Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

СУД АМАЛИЁТИ


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
156
кредит қопланганидан кейин хонадонни қайтариб бериш мақсадида тузилганлиги 
ушбу шартноманинг олди-сотди муносабатларини ифодаламаслигини кўрсатади. 
Олди-сотди шартномаси номига, Т.Чориев ушбу хонадондан гаров мулки 
сифатида фойдаланиб, банкдан кредит олиши учун вақтинча тузилган бўлиб, бироқ 
Т.Чориев ўзаро келишув шартларини бажармаганлиги оқибатида ўртада низо келиб 
чиққан. 
Фуқаролик кодекси 124-моддасининг 1-қисмига кўра, юридик оқибатлар 
туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-
ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Мазкур кодекснинг 114-моддасига кўра ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий 
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга 
олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Суднинг ҳал қилув қарори билан даъвогар Т.Чориевнинг уйдан кўчириш 
ва уйга киритиш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад қилиниб, 
Р.Саттаровнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши 
даъво талаблари қаноатлантирилган ва ушбу хонадон Р.Саттаровнинг эгалигига 
қайтарилган.
Шарҳ: 
Суд томонидан олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишга 
тарафларнинг низоли шартнома бўйича ҳақиқий муносабатлари асос бўлган. Яъни, 
гарчи ишда мавжуд ҳужжатлар – шартномалар ва тўлов топшириқномалари-
дан низоли хонадон сотилганлиги ва бунинг учун тўловлар амалга оширилганлиги 
кўринсада, тарафлар ҳақиқатда ушбу хонадоннинг олди-сотдиси юзасидан 
келишмаганлар.
Тарафларнинг келишуви хонадондан вақтинча кредит олиш учун гаров мулки 
сифатида фойдаланиб туришдан иборат бўлган. Бу ҳолат судга тақдим этилган 
ёзма тилхат билан тасдиқланади. 
Фуқаролик қонунчилигига кўра, мулкни тасарруф қилишнинг шартларига қараб 
шартноманинг тури ўзгариб боради. 
Хусусан, олди-сотди шартномаси талабларига кўра, тарафларнинг ўзаро 
муносабатлари фақат мулкни ҳақ эвазига сотиш ва уни сотиб олишдан иборат 
бўлиши, ушбу келишув бошқа шартнома шартларини ифодаламаслиги лозим. 
Судда кўрилган ҳолат бўйича тарафларнинг низоли хонадонни кредит учун 
гаров объекти сифатида фойдаланиб, кредит қопланганидан кейин қайта 
расмийлаштириб бериши ҳақидаги келишуви эса олди-сотди шартномаси 
қоидаларига хос эмас. Ушбу ҳолатда олди-сотди шартномаси номига, кредит 
олувчида гаров предметини юзага келтириш учун амалга оширилган.



Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish