3 .4 . ФУҚАРОЛИК
МУОМАЛАСИДА КЕНГ
УЧРАЙДИГАН
МУЛК ҲУҚУҚИГА ОИД
НИЗОЛИ ҲОЛАТЛАР БЎЙИЧА
СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ
ЮЗАСИДАН ЙЎНАЛИШ
БЕРУВЧИ МАЪЛУМОТЛАР
161
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органидан ҳақиқатдаги яшаш жойи ҳақида
маълумотнома
Низоли мулкнинг баҳосини тасдиқловчи ҳужжатлар
Даъвогарнинг мулкни ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгаллаб келишини тасдиқловчи
ҳужжатлар (далиллар)
Агар ариза вакил томонидан берилган бўлса, ишончнома ёки унинг ваколатини
тасдиқловчи бошқа ҳужжат
Даъвогарнинг талабини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг нусхалари
Давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция
Давлат божининг миқдори
Мулкий тусдаги даъво (моддий даъво) яъни, даъвонинг баҳоси мулкнинг қийматига
тенг бўлиб, давлат божи даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик
иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ундирилади.
Мазкур талабга оид ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун
ҳужжатлари
- Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15-боби, 164, 182-188, 228,
230-моддалари;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги
“Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим
масалалар тўғрисида”ги 16-сонли қарорининг 11, 12-бандлари;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 14-сонли
«Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд
амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 27-банди.
Қўшимча изоҳ:
Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-
мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс
бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи
ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган
шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар
мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари
бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра
эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган
шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш
вақтига қўшиши мумкин.
Шахс ихтиёрида бўлиб, Фуқаролик кодексининг 228, 229, 230 ва 232-моддаларига
мувофиқ унинг эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ашёларга доир
эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тегишли талаблар бўйича даъво
муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |