78
Германияда бу кўрсаткич мос равишда 4,46 %ни ташкил этмоқда. Ёки ИТТК
ишларида чет эл капитали Германияда энг паст даражада бўлиб, умумийсига
нисбатан бор йўғи 3,88 %ни ташкил этиши салбий ҳолат сифатида қаралади.
Вахоланки, ЕИ давлатлари бўйича ўртача кўрсаткич 9,03 %ни ташкил
этмоқда.
Тахлиллар
натижасида
шакллантирилган
хулосага
асосан
фикримизча, Германияда илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик
фолияти билан шуғулланувчи чет эл компаниялар фаолиятини солиқлар
орқали рағбатлантириш функциялардан кўпроқ фойдаланиш мақсадга
мувофиқ.
Германияда инновацион фаолиятни рағбатлантириш учун мақсадли
солиқ имтиёзлари жорий этилган.
Жумладан, фойда солиғи базаси ИТТК
ишларига
сарфланган
харажатлар
миқдорига
камайтирилиши,
корхоналарнинг инновацион фаолият билан шуғулланиш учун ташкил
этилган мақсадли жамғармалари ёки шундай жамғармаларга йўналтирилган
маблағлари
солиқлардан
бутунлай
озод
этилиши,
корхоналар
ва
ташкилотларнинг университет, илмий тадқиқот
марказларининг имлий
тадқиқотлар олиб боришга боғлиқ моддий техника базасини мустаҳкамлаш
бўйича йўналтирилган асбоб ускуналари ёки маблағлари миқдорига фойда
солиғи базаси камайтирилиши, инновацион фаолият билан шуғулланувчи
корхоналар акциясидан олинган дивидендларнинг солиқдан
озод этилиши,
инновацион
лойиҳаларни
амалга
ошираётган
корхоналарга
солиқ
таътилларини жорий қилиниши каби имтиёз ва преференцияларни
мамлакатимиз солиқ тизимида ҳам жорий этилиши, бу йўналишдаги
ишларимизни янада жадаллашишига ижобий таъсир кўрсатади.
Биз аввалги мавзуларда таъкидлаб ўтганимиздек, 21
асрда миллий
иқтисодиётни барқарорлигини таъминлашнинг энг асосий омилларидан бири
илм-фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда юқори технологияли инновацион
махсулотларни ишлаб чиқариш ҳисобланади. Бундай натижага эришишнинг
асосий мезонларидан бири эса, мамлакатда таълим, илм-фанни бир сўз билан
79
айтганда инсон капиталини ривожлантириш ҳисобланади. Қуйидаги 2.8-
жадвалда бу ҳақда маълумотлар келтирилган.
9-жадвал маълумотларини тахлили натижасида
Европанинг деярли
барча давлатларида аҳоли таркибида катта ёшлиларнинг улуши салмоқли
эканлигини хулоса қилишимиз мумкин. Германияда эса бу кўрсаткич
Европанинг бошқа давлатларига нисбатан ҳам пастроқ даражада бўлиб,
2015 йилда олий маълумотли аҳоли таркибида 30-34 ёшлиларнинг улуши,
жамига нисбатан 30,7 %ни ташкил этган. Бу кўрсаткич Бельгия, Франция,
Дания, Финляндия ва Швецияда мос равишда 41,2 – 47,5 % атрофида ёки ЕИ
бўйича ўртача 34,6 %ни ташкил этади.
9-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: