Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


3 .2 .1 . ВИНДИКАцИОН ДАЪВОЛАР



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

147
3 .2 .1 . ВИНДИКАцИОН ДАЪВОЛАР
Мулкдорга қарашли мулк бирон-бир шахс (фуқаро ёки юридик шахс)нинг 
қонунсиз эгалигида бўлса, мулкдор ўз мулкини асл ҳолатида қайтариш ҳақида 
судга бундай шахсга нисбатан даъво қўзғатишга ҳақли.
Фуқаролик қонунчилигида мулкдорнинг ўз мол-мулкини бошқа шахснинг 
қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга қаратилган талаби виндикацион 
даъволар дейилади.
Виндикацион даъво мулкни инсофли эгалловчига нисбатан ҳам инсофсиз 
эгалловчига нисбатан ҳам қилиниши мумкин. 
Инсофсиз эгалловчи деб мулкнинг ўзига ғайриқонуний йўл билан 
ўтганлигини билган ёки билиши лозим бўлган эгалловчига айтилади. 
Инсофли эгалловчи деганда, мулкнинг ўзига ғайриқонуний йўл билан 
ўтишини билмаган ва билиши мумкин бўлмаган эгалловчилар тушунилади.
Фуқаролик кодексининг 229-моддасига кўра агар мол-мулк уни бошқа 
шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўлаб олинган бўлса, олувчи 
буни билмаган ва билиши мумкин бўлмаган (инсофли эгалловчи) бўлса, 
мол-мулк мулкдор томонидан ёки эгалик қилиш учун мулкдор берган шахс 
томонидан йўқотиб қўйилган ёхуд мулкдордан ёки у мол-мулкини берган 
шахсдан ўғирланган ё бўлмаса, уларнинг ихтиёридан ташқари бошқача йўл 
билан уларнинг эгалигидан чиқиб кетган бўлса, мулкдор бу мол-мулкни олган 
шахсдан талаб қилиб олишга ҳақли.
Шу билан бирга мол-мулкни талаб қилиб олишда қонунда истиснолар 
ҳам назарда тутилган бўлиб, агар мол-мулк суд қарорларини ижро этиш 
учун белгиланган тартибда сотилган бўлса, мол-мулкни юқорида кўрсатилган 
асослар бўйича талаб қилиб олишга йўл қўйилмайди.
Агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан 
ҳақ тўламасдан олинган бўлса, мулкдор мол-мулкни барча ҳолларда ҳам талаб 
қилиб олишга ҳақли.
Пул инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиниши мумкин эмас.
Қонун талабларига мувофиқ, ўзининг ғайриқонуний равишда бошқа 
шахсга ўтказилган мулкларини талаб қилиб олишда мулкдор бир вақтнинг 
ўзида қуйидагиларни ҳам талаб қилиб олишга ҳақлидир:

ўз эгалигининг қонуний эмаслигини билган ёки билиши лозим бўлган 
шахсдан (инсофсиз эгалловчи) ушбу шахс мол-мулкка эгалик қилган бутун 
вақт давомида олган ёки олиши лозим бўлган барча даромадларни қайтариб 
беришни ёки тўлашни;

инсофли эгалловчидан эса – у ўзининг эгалиги қонуний эмаслигини 
билган ёки билиши лозим бўлган пайтдан бошлаб ёхуд мулкдорнинг мол-
мулкни талаб қилиб олиш ҳақидаги даъвоси бўйича талаб келган пайтдан 
бошлаб олган ёки чиқариб олиши лозим бўлган ҳамма даромадларни.



Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish