддат туфайли олган шахсда у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга 
келади.
Шу билан бирга таъкидлаш лозимки, шахс ихтиёрида бўлиб, Фуқаролик 
кодексининг 228, 229, 230 ва 232-моддаларига мувофиқ унинг эгалигидан талаб 
қилиб олиниши мумкин бўлган ашёларга доир эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга 
келтирувчи муддат тегишли талаблар бўйича даъво муддати тамом бўлганидан 
кейин ўта бошлайди.
Фуқаролик кодексининг 191-моддасига кўра эгаси бўлмаган ёки эгаси 
номаълум бўлган ашё эгасиз ашё ҳисобланади. Агар бу ҳол топилма тўғриси-
даги, қаровсиз ҳайвонлар ва хазина тўғрисидаги қоидаларда рад этилмаган 
бўлса, эгасиз кўчар ашёлар эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат 
асосида қўлга киритилиши мумкин.
Мазкур кодекс 193-моддасининг 1-қисмига кўра башарти, топилма 
тўғрисида милицияга ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан 
эътиборан олти ой мобайнида йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс аниқ-
ланмаса ҳамда ашёни топган шахсга ёхуд милиция, тегишли давлат органи ёки 
фуқа ро ларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ана шу ашёга бўлган ўз ҳуқуқи 
тўғрисида арз қилмаса, ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.
Фуқаролик муомаласида у қадар кўп учрамасада, китобхон учун қизиқ 
бўлган мулк ҳуқуқини қўлга киритишга оид юридик фактлардан бири хазинани 
топиб олиш бўлиб, қонунга мувофиқ, эгаси аниқланиши мумкин бўлмаган ёки 
қонунга биноан ҳуқуқларини йўқотган хазина, яъни ерга кўмилган ёки бошқача 
усулда яширилган пул ёхуд қимматбаҳо буюмлар хазина яшириб қўйилган мол-
мулк (ер участкаси, иморат ва шу кабилар) мулкдори бўлган шахс ва хазинани 
топган шахс мулкига, агар улар ўртасидаги келишувга мувофиқ бошқача тартиб 
белгиланган бўлмаса, тенг улушларда ўтади.
Хазина у яшириб қўйилган ер участкаси ёки бошқа мол-мулк эгасининг 
розилигисиз қазишма ишларини олиб борган ёки бойлик қидирган шахс 
томонидан топилган тақдирда, бу хазина у топилган ер участкасининг ёки 
бошқа мол-мулкнинг эгасига топширилиши керак.


33
Тарих ва маданият ёдгорликлари жумласига кирадиган ашёлардан иборат 
хазина топилган тақдирда, улар давлат мулкига топширилиши керак. Бунда 
хазина яшириб қўйилган ер участкаси ёки бошқа мол-мулкнинг эгаси ва 
хазинани топган шахс биргаликда хазина қийматининг эллик фоизи миқдорида 
мукофот олиш ҳуқуқига эгадир. Агар улар ўртасидаги келишувда бошқача 
тартиб белгиланган бўлмаса, мукофот бу шахслар ўртасида тенг улушларда 
тақсимланади.
Бундай хазинани у яшириб қўйилган мол-мулк эгасининг розилигисиз 
қазишма ишларини олиб борган ёки бойлик қидирган шахс топиб олса, бу 
шахсга мукофот тўланмайди ва хазина батамом мулкдорнинг ихтиёрига ўтади.

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish