Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

Шартнома турлари

шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада 
бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлиги;

низоларни ҳал этиш тартиби;

тарафларнинг реквизитлари;

шартнома тузилган сана ва жой.
Шартномада шунингдек, бундай турдаги шартномалар учун қонун 
ҳужжатларида белгиланган ёки тарафлардан бирининг аризасига кўра ўзаро 
келишувга эришиш лозим бўлган бошқа муҳим шартлар кўрсатилади.
Суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл 
маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл 
маъносини бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш 
йўли билан аниқлайди.
Фуқаролар Л.Рудных ва М.Клеткин 2015 йил 12 июлда фуқаро А.Парамонов
билан унга тегишли хонадонни сотиб олиш юзасидан келишиб, хонадонни икки юз 
миллион сўмга баҳолаб, йигирма беш миллион сўмни дастлабки тўлов сифатида 
берганлар.
СУД АМАЛИЁТИ


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
38
Келишувга кўра хонадоннинг пули тўлиқ тўлаб берилганидан кейин у 2016 йил 
30 сентябрга қадар расмийлаштириб берилиши лозим бўлган ва бу ҳақда тилхат 
ёзилган.
Ўзаро келишувга кўра уй-жойнинг олди-сотдиси бўйича тўлов тўлиқ амалга 
оширилгунига қадар Л.Рудныхга оила аъзолари билан ойига 600 000 сўм ижара ҳақи 
эвазига яшаб туришга рухсат берилган. 
Лекин хонадонни сотиб олиш бўйича келишилган пул маблағини ўз вақтида 
беришнинг имкони бўлмаганидан кейин низоли ҳолат юзасидан Л.Рудных ва 
М.Клеткин судга асоссиз бойиш оқибатида орттирилган йигирма беш миллион сўм 
ҳамда маънавий зарарни жавобгар А.Парамоновдан ундириш ҳақида даъво аризаси 
билан судга мурожаат қилган.
Суд муҳокамаси жараёнида Л.Н.Рудных ва М.Г.Клеткин ўз даъво талабларини 
тўлдириб, жавобгар А.Парамоновдан 6 600 000 сўм асоссиз орттирилган бойликни 
ундиришни, ушбу пулларни жавобгар суд муҳокамасида ижара пули сифатида 
олганлигини тан олсада, лекин ўрталарида ижара шартномаси қонун талабла рига 
мувофиқ расмийлаштирилмаганлигини маълум қилган.
Ўз навбатида А.Парамонов судга Л.Н.Рудных ва М.Г.Клеткинларга нисбатан 
шартнома бўйича олинган йигирма беш миллион сўм пул маблағини закалат пули 
деб топиш ҳақида қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, олди-сотди бўйича 
келишилган пул маблағи ҳозирги кунга қадар берилмаганлигини, ҳозирда ҳам 
уйнинг пули тўлиқ берилган тақдирда расмийлаштириб беришга қарши эмаслигини, 
лекин уйни сотиб олувчилар келишув бўйича мажбуриятларини бажаришдан бош 
тортган тақдирда, ушбу олинган пул маблағи қонун талабларига кўра ўзида қолиши 
лозимлигини маълум қилган. 
Фуқаролик кодексининг 311-моддасига кўра шартнома тузаётган тарафлардан 
бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан 
берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади.
Закалат тўғрисидаги келишув закалатнинг суммасидан қатъи назар, ёзма равишда 
тузилиши керак.
Суд муҳокамасида Л.Рудных келишув бўйича берилган йигирма беш миллион сўм 
пулни закалат сифатида эмас, бўнак пули деб берганлигини маълум қилган бўлсада, 
тарафлар ўртасида ёзилган тилхатда ушбу пул маблағи хонадон олди-сотдиси бўйича 
келишувнинг тасдиғи сифатида берилганлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, берилган пул маблағини бўнак пули деб ҳисоблаш учун олди-
сотди шартномаси бўлиши ва унда дастлабки тўлов – бўнак пулини тўлаш шарти 
кўрсатилган бўлиши лозим. Лекин судга тарафлар томонидан пул олинганлиги 
ҳақидаги тилхатдан бошқа олди-сотди келишувига оид ҳужжатлар тақдим 
этилмаган.
Қайд этилганларга кўра суд даъво талабларининг асоссиз орттирилган йигирма 
беш миллион сўм ҳамда маънавий зарар ундириш қисмини рад қилиб, ушбу пул 
тўловини закалат пули деб топиш ҳақида қарор қабул қилган.
Даъво талабларининг ижара тўлови сифатида берилган асоссиз орттирилган
6 600 000 сўмни ундириш қисми бўйича суд қуйидаги хулосага келган.
Фуқаролик кодекси 1030-моддасининг 4-банди мазмунига кўра, мавжуд 
бўлмаган мажбуриятни бажариш учун берилган пул суммалари ва бошқа мол-мулк, 


39
агар қўлга киритувчи мол-мулкни қайтаришни талаб қилаётган шахснинг мажбурият 
йўқлигини билганлигини ёхуд мол-мулкни хайрия мақсадларида берганлигини 
исботласа, асоссиз орттирилган бойлик сифатида қайтариб берилмайди.
Суд Л.Н.Рудных ва М.Г.Клеткинлар ижара шартномаси йўқлигини билганлигига 
қарамасдан, ўзлари ҳақиқатда яшаган давр учун ижара тўлови сифатида бериб 
келган деб ҳисоблаб, ушбу пул маблағларини қайтаришни рад қилиш ҳақида қарор
қабул қилган.
Шарҳ: 
Суд томонидан даъво талабларини рад қилишга тарафлар ўртасида 
низоли хонадонни сотиб олиш бўйича ёзма шартноманинг мавжуд эмаслиги, даъво 
талабида маълум қилинганидек, низоли хонадон бўйича тўловлар бўлиб-бўлиб 
амалга оширилганлиги ва берилган пул маблағи дастлабки бўнак пули эканлиги 
ҳақидаги келишувнинг йўқлиги асос бўлган.
Қонун талабларига кўра закалат пули тарафларнинг ҳақиқатда шартнома 
бўйича келишганликларини тасдиқлаш ҳамда келгусида мажбуриятларини 
бажаришни таъминлаш мақсадида берилади. 
Тарафлар томонидан ёзилган тилхатда ҳам пул маблағи уларнинг ўзаро 
келишувининг тасдиғи сифатида берилаётганлиги кўрсатилган. Тилхатда пул 
маблағининг закалат сифатида берилаётганлиги кўрсатилган бўлмасада, ундаги 
тарафлар келишувининг мазмуни закалат бўйича қонун талабларини ифодалайди. 
Шу сабабли суд асосий даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиб, қарши 
даъво талабини қаноатлантирган.
Фуқаролик кодексининг 356-моддасига кўра шартномани бажарганлик 
учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда тегишли ваколатга эга бўлган давлат 
органлари белгилайдиган ёки тартибга соладиган баҳолар (тарифлар, ставкалар 
ва ҳ.к.) қўлланилади.
Шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонун ҳужжатлари 
ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади.
Мен бир танишимга бир йил муқаддам 5000 АҚШ доллари миқдорида 
қарз бергандим. У менга қарз олганлиги ҳақида ўз қўли билан тилхат ёзиб 
берган эди. Лекин ушбу тилхатни нотариал тартибда тасдиқлаганимиз 
йўқ.
Ҳозирда танишим қарзини қайтармасдан келмоқда. Мен унга қарзини 
қайтаришни, қўлимда тилхат борлигини ва судга мурожаат қилишимни 
айтганимда, у тилхат нотариал тасдиқланмаганлиги учун кучга эга 
эмаслиги, шунингдек, қарз хорижий валютада кўрсатилганлиги, хорижий 
валютада олди-берди қилиш мумкин эмаслиги сабабли, ушбу қарз қонун 
томонидан тан олинмаслигини айтди. Ҳақиқатдан ҳам қарзни қайтариб 
ололмайманми ёки қонунда бошқача ҳолат белгиланганми?

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish