Тошкент молия институти


-мавзу. ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ОРҚАЛИ МИЛЛИЙ



Download 3,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/56
Sana23.02.2022
Hajmi3,25 Mb.
#177879
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56
Bog'liq
2019 Инновацион иқтисодиёт дарслик

6-мавзу. ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ОРҚАЛИ МИЛЛИЙ 
ИҚТИСОДИЁТ ЎСИШИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ГЕРМАНИЯ 
ТАЖРИБАСИ ВА МОДЕЛЛАРИ 
Режа 
1. Германиянинг 
инновацион 
ривожланиш 
модели 
ўзига 
хос 
жихатлари. 
2. Германиянинг юқори технологиялар соҳасидаги стратегияси. 
3. Германияда ИТТК харажатлари. 
4. Германия иқтисодий барқарорлигини таъминлашда кичик бизнес 
субъектларини аҳамияти 
Европа 
Иттифоқининг 
иқтисодиёти 
ривожланган 
етакчи 
давлатларидан бири сифатида Германия ўзига хос инновацион ривожланиш 
йўлига эга. Чунки, барча ривожланган давлатлар қаторида Германия ҳам 
инновацион ривожланиш заруриятини ўз вақтида англаган ҳолда иқтисодий 
сиёсат юритган. Шунинг учун кўп йиллар мобайнида фан ва техника 
ютуқлари ҳамда илм-фан салоҳияти миллий иқтисодиётни барқарор ўсишини 
таъминлаб келмоқда. Зеро, бугунги кунда мамлакатда ишлаб чиқарилган 
айрим юқори технологияли товарлар борки, миллий ғурур даражасига 
кўтарилган. 
Германиянинг инновацион ривожланиш модели ўзига хос жихати 
шундаки, иқтисодий адабиётларда олимлар гарчи уни “Евроатлантика” 
модели қаторига киритган бўлсада, айрим иқтисодий манбаларда АҚШнинг 
“Уч 
ёқлама 
спираль” 
моделига 
ўхшаш 
жиҳатлари 
мавжудлигини 
таъкидлашади
103
. Бизнинг фикримизча бунинг асосий сабаби иккинчи жаҳон 
урушидан кейинги даврда Германия федератив республикасининг АҚШ 
назоратида бўлишидир. Ўз навбатида иқтисодиётни ривожлантириш бозор 
муносабатларига асосланган бўлган.
103
Шахлин В. Германия – это не только высокие технологии // Эксперт, №25, 2010. 


74 
Дунё 
мамлакатларининг 
миллий 
иқтисодиётни 
инновацион 
ривожлантириш моделлари турлича бўлишига қарамай, уларнинг айрим 
ўхшаш жихатлари ҳам мавжуд. Жумладан, миллий иқтисодиётни инновацион 
ривожлантириш зарурияти асосан иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда 
юзага келди. Зеро, 1945-1955 йилларда дунёнинг деярли барча давлатларида 
нафақат ижтимоий-сиёсий, балки иқтисодий вазият ҳам оғир аҳволда бўлган. 
1945 йилдан кейинги даврда Италия, Япония каби урушда мағлуб бўлган 
давлатлар қаторида Германия иқтисодиёти ҳам танг аҳволда бўлган. Бундан 
ташқари давлатнинг АҚШ ва СССР томонидан иккига бўлиб олинганлиги 
иқтисодий тангликни янада чуқурлаштирди. Германия иқтисодиёти икки 
бутунлай қарама-қарши тузум асосида ривожланди. Яъни, бир тарафдан 
бозор муносабатларига асосланган ғарб иқтисодий модели амал қилса, 
иккинчи тарафдан бундай моделни инкор этувчи маъмурий буйруқбозликка 
асосланган режали иқтисодиёт барпо қилинди. Ваҳоланки, бугунги кунда 
Германия иқтисодиёти юқори технологияли махсулотларни экспорти бўйича 
етакчи ҳисобланади. 
Таъкидлаш жоизки, 2015 йилда инновацияларни ривожлантириш 
бўйича бир қатор индикаторлар асосида ҳисобланадиган глобал инновация 
индексида гарчи Германия давлати Европа иттифоқининг Швецария, Буюк 
Британия, Швеция, Финляндия каби айрим давлатларидан кейинги 
навбатларда, яъни 12 ўринда
104
бўлишига қарамай, Германия иқтисодиёти 
рақобатбардошлиги бўйича 5 ўринда, инновацияларни ривожлантириш ва 
қўллаб қувватлаш мухити бўйича эса Европада биринчи ўринда турганлиги 
алоҳида аҳамият касб этади
105
. Фикримизча Германия иқтисодиёти 
диверсификацияланганлиги 
ва 
юқори 
технологияларга 
асосланган 
инновацион махсулотларни хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Бунга 
мисол тариқасида, Европадаги юқори технологияли махсулот ишлаб 
104
Report of The Global Innovation Index 2015. Efective Innovation Policies for Development. 
105
Insight Report. The Global Competitiveness Report 2014–2015. Full Data Edition. Geneva. 


75 
чиқарадиган 10 та йирик компанияларнинг 5 таси Германияда ташкил 
этилганлигини келтиришимиз мумкин
106

Германияда 
инновацияларни 
ривожлантириш 
орқали 
миллий 
иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашдаги эътиборли жихатларидан бири 
шундаки, илмий тадқиқот марказлари ва таълим муассасаларининг илмий-
тадқиқот ишларини молиялаштиришда давлат ҳал қилувчи рол ўйнайди. 
Масалан, олий таълим муассасаларининг 80 % илмий тадқиқот харажатлари 
давлатга 
қарашли 

та 
йирик 
илмий 
бирлашмалар 
ҳисобидан 
молиялаштирилади
107
. Ўз навбатида Германиядаги 20 % илмий-тадқиқот 
ишлари ва бу соҳада иш билан банд бўлган жами иқтисодий фаол аҳолининг 
30 % университетларда фаолият юритади
108
. Лекин, давлат миқёсида илмий-
тадқиқот ва тажриба конструкторлик йўналишига қилинаётган умумий 
харажатларнинг 30 %гина давлат маблағлари хиссасига, 70 % хусусий 
компаниялар хиссасига тўғри келади.
Германия ҳукумати 21 аср замонавий иқтисодиётининг алоҳида 
ҳусусиятларини ўрганиб, унинг талабларига муносиб жавоб бериш 
мақсадида 2006 йил “Германиянинг юқори технологиялар соҳасидаги 
стратегияси, Стратегия-2006” Хукумат даражасидаги хужжатини қабул 
қилди. Ушбу хужжатни мазмун моҳиятини ўрганиш бўйича қуйидаги 
жадвалда 
Германия 
миллий 
инновация 
сиёсатининг 
устун 
ва 
камчиликларини келтириб ўтамиз. 

Download 3,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish