8-мавзу. ИНННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИНГ ХИТОЙ
ТАЖРИБАСИ ВА АСОСИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Режа
1. Хитой Халқ Республикасининг инновацион ривожланиш йўли.
2. Хитойнинг иқтисодий ўсишнинг экстенсив моделидан интенсив
моделига ўтиши.
3. Хитой иқтисодиёти ва жамиятини ҳар томонлама ривожлантириш.
Хитой Халқ Республикасининг инновацион ривожланиш йўли ҳам
ўзига хосдир. Хитой Халқ Республикасининг XX-аср охири XXI-аср
бошларидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи, аҳолининг жадал суръатлар
билан ўсиши, энергия ресурсларнинг етишмаслиги, ҳудудларнинг нотекис
ривожланганлиги, экологиянинг ёмонлашуви ва инфляциянинг ғоят
юқорилиги каби долзарб муаммолар билан тавсифланар эди. Хитой ҳукумати
мазкур муаммоларнинг ечимини инвестициялар орқали ҳал этиш йўлини
танлади. Хитойнинг инновацион ривожланишининг ўзига хос тамойили чет
элдан инвестицияларни жалб қилиш ва тайёр технологияларни харид қилиш,
ишлаб чиқаришга татбиқ этишдан ўзининг хусусий инновацияларини яратиш
ва юқори технологияли брендларни вужудга келтиришга устиворлик
берганлигида кўринади. Хитойнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини
жадаллаштиришга қаратилган ислоҳотлар 1978 йилда бошланиб, давлатнинг
келгусидаги тараққиёти учун ғоят катта имкониятлар яратди. Хитой ҳам
Япония каби ўзининг инновацион ривожланишининг чет элдан патентлар,
лицензиялар
харидидан
бошлаб
замонавий
саноат
тармоғини
шакллантиришга муваффақ бўлди.
Хитойнинг инновацион ривожланишини уч босқичга ажратиш
мумкин бўлиб, 1-босқичи 1978-1982 йилларни ўз ичига олади. Бу даврда
Хитойда эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) га сармояларни жалб этишнинг
ҳуқуқий-шартномавий, ташкилий асослари вужудга келтирилди. Бу жараёнда
солиққа тортиш, технологияларни қабул қилиш ва тарқатиш, меҳнат
96
муносабатлари, валюта ва божхона масалаларини тартибга солувчи
қонунчилик ҳужжатлари тўплами қабул қилинди. Солиққа тортишда мисли
кўрилмаган имтиёзлар берилди, мамлакатда корхона фойдасидан олинадиган
солиқ ставкаси – 33 фоиз бўлган ҳолатда, эркин иқтисодий зоналарда
жойлашган, фаолият кўрсатаётган корхоналарда бу кўрсаткич – 15 фоизни
ташкил этган эди . Инновацион ривожланишнинг 2-босқичи 1983-1989
йилларни қамраб олиб, шу даврда Хитойга чет эл капиталини нафақат эркин
иқтисодий зоналарга, балки давлатнинг бошқа ҳудудларига ҳам киритиш,
эркин иқтисодий зоналар фаолиятини яна кучайтириш, кенгайтириш,
қонунчиликни яна такомиллаштириш масалалари муваффақиятли ҳал этилди.
2 - босқичда эркин иқтисодий зоналарда жойлашган корхоналарнинг ишлаб
чиқарган маҳсулотининг 50 фоизи экспорт қилинди, бу зоналардаги
инфратузилмаларни барпо этишнинг 80 фоиз харажатини Хитой ҳукумати
ўзи зиммасига олди. Хитойда 1990 йилдан инновацион ривожланишнинг 3-
босқичи бошланиб, бугунги кунда мамлакатда мавжуд бўлган техник-
технологик тартибнинг пойдеворига айнан шу босқичда асос солинди .
Хитойнинг соҳилбўйи ҳудудларини ривожлантириш стратегиясида
саноат ва технологик ривожланишни устивор йўналиш сифатида белгиланди.
Хитой иқтисодиётини инновацион йўналишга ўтказишнинг дастлабки
қадамлари сифатида мамлакатнинг чекка, порт шаҳарларида ЭИЗ ташкил
этилди. Амалга оширилган ушбу тадбир натижасида Хитойга сармоя
киритиш авж олди ва бу ҳолат Европа, АҚШ, Япониядан дастлаб Хитойга
чет элдан кўп қўл меҳнати талаб қилувчи, кейинчалик эса юқори
технологияли ишлаб чиқаришнинг кириб келишига сабаб бўлди. Хитой
ҳудудида жойлашган ЭИЗлар дунёда энг катта бўлиб ҳисобланади. Уларнинг
дунёдаги бошқа эркин иқтисодий зоналардан фарқи уларни кўп тармоқли
эканлиги, саноат ривожланиши қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш
билан уйғунлаштирилганлигидир. Хитойда эркин иқтисодий зоналарнинг
ривожланиши билан уларнинг табақалашуви ҳам содир бўлди. Хитой
бугунги кунда юқорида қайд этилган тадбирлар натижасида дунёнинг энг
97
йирик экспортёр давлатига айланди. Бугунги кунда Хитойда турли даражада
120 та янги ва юқори технологияни ўзлаштирув зоналари, шундан 53 таси
давлат аҳамиятига молик зоналар фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 137 та
янги корхоналарни ташкил этувчи сервис-марказлар ишлаб турибди .
Хитойнинг инновацион ривожлашининг яна бир устивор тамойилларидан
бири стратегик режалаштириш, прогнозлаш, дастурлаш каби иқтисодий
дастаклардан юқори самара билан фойдаланишдир. Хитойнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг “Прогноз-2050” стратегик дастури ишлаб
чиқилган ва иқтисодий ҳаётга муваффақият билан татбиқ этилмоқда. 2007-
йилнинг октбярь ойида бўлиб ўтган Хитой коммунистик партиясининг XVII
қурултойи
ХХРда
бундай
тизим
шакллантириш
жараёнини
фаоллаштиришнинг долзарблиги ва муҳимлигини кўрсатди. Айнан шу
қурултойда инновацион турдаги давлат қуриш мақсади қўйилди. Қурултойда
таъкидланганидек, миллий инновацион тизимнинг муваффақиятли фаолияти
нафақат кучли фан ва таълим, балки бошқа институционал шарт-шароитлар
бўлишини ҳам талаб этади. Хусусан :
1) Янгиликларнинг асосий генератори сифатида рақобатбардош
тадбиркорликнинг бўлиши;
2)
Глобал
инновацион
соҳага
интеграциялашувнинг
юқори
технологияларнинг миллий тармоқларини ривожлантиришнинг энг муҳим
шарт шароити сифатида амалга оширилиши;
3) Таълим, фан ва технологияларни ривожлантириш, инновацион
ўсиш учун қулай институционал шароитларни шакллантириш каби
йўналишлар давлат сиёсатининг устивор йўналишларига айланиши
лозимлиги каби шароитлар шулар жумласидандир.
Хитойлик таниқли иқтисодчи олим Ху Аньганнинг фикрича, миллий
инновацион тизимни шакллантириш жараёнида ишлаб чиқаришнинг техник-
технологик даражасини мунтазам ошириб бориш – бу Хитойнинг иқтисодий
ўсишнинг экстенсив моделидан интенсив моделига ўтишнинг энг муҳим
омилидир. «Кечиккан» саноатлашув жараёнини бошдан кечирган мамлакат
98
сифатида, Хитой «қолоқлик афзаллиги» деб аталувчи хусусиятга эга. Бу
«афзаллик» шунда намоён бўладики, ривожланган мамлакатлардан орқада
қолишни улар технологияларини импорт қилиш ҳисобига енгиш ва ушбу
импорт асосида ўз илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини
(ИТТКИ) йўлга қўйиш имконига эга бўлди. Хитойда технологик
инновацияларнинг уч манбаи мавжуд:
1) Ташқи савдо воситасида янги хорижий технологияларни олиб
кириш, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқларини бериш ва уларни
лицензиялаш, шунингдек юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш
воситалари импорти;
2) Тўғридан-тўғри хорижий сармояларни ўзлаштириш жараёнида чет
эл техникаларини олиш;
3) ИТТКИга миллий харажатларнинг ўсиши ҳисобига олинган ўз
технологик инновациялари.
Илк бор инновацион иқтисодиётни қуриш мақсади 2006 йили
қўйилганди. Ўшанда ХХР давлат кенгаши «2006-2020-йилларда фан ва
техникани ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли давлат режаси
асослари»ни қабул қилганди.
ХХР раҳбари Ху Цзиньтао 2006 йилнинг январь ойида Хитой
олимлари билан бўлиб ўтган учрашувда илмий-техник тараққиётнинг ўрта ва
узоқ муддатли режасини («2020 режаси») тақдим этаётиб, «2020 йилга
келиб
Хитой
инновацион
турдаги
давлатга
айланиши
керак.
Мамлакатимизнинг яқин 15 йилга илмий-техник ривожланиш соҳасидаги
мақсади ана шундай» - дея маълум қилди. ХХР Раисининг сўзларига кўра,
«бундай давлатнинг моҳияти шундан иборатки, фан ва техника қудрати
ижтимоий-иқтисодий тарақиёт ва миллий хавфсизликни таъминлашга хизмат
қилсин, бунда базавий илмий тадқиқотлар ва илғор технологиялар уйғунлиги
фан ва техника йўналишидаги шундай натижаларни таъминласинки, улар
бутун дунё учун катта аҳамият касб этсин».
99
Стратегик «2006 – 2020 режаси» ҳукуматнинг хитойча ўсиш моделини
шакллантириш, инновацияларни бўлғуси иқтисодий тараққиёт пойдеворига
айлантиришга уриниши бўлди.
«2020 режаси»нинг асосий мақсадларини уч қисмга бўлиш мумкин:
1)Ўз инновацияларини шакллантириш ва хорижий технологияларга
қарамликни камайтириш орқали инновацион иқтисодиётни барпо этиш;
2) Корхоналар ва тадбиркорлик соҳасини миллий инновацион тизим
қуришнинг ҳаракатлантирувчи кучига айлантириш;
3) Технологик тараққиётнинг стратегик соҳаларида кескин олға
силжишга эришиш.
Режада кўплаб тармоқлардаги устивор йўналишлар белгиланган.
Энергетика ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик
технологияларни ривожлантириш, интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимоясини
такомиллаштириш каби тамойиллар шулар жумласидандир.
Узоқ
муддатга
устивор
йўналишлар
деб
биотехнологиялар,
авиакосмик саноат, авиация ва денгиз технологиялари белгиланган.
Шу тариқа Хитой иқтисодиёти ва жамиятини ҳар томонлама
ривожлантириш, шунингдек мустақил илмий тараққиёт учун илмий негиз
шакллантирилади. Шу туфайли ХХР инновациялар соҳасида инқилоб ясаб,
Хитой илм-фан соҳасини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиб, Фанлар
академиясини дунё миқёсидаги давлат академиясига айлантириши мумкин
бўлади.
Ҳозирданоқ фан ва техника ривожини тавсифловчи асосий
кўрсаткичлар бўйича Хитой илғор ўринларга чиқа бошлади, бу эса
мамлакатнинг рақобатбардошлигининг барқарор ўсишини таъминлайди.
«2020 режаси»нинг қоидаларига биноан, марказий ҳукумат янги
космик дастурни ишлаб чиқди ва унда яқин 5 йилга ва кейингди даврга янги
мақсад ва асосий вазифаларни белгилаб берди.
Хитойдаги ҳозирги иқтисодий ўсиш модели давлатнинг бозор
муҳитини шакллантириш, макроиқтисодий бошқарув, ресурсларни бевосита
100
тақсимлаш, (технологияларни янгилаш, экспортни кенгайтириш, валюта
ресурсларини жамғариш учун) хорижий капиталга таяниш, иқтисодиётни
экспортга йўналтиришдаги етакчи ролига асосланади.
Инновацион ривожланишда нафақат илмий ишланмалар, балки
муваффақиятли тадбиркорлик юритиш ва аввало капитални жалб қилиш учун
имкониятлар ҳам муҳим.
2007-йилнинг охирида Хитой инновацион тизимини ўрганган OECD
экспертларининг фикрича, мамлакатда капитал бор, лекин уни жалб этиш
механизмлари мукаммалликдан йироқ.
Хорижий
капиталнинг
оқиб
келиши
тобора
кўпроқ
илмий
тадқиқотлар амалга оширилишига хизмат қилади. OECD башоратига кўра,
чет эл (шу жумладан Гонконг, Макао ва Тайвань) маблағлари ҳисобига
ҳозирда Хитой R&Dнинг камида 20% амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалар
асосан АКТ, шунингдек фармакология ва биотехнология соҳаларига тўғри
келади. Йирик хорижий компаниялар томонидан тадқиқот бўлимлари
очилиши динамикасини ҳисобга олиб, шуни айтиш мумкинки, «2020
режаси»да қўйилган иқтисодиёт негизи сифатида хитойча инновацияларни
шакллантириш вазифасини амалга ошириш бироз мураккаб кечиши турган
гап.
Шу тариқа, муайян ютуқларга қарамай, Хитойнинг мустақил
инновацион
тараққиёт
имкониятлари
ҳанузгача
етарли
эмас
деб
баҳоланаяпти. Хитой корхоналари ИТТКИни амалга ошириш ва тадқиқот
натижаларини амалиётга жорий этишга қодир юқори малакали кадрларнинг
жиддий танқислигини бошдан кечиряптилар. Бунга бизнес томонидан
ходимларга таълим беришга сармоялар кам киритилаётгани ва давлат
корхоналарининг малакали менеджер ва истеъдодли тадқиқотчиларни жалб
этиш имкониятлари чет эл корхоналарига нисбатан анча камроқлиги сабаб
бўляпти. Ҳозирча Хитой импорт қилинган технологияларга жуда қарам.
Технологик қолоқликка ҳанузгача барҳам берилмаган.
101
Давлат корхоналари инновацияларни ривожлантириш борасида кам
рағбатларга эга, давлат тижорат банкларида эса кичик ва ўрта корхоналарни,
айниқса уларнинг инновацион ва венчур фаолиятини кредитлаш борасидаги
имкониятлар етарли эмас.
Инновацион иқтисодиётни шакллантириш нафақат иқтисодиёт ва фан
соҳасини, балки давлат қурилиши, таълим, маданят каби соҳаларни ҳам
қамраб олади.
Хитой ҳозирча «билимлар ва миллий инновацион тизим асосида
ривожланаётган» мамлакатга айланмади. Лекин ушбу давлат бу мақсад сари
жадал одимламоқда. Барча муаммо ва камчиликларни ҳисобга олган ҳолда,
Хитой асосан ўз инновациясига таяна оладиган бўлгунча ҳали анча вақт
ўтишини айтиш мумкин. Бунинг учун илмий-техникавий сиёсатни қайта
қуриш, кадрлар тайёрлаш тизимини анча кенгайтириш ва такомиллаштириш
лозим. Миллий инновацион тизимнинг сафарали фаолият юритиши учун
бюджет маблағлари, солиқ бошқаруви, давлат харидлари ва бошқа шу каби
жиҳатларни ўз ичига олган комплекс давлат кўмаги талаб этилади. Миллий
инновацион тизимни шакллантириш учун Хитой анча узоқ ва мураккаб
йўлни босиб ўтиши керак бўлади. Бу йўл бўйлаб мамлакат қанчалик узоқ
қадам босса, бу жараёнда кўп томонлама инновацион кооперация, халқаро
илмий-техник ҳамкорлик шунчалик катта ўрин тутаверади
2007-йилнинг октбярь ойида бўлиб ўтган Хитой коммунистик
партиясининг XVII қурултойи ХХРда бундай тизим шакллантириш
жараёнини фаоллаштиришнинг долзарблиги ва муҳимлигини кўрсатди.
Айнан шу қурултойда инновацион турдаги давлат қуриш мақсади қўйилди.
Қурултойда
таъкидланганидек,
миллий
инновацион
тизимнинг
муваффақиятли фаолияти нафақат кучли фан ва таълим, балки бошқа
институционал шарт-шароитлар бўлишини ҳам талаб этади. Хусусан :
1) Янгиликларнинг асосий генератори сифатида рақобатбардош
тадбиркорликнинг бўлиши;
102
2)
Глобал
инновацион
соҳага
интеграциялашувнинг
юқори
технологияларнинг миллий тармоқларини ривожлантиришнинг энг муҳим
шарт шароити сифатида амалга оширилиши;
3) Таълим, фан ва технологияларни ривожлантириш, инновацион
ўсиш учун қулай институционал шароитларни шакллантириш каби
йўналишлар давлат сиёсатининг устивор йўналишларига айланиши
лозимлиги каби шароитлар шулар жумласидандир.
Шу тариқа Хитой иқтисодиёти ва жамиятини ҳар томонлама
ривожлантириш, шунингдек мустақил илмий тараққиёт учун илмий негиз
шакллантирилади. Шу туфайли ХХР инновациялар соҳасида инқилоб ясаб,
Хитой илм-фан соҳасини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиб, Фанлар
академиясини дунё миқёсидаги давлат академиясига айлантириши мумкин
бўлади.
Ҳозирданоқ фан ва техника ривожини тавсифловчи асосий
кўрсаткичлар бўйича Хитой илғор ўринларга чиқа бошлади, бу эса
мамлакатнинг рақобатбардошлигининг барқарор ўсишини таъминлайди.
Инновацион ривожланишда нафақат илмий ишланмалар, балки
муваффақиятли тадбиркорлик юритиш ва аввало капитални жалб қилиш учун
имкониятлар ҳам муҳим.
2007-йилнинг охирида Хитой инновацион тизимини ўрганган OECD
экспертларининг фикрича, мамлакатда капитал бор, лекин уни жалб этиш
механизмлари мукаммалликдан йироқ.
Хорижий
капиталнинг
оқиб
келиши
тобора
кўпроқ
илмий
тадқиқотлар амалга оширилишига хизмат қилади. OECD башоратига кўра,
чет эл (шу жумладан Гонконг, Макао ва Тайвань) маблағлари ҳисобига
ҳозирда Хитой R&Dнинг камида 20% амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалар
асосан АКТ, шунингдек фармакология ва биотехнология соҳаларига тўғри
келади. Йирик хорижий компаниялар томонидан тадқиқот бўлимлари
очилиши динамикасини ҳисобга олиб, шуни айтиш мумкинки, «2020
режаси»да қўйилган иқтисодиёт негизи сифатида хитойча инновацияларни
103
шакллантириш вазифасини амалга ошириш бироз мураккаб кечиши турган
гап.
Шу тариқа, муайян ютуқларга қарамай, Хитойнинг мустақил
инновацион
тараққиёт
имкониятлари
ҳанузгача
етарли
эмас
деб
баҳоланаяпти. Хитой корхоналари ИТТКИни амалга ошириш ва тадқиқот
натижаларини амалиётга жорий этишга қодир юқори малакали кадрларнинг
жиддий танқислигини бошдан кечиряптилар. Бунга бизнес томонидан
ходимларга таълим беришга сармоялар кам киритилаётгани ва давлат
корхоналарининг малакали менеджер ва истеъдодли тадқиқотчиларни жалб
этиш имкониятлари чет эл корхоналарига нисбатан анча камроқлиги сабаб
бўляпти. Ҳозирча Хитой импорт қилинган технологияларга жуда қарам.
Технологик қолоқликка ҳанузгача барҳам берилмаган.
Давлат корхоналари инновацияларни ривожлантириш борасида кам
рағбатларга эга, давлат тижорат банкларида эса кичик ва ўрта корхоналарни,
айниқса уларнинг инновацион ва венчур фаолиятини кредитлаш борасидаги
имкониятлар етарли эмас.
Инновацион иқтисодиётни шакллантириш нафақат иқтисодиёт ва фан
соҳасини, балки давлат қурилиши, таълим, маданят каби соҳаларни ҳам
қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |