СУД АМАЛИЁТИ
КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
158
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 109-моддасига кўра битимнинг оддий ёзма
шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки
бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.
Мазкур кодекси 112-моддасининг 2-қисмига кўра, агар тарафлардан бири
нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса,
иккинчи тараф эса — битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, суд
битимни бажарган тарафнинг талаби бўйича уни ҳақиқий деб ҳисоблашга ҳақлидир.
Бу ҳолда битимни кейинчалик нотариал расмийлаштириш талаб қилинмайди
Олий суд Пленумининг “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи
қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар
тўғрисида”ги қарорининг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг
112-моддасига мувофиқ битимнинг қисман ёки тўлиқ бажарилганлиги ҳақидаги
ёзма далиллар мавжуд бўлганда ёхуд жавобгар томонидан битим тузилганлиги
тан олинганда судлар ҳар қандай битимларни эмас, фақатгина қонунда нотариал
тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб қилинадиган битимларни
ҳақиқий деб топишлари мумкин.
Суднинг ҳал қилув қарори билан даъвогар Р.Мардоновнинг жавобгар
Г.Николаевга нисбатан олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топиш ҳақидаги даъво
аризаси қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси
ҳақиқий деб топилган.
Шарҳ:
Суд томонидан олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топишга
тарафларнинг низоли уйнинг олди-сотдиси бўйича ҳақиқатдан келишганликлари,
ушбу келишув бўйича бир тараф – сотиб олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг
тўлиқ бажарилганлиги, яъни уй учун белгиланган ҳақни тўлиқ берганлиги асос
бўлган.
Келишувнинг ҳақиқатда бўлганлиги ҳамда мажбуриятларнинг бажарил-
ганлиги фуқаролик қонунчилиги талабларига кўра фақат ёзма далиллар билан
исботланиши мумкин. Даъво талабларини қаноатлантиришда жавобгар
(сотувчи) томонидан низоли уйни ҳақиқатдан ҳам даъвогарга сотиб, бунинг
учун пул маблағларини тўлиқ олганлиги ҳақидаги ёзма тилхат асосий далил
ҳисобланади.
Даъвогарда уй-жойнинг олди-сотдисини исботловчи ёзма далил мавжуд
бўлмаса, қонун бошқа ҳар қандай далиллар, жумладан, гувоҳларнинг кўрсатмалари
ёки аудио ва видеоёзувларни битим тузилганлигини тасдиқловчи далил сифати-
да қабул қила олмайди. Яъни, битим тузилганлиги юзасидан ёзма далил мавжуд
бўлмаганда, даъвогар олди-сотди шартномасини қонун талабларига мувофиқ
исботлаш имконидан маҳрум бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |