74
Дунё
мамлакатларининг
миллий
иқтисодиётни
инновацион
ривожлантириш моделлари турлича бўлишига қарамай,
уларнинг айрим
ўхшаш жихатлари ҳам мавжуд. Жумладан, миллий иқтисодиётни инновацион
ривожлантириш зарурияти асосан иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда
юзага келди. Зеро, 1945-1955 йилларда дунёнинг деярли барча давлатларида
нафақат ижтимоий-сиёсий, балки иқтисодий вазият ҳам оғир аҳволда бўлган.
1945 йилдан кейинги даврда Италия, Япония каби урушда мағлуб бўлган
давлатлар қаторида Германия иқтисодиёти ҳам танг аҳволда бўлган. Бундан
ташқари давлатнинг АҚШ ва СССР томонидан иккига бўлиб
олинганлиги
иқтисодий тангликни янада чуқурлаштирди. Германия иқтисодиёти икки
бутунлай қарама-қарши тузум асосида ривожланди. Яъни, бир тарафдан
бозор муносабатларига асосланган ғарб иқтисодий модели амал қилса,
иккинчи тарафдан бундай моделни инкор этувчи маъмурий буйруқбозликка
асосланган режали иқтисодиёт барпо қилинди. Ваҳоланки, бугунги кунда
Германия иқтисодиёти юқори технологияли махсулотларни экспорти бўйича
етакчи ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, 2015 йилда инновацияларни ривожлантириш
бўйича бир қатор индикаторлар асосида ҳисобланадиган
глобал инновация
индексида гарчи Германия давлати Европа иттифоқининг Швецария, Буюк
Британия, Швеция, Финляндия каби айрим давлатларидан кейинги
навбатларда, яъни 12 ўринда
104
бўлишига қарамай, Германия иқтисодиёти
рақобатбардошлиги бўйича 5 ўринда, инновацияларни ривожлантириш ва
қўллаб қувватлаш мухити бўйича эса Европада биринчи ўринда
турганлиги
алоҳида аҳамият касб этади
105
. Фикримизча Германия иқтисодиёти
диверсификацияланганлиги
ва
юқори
технологияларга
асосланган
инновацион махсулотларни хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Бунга
мисол тариқасида, Европадаги юқори технологияли махсулот ишлаб
104
Report of The Global Innovation Index 2015. Efective Innovation Policies for Development.
105
Insight Report. The Global Competitiveness Report 2014–2015. Full Data Edition. Geneva.
75
чиқарадиган 10 та йирик компанияларнинг 5
таси Германияда ташкил
этилганлигини келтиришимиз мумкин
106
.
Германияда
инновацияларни
ривожлантириш
орқали
миллий
иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашдаги эътиборли жихатларидан бири
шундаки, илмий тадқиқот марказлари ва таълим муассасаларининг илмий-
тадқиқот ишларини молиялаштиришда давлат ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Масалан, олий таълим муассасаларининг 80 % илмий тадқиқот харажатлари
давлатга
қарашли
5
та
йирик
илмий
бирлашмалар
ҳисобидан
молиялаштирилади
107
. Ўз навбатида Германиядаги 20 % илмий-тадқиқот
ишлари ва бу соҳада иш билан банд бўлган жами иқтисодий фаол аҳолининг
30 % университетларда фаолият юритади
108
. Лекин, давлат миқёсида илмий-
тадқиқот ва тажриба конструкторлик йўналишига қилинаётган
умумий
харажатларнинг 30 %гина давлат маблағлари хиссасига, 70 % хусусий
компаниялар хиссасига тўғри келади.
Германия ҳукумати 21 аср замонавий иқтисодиётининг алоҳида
ҳусусиятларини ўрганиб, унинг талабларига муносиб жавоб бериш
мақсадида 2006 йил “Германиянинг юқори технологиялар соҳасидаги
стратегияси, Стратегия-2006” Хукумат даражасидаги хужжатини қабул
қилди. Ушбу хужжатни мазмун моҳиятини ўрганиш бўйича қуйидаги
жадвалда
Германия
миллий
инновация
сиёсатининг
устун
ва
камчиликларини келтириб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: