155
Кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномасига биноан сотувчи ер участкаси,
бино, иншоот, хонадон ёки бошқа кўчмас мулкни сотиб олувчига ҳақ эвазига
мулк қилиб топширишни ўз зиммасига олади. Шартнома мазмунига кўра
кўчмас мулкни сотиб олган шахснинг маълум муддат ўтганидан кейин
унинг сотувчисига қайтариб бериши назарда тутилмайди. Мулкни муайян
мажбуриятлар бажарилганидан кейин уни аввалги мулкдорга қайтариб
беришни назарда тутувчи муносабатлар фуқаролик қонунчилигида гаров
шартномасига хосдир.
Фуқаро Р.Саттаров таниши Т.Чориевнинг илтимосига кўра тижорат ишларини
юритиш учун 10 ой муддатга ўзига тегишли бўлган низоли хонадонни унинг номига
рас мийлаштириб туришга келишган. Келишувга мувофиқ низоли хонадон фақат банк-
дан кредит олиш учун гаров тариқасида туриши лозим бўлиб, кредит қопланганидан
кейин хонадон ўз номига қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган. Лекин уй ўз
номига расмийлаштирилганидан кейин Т.Чориев кредит тўлови қопланганлигига
қарамасдан, хонадонни Р.Саттаровнинг номига қайта расмийлаштириб бермасдан,
аксинча, уни уйдан кўчиришни ҳамда ўзини оила аъзолари билан уйга киритишни
сўраб даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Ўз навбатида Р.Саттаров судга низоли хонадон юзасидан тузилган олди-сотди
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қарши даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, ўз аризасида ўрталаридаги ҳақиқий муносабатларни, олди-сотди бўйича
аслида ҳеч қандай келишув бўлмаганлигини, низоли хонадоннинг олди-сотдиси учун
ҳеч қандай пул олмаганлигини, ҳозирги кунда ҳам низоли хонадонда яшаб, барча
коммунал тўловларни ўзи тўлаб келаётганлигини маълум қилган.
Иш ҳужжатларидаги мавжуд кредит шартномаси ҳамда хонадоннинг олди-сотди
шартномаси мазмунидан тарафлар Р.Саттаров ва Т.Чориевлар низоли хонадоннинг
олди-сотди шартномасини расмийлаштирганликлари, ушбу шартнома бўйича
хонадон учун тўлов банк ипотека кредити асосида амалга оширилганлиги кўринади.
Лекин судга Р.Саттаров томонидан тақдим этилган далиллар тарафларнинг ўзаро
муносабатлари шартнома мазмунида акс эттирилганидан кўра аслида бошқача
бўлганлигини кўрсатади.
Хусусан, иш ҳужжатларида Т.Чориев ва унинг турмуш ўртоғи Л.Чориевалар
томонидан ёзилган тилхат мавжуд бўлиб, унда улар низоли хонадонни кредит
шартномаси бўйича кредит тўловлари қопланганидан кейин Р.Саттаровнинг номига
қайта ҳеч қандай эътирозларсиз ўтказиб беришлари лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 479-моддасига кўра кўчмас
мулкнинг олди-сотди шартномасига (кўчмас мулкни сотиш шартномасига) биноан
сотувчи ер участкаси, бино, иншоот, хонадон ёки бошқа кўчмас мулкни сотиб олувчига
мулк қилиб топширишни ўз зиммасига олади. Юқоридаги шартномада кўчмас мулкни
сотиб олган – мулк қилиб олган шахс маълум муддат ўтганидан кейин уни сотувчига
қайтариб бериши назарда тутилмаган.
Тарафлар ўртасидаги шартнома банкдан кредит маблағлари олиш ҳамда
ушбу кредит маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланиб, кейинчалик ушбу
Do'stlaringiz bilan baham: |