Bog'liq kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma
157 агар тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса — битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, суд битимни бажарган тарафнинг талаби бўйича уни ҳақиқий деб ҳисоблашга ҳақлидир. Фуқаро Р.Мардонов 2010 йил 10 ноябрда фуқаро Г.Николаев билан унга тегишли
бўлган хонадоннинг олди-сотдиси бўйича келишган. Низоли хонадон бўйича
келишилган ҳисоб-китоб тарафлар ўртасида тўлиқ амалга оширилган. Лекин ушбу
келишув амалга оширилган вақтда Г.Николаевни фуқаролик паспортининг амал
қилиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли ушбу шартномани нотариал тартибда
расмийлаштиришнинг имкони бўлмаган ҳамда сотувчи томонидан Р.Мардоновга
ҳақиқатдан ҳам ўзига тегишли бўлган хонадонни сотганлиги, паспорти собиқ Иттифоқ
намунасидаги паспорт бўлиб, амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли олди-
сотди шартномасини нотариал тартибда расмийлаштира олмаганлиги, бир йил муддат
ичида хонадонни унинг номига расмийлаштириб бериши ва хонадонга рўйхатга
қўйиши ҳақида тилхат ёзиб берилган.
Р.Мардонов ўзаро келишувга мувофиқ низоли уйга оила аъзолари билан кириб
яшашни бошлаган бўлсада, низоли уй нотариал тартибда расмийлаштирилмаган.
Орадан муайян вақт ўтганидан кейин Г.Николаевнинг Россия Федерациясига
чиқиб кетганлиги маълум бўлиб, уни топиш учун қилинган ҳаракатлар натижа
бермаганидан кейин Р.Мардонов судга жавобгар Г.Николаевга нисбатан олди-сотди
шартномасини ҳақиқий деб топиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд томонидан жавобгар Г.Николаевнинг манзилини аниқлашнинг имкони
бўлмаган ҳамда иш жавобгарнинг иштирокисиз Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 139-моддаси тартибида кўрилган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган жавобгар Г.Николаев томонидан
2010 йил 10 ноябрда ёзилган тилхатда у ўзига тегишли бўлган хонадонни даъвогар
Р.Мардонга 40 миллион сўмга сотганлиги ва пулни тўлиқ олганлиги, ўзида мавжуд
собиқ Иттифоқ намунасидаги паспортни алмаштириши билан уйни нотариал
расмийлаштириб бериши кўрсатилган.
Ушбу тилхатнинг ёзилишида гувоҳлар иштирок этган бўлиб, унинг мазмунини ўз
имзолари билан тасдиқлаганлар.
Олий суд Пленумининг “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида
вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги қарорининг 5-бандига кўра собиқ
мулк соҳиби вафот этган ёки унинг манзилини аниқлаш имкони бўлмаганда суд-
ҳуснихат экспертизасини ўтказиши мақсадга мувофиқлиги белгиланган бўлиб, иш
бўйича тайинланган суд-ҳуснихат экспертизасининг хулосасида иш материалларига
даъвогар томонидан тақдим этилган тилхатдаги ёзувлар ва имзо ҳақиқатдан ҳам
Г.Николаев томонидан амалга оширилганлиги кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида ҳақиқатдан низоли хонадоннинг олди-сотди шартномаси
бўйича келишув бўлганлиги ва даъвогар Р.Мардонов томонидан келишув бўйича
мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги Г.Николаев томонидан ёзилган тилхатга имзо
қўйган гувоҳларнинг судда берган кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланган.