76
рақобатбардошлигини оширади. Лекин, таҳлиллар шуни кўрсатадики, ушбу
кўрсаткич 2000 йилдан пасайиш тенденциясига эга. Яъни, 2000
йилда
иқтисодиётда 50 %дан кўп корхоналарда илм-фан ютуқлари доимий жорий
этилган. Бизнинг фикримизча айнан шунинг учун бугунги кунда Германия
машинасозлик ва ишлаб чиқариш ускуналари бозорида, шунингдек медицина
ва
нанотехнологиялар, энергия тежовчи технологияларни ишлаб чиқаришда
дунёда етакчилик қилади. Лекин, жаҳон иқтисодиётини глобаллашуви
шароитида экспортга асосланган Германия иқтисодиётини барқарорлигини
таъминлашнинг ягона йўли сифатида юқори технологияли инновацион
махсулотлар салмоғини кўпайтиришни тақозо этади. Аксарият иқтисодчи
экспертлар Германия иқтисодиётига
таъриф бериб, “Германия иқтисодиёти
асосан бугунги кун махсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган – дея
таъкидлайдилар”. Албатта, келажакда янги бозорларга эгалик қилиш учун
илмий-тадқиқот ишларини янада кучайтириш талаб этилади.
Германияда илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларига
сарфланаётган маблағлар 2010-2015 йилларда ўсиш тенденциясига эга
бўлсада, унинг жаҳон миқёсидаги харажатларга
нисбатан улуши камайиб
бормоқда. Масалан, 1981 йилда халқаро илмий тадқиқот ишларига
сарфланаётган харажатларда Германиянинг улуши 11 %ни ташкил этган
бўлса, 2007 йилда 6 %ни ва 2015 йилга келиб ушбу кўрсаткич 5 %гача
пасайган
109
. Халқаро нуфузли ташкилотларнинг тахлилларига кўра Германия
давлати илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик
ишлари харажатлари
бўйича 2015 йилда Европанинг аксарият мамлакатларидан юқори ўринда
турсада, умумий рўйхатда 8 ўринда туришини таъкидлашмоқда
110
. Қуйидаги
жадвалда Германия ва айрим европа мамлакатларида 2013 йилда ИТТК
фаолиятига ажратилаётган маблағлар тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Европа иттифоқи давлатларида 2010 – 2014 йилларда илмий
тадқиқотларга сарфланган маблағлар ўртача йилига 2 % ўсишни
ташкил
109
Innovationsstandort Deutschland: zu früh gefreut / IWD, №50, 15. Dezember 2015, S.4
110
Report of The Global Innovation Index 2015. Efective Innovation Policies for Development.
77
этгани ҳолда, бу кўрсаткич Германияда 3 %ни ташкил этгани ҳам
аҳамиятлидир
111
.
Қуйидаги 8-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Германияда
2013 йилда ИТТК харажатларининг ЯИМга нисбатан улуши 2,88 %ни
ташкил этгани ҳолда, бу кўрсаткич Франция, Бельгия,
Буюк Британия,
Голландия, Ирландия каби Европа давлатларига нисбатан юқори бўлсада,
Финляндия, Швеция, Дания, Швецария, Жанубий Корея, АҚШ ва Япониядан
кейинги 7 ўринда эканлигини таъкидлаш мумкин. Ўз навбатида корхоналар
ИТТК харажатларининг ЯИМга нисбатан улуши Германияда 1,94 %ни
ташкил этиб, бу ЕИнинг ўртача 1,20 % кўрсаткичидан юқори бўлиб ижобий
ҳолат сифатида қаралади.
8-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: