Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


МИЛЛИЙ ДАСТУРНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН КУТИЛАДИГАН



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

МИЛЛИЙ ДАСТУРНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН КУТИЛАДИГАН 
НАТИЖАЛАР 
Ўзбекистоннинг иқтисодий ва маънавий эҳтиёжларига мос келадиган юқори 
малакали, рақобатга бардошли кадрлар тайёрлаш ях лит тизими , республиканинг муттасил 
ривожланишини таъминлашга, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги сиёсий ва иқтисодий мавқеини 
мустаҳкамлашга қодир бўлган кадрлар салоҳиятини ривожлантириш Миллий дастурни 
амалга оширишнинг асосий натижаси бўлади. 
Миллий дастурнинг асосий ғоялари ва қоидаларини босқичма-босқич амалга ошириш 
натижасида қуйидагилар яратилади: 
кадрлар тайёрлаш тизимининг ҳуқуқий базаси; 
кадрлар тайёрлаш тизимининг янгиланган тузилмаси ва мазмуни; 
узлуксиз таълим тизимининг янги модели; 
республика ҳудудида оқилона жойлаштирилган таълим ва тарбия муассасаларининг 
тармоги; 
давлат таълим стандартлари; 
кадрлар тайёрлаш мониторинг тизими; 
кадрлар тайёрлаш тизимида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро 
ҳамкорлиги; 
ўқувчи ёшлар ва мутахассисларни миллий тикланиш мафкураси асосида ва 
умуминсоний қадриятларни ҳисобга олган ҳолда тарбиялашнинг узлуксиз тизими. 
Миллий дастур мақсадли дастурлар ҳамда уларни амалга ошириш йўллари ва чора-
тадбирлари, муддатлари, ижрочилари, молия ва ресурслар билан таъминлаш, шунингдек 
жараённи бошқаришни такомиллаштириш чора~тадбирлари акс этган тадбирлар тизими 
орқали амалга оширилади. 
Ўқитувчининг инновацион фаолияти тузилмаси. 
Ўқитувчининг инновацион фаолиятига яратувчилик жараёни ва ижодий фаолият 
натижаси сифатида қаралади. 
В.А.Сластенин ўқитувчининг инновацион фаолиятини тузишда унга акмеологик 
жиҳатдан ёндашади. 
Акмеология (akme) - юнонча олий нуқта, ўткир, гуллаган, етук, энг яхши давр деган 
маъноларни билдиради. 
Б.Г.Ананьев, Н.В.Кузьмина, А.А.Деркач ва бошқалар касбий фаолиятнинг самарасини 
ошириш билан йўғрилган инсон ҳаётининг энг ижодий даврлари, етуклик босқичлари 
тўғрисида фикр юритадилар. Улар етук инсонларнинг профессионализми, шахс 
ривожланишининг гуллаган давридаги психик қонуниятлари, профессионализмга етишдаги 
баландликлардан ўта олиш масалалари билан шуғулланганлар.


34 
В.А.Сластенин акмеологиянинг юксак профессионализмга, мутахассиснинг узоқ 
ижодий умр кўришига олиб келадиган субъектив ва объектив омилларини асослаб берди. 
Объектив омилларга олинган таълимнинг сифатини, субъектив омиллари эса инсоннинг 
истеъдоди ва қобилиятини, ишлаб чиқариш вазифаларини самарали ҳал қила олишидаги 
масъулияти, мутахассисларга ёндашувини киритади. 
Юксак профессионализмга эришишнинг омиллари сифатида қуйидагилар 
кўрсатилади: 
истеъдод нишоналари; 
уқувлилик; 
қобилият; 
истеъдод; 
оила тарбияси шароити; 
ўқув юрти; 
ўз хатти-ҳаракати. 
Акмеология илмий нуқтаи назардан профессионализм ва ижод муносабатида олиб 
қаралади. Бунда қуйидаги категориялар фарқланади: 
ижодий индивидуаллик; 
ўзининг ўсиш ва такомиллашиш жараёни; 
ўз имкониятларини амалга ошириш сифатидаги креатив тажрибаси. 
Ўқитувчининг ижодий индивидуаллиги қуйидагилардан иборат: 
интеллектуал - ижодий ташаббус; 
билимлар кенглиги ва чуқурлиги интеллектуал қобилия ти; 
зиддиятларга нисбатан хушёрлик, ижодга танқидий ёндашув, вужудан 
яратувчиликка курашчанлик қобилияти; 
ахборотларга ташналик, муаммолардаги ғайриодатийликка ва янгиликка бўлган ҳис-
туйғу, профессионализм, билишга бўлган чанқоқлик (Н.В.Вишнекова). 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish