Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
42
Шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф 
киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда 
кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси 
билиниб турган таклиф оферта (оммавий оферта) ҳисобланади.
Офертага асосан шартнома тузилишининг шарти акцепт бўлиб, оферта 
юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби акцепт 
ҳисобланади.
Қонунга кўра акцепт тўлиқ ва писандасиз бўлиши керак.
Агар қонундан, иш муомаласи одатидан ёки тарафларнинг иш бўйича 
аввалги муносабатларидан бошқача маъно келиб чиқмаса, сукут сақлаш 
акцепт бўлмайди.
Офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда 
кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари 
(товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани 
тўлаш ва ҳ. к.), агар қонун ҳужжатларида ёки офертада бошқача тартиб назарда 
тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади.
Акцептни чақириб олиш шартлари ҳам оферта каби бўлиб, агар акцептни 
чақириб олиш ҳақидаги билдириш оферта юборган шахсга акцептдан олдинроқ 
ёки у билан бир вақтда етиб келган бўлса, акцепт олинмаган ҳисобланади.
Шартномаларни тузишнинг муҳим шартларидан бири, шартноманинг 
тузилган жойи бўлиб, агар шартномада унинг тузилган жойи кўрсатилган 
бўлмаса, шартнома оферта йўллаган фуқаронинг яшаш жойида ёки юридик 
шахснинг жойлашган ерида тузилган ҳисобланади.
Фуқаролик қонунчилигида мажбурий тартибда шартнома тузиш институти 
ҳам мавжуд бўлиб, бундай тартиб асосан оммавий шартномаларга нисбатан 
қўлланилади (давлат контрактация шартномалари, мажбурий суғурта 
шартномалари каби).
Агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши 
мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома 
тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Шартнома тузишдан асоссиз бўйин товлаётган тараф шу туфайли етказилган 
зарарларни бошқа тарафга тўлаши керак.
Фуқаролик қонунчилигида белгиланган шартнома тузишнинг ўзига хос 
тури кимошди савдосида шартнома тузишдир.
Агар шартноманинг мазмунидан бошқача тартиб англашилмаса, у ким 
ошди савдосини ўтказиш йўли билан тузилиши мумкин. Шартнома кимошди 
савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилади.
Ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси ёхуд ихтисослашган ташкилот 
кимошди савдосининг ташкилотчиси бўлиши мумкин. Ихтисослашган ташкилот 
ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси билан шартнома тузиш асосида иш 
олиб боради ва улар номидан ёки ўз номидан ҳаракат қилади.



Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish