Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ СТРАТЕГИК



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

 
КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ СТРАТЕГИК 
ЙЎНАЛИШЛАРИ 


31 
Кадрлар тайёрлаш соҳасида давлат сиёсатининг асосий принципларидан келиб чиқиб, 
тизимни ислоҳ қилиншинг қуйидаги стра тегик йўналишлари белгиланади. 
Таълим тизимининг ва кадрларни касб-ҳунар жиҳатидан тайёрлашнинг миллий 
моделини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 
Таълимнинг янги узлуксиз ва давомий тизими барпо этилади. 
Умумий таълим тўққиз йиллик умумий ўрта ва уч йиллик ўрта махсус ва касб ҳунар 
таълимни ўз ичига оладиган ўн икки йиллик таълимга ўтади. Олий касб-ҳунар таълимининг 
бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаиши назарда тутадиган кўп погонали тизими жорий 
этилади. 
Махсус таълим муассасаларининг тармоғи таркибий жиҳатдан қайта қурилади. 
Таълим даражалари ва касб-ҳунар малакаларининг мамлакатимизга хос модели шаклланади. 
ўқув юртларини минтақалаштириш, таркибини ўзгартириш ва табақалаштириш амалга 
оширилади. 
Таълим жараёнини ташкил этишни ислоҳ қилиш. 
Таълим мафкураси такомиллаштирилади, шу жумладан уни инсонпарварлаштириш, 
кадрларни миллий тикланиш ва мустақиллик ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний 
қадриятларга таяниш мафкураси асосида ўқитиш ва тарбиялаш ишлари олиб борилади. 
Кадрлар тайёрлаш тизимининг асосий субъекти бўлмиш таълим олувчи шахсга, унда 
таълим ва билимга ҳурматни ривожлантиришга, мустақиллик, гурур, инсоний қадр-қиммат 
ва умумий билимга фаолликни шакллантиришга алоҳида эътибор берилади. Истеъдодли 
болаларни излаш, саралаб олиш ва ўқитиш тартиботи ишлаб чиқилиб, амалга оширилади. 
ўқувчиларнинг муваффақиятли ўқиши ва ижодий фаоллигини рағбатлантиришнинг янги 
шакллари жорий этилади. 
Педагогик кадрларнинг нуфузини, масъулиятини ва касб маҳоратини ошириш 
юзасидан давлат сиёсати собитқадамлик билан ўтказилади. Илғор педагогика 
технологиялари, янги ўқув дастурлари, таълим беришнинг шакллари ва усуллари жорий 
этилади. 
Таълим тизимининг ягона ахборот маконини барпо этиш. 
Таълим жараёнининг кутубхона ва ахборот-маълумотнома базаси ривожлантирилади. 
Алишер Навоий номидаги республика давлат кутубхонасининг миллий услубий ва илмий-
ахборот маркази сифатидаги устувор мавқеи таъминланади. Ҳамма фойдаланадиган 
кутубхоналар ва илмий кутубхоналарнинг минтақавий тармоғини ривожлантириш қўллаб-
қувватланади, маҳаллаларда болалар кутубхоналари вужудга келтирилади. Жаҳон ахборот 
тизимларига қгшилиш рағбатлантирилади. 
Таълим жараёнида оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти оширилади, 
телевидение ва радио таълим дастурларини интеллектуаллаштириш таъминланади. Илм-фан 
ва таълимнинг нашриёт базаси ривожлантирилади, дарсликлар, ўқув-услубий, илмий, 
қомусий ва маълумотнома адабиётлари билан таъминлашнинг барқарор тизими шакллантир 
илади. 
Фундаментал ва тармоқ фанининг таълим жараёни билан алоқаси янги шаклларининг 
юзага келиши. 
Таълим жараёнида амалий илмий тадқиқотлар ривожлантирилади, илмий-педагогик 
тадқиқотлар ҳамда илмий-услубий ишланмалар фаоллаштирилади. Фундаментал ва амалий 
фан соҳасидаги илмий кадрларнинг таълим жараёнидаги иштироки рағбатлантирилади. 
Ёшларнинг илмий ижодиёти ҳар томонлама қўллаб-қувватланади, мактаб академиялари 
ривожлантирилади. 
Ишлаб чиқариш ва таълим тизими интеграциясининг ривожланиши. 
Касб-ҳунар таълимининг икки ёқлама тизими ривожлантирилади. ўқув-ишлаб 
чиқариш мажмуаларини ривожлантириш рагбатлантирилади. Биргаликдаги ҳаракатларнинг 
тармоқлараро дастурлари амалга оширилади, таълим тизимида васийлик ривожлантирилади. 
Ишлаб чиқаришда кадрлар тайёрлаш қўллаб-қувватланади. 
Таълим тизими ташқи алоқаларининг ривожланиши ва унинг халқаро обргсининг 
мустаҳкамланиши. 


32 
Кадрлар тайёрланши байналмилаллаихтиришни ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан 
таъминлаш тизимлари барпо этилади, халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари амалга 
оширилади, халқаро таълим тузилмалари ривожлантирилади, илмий-педагог кадрлар, 
талабалар ва ўқувчиларни айрбошлаш кенгаяди. Таълим тгғрисидаги миллий ҳужжатларнинг 
халқаро миқёсда тан олиниши учун шарт-шароитлар яратилади. 
Таълим жараёнининг моддий-техника базасини тубдан янгилаш. 
Ўқув-тарбия муассасаларини зарур ускуналар, асбоб-ашёлар, анжомлар, таълимнинг 
техникавий, дастурий ва дидактик воситалари билан таъминлаш бўйича ихтисослашган 
ишлаб чиқариш базаси барпо этилади. Таълим жараёни компьютерлаштирилади ва 
ахборотлаштирилади. 
Таълим тизимида бозор муносабатларини ривожлантириш, таъ лим хизматлари ва 
касб-ҳунарга доир меҳнатнинг рақобат бозорини шакллантириш. 
Таълим хизматларига талабни ва уларни сотишни тадқиқ этиш механизмини яратиш, 
таълим жараёнида маркетинўни ривожлантириш йўли билан таълим хизматларининг рақобат 
бозори вужудга келтирилади. Давлатга қарашли бўлмаган ва муқобил таълим тузилмаларини 
ривожлантириш ҳамда таълим хизматлари бозорини тартибга солиш соҳасида аниқ мақсадга 
қаратилган давлат сиёсати ўтказилади. 
Касб-ҳунар таълими сифатини ва таълим олувчиларнинг билим ларини назорат 
қилиш миллий тизимининг шаклланиши. 
Таълимнинг бошқарув органларидан мустақил бўлган ягона давлат аттестация 
хизмати барпо этилади. Истиқболдаги талабларга жавоб берувчи давлат таълим 
стандартлари ишлаб чиқилади. 
Ўқув юртлари фаолиятига рейтинг бгйича баҳо бериш тизими жорий этилади. 
Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилишнинг давлат, жамоат ва хусусий шакллари 
ривожлантирилади. Таълим муассасаларини битирувчиларни якуний аттестациядан ўтказиш 
такомиллаштирилади. 
Кадрлар тайёрлаш тизими ва унинг алоҳида тузилмавий унсурлари самарадорлиги 
мониторинги тизими жорий этилади. 
Таълим соҳасида ишончли ижтимоий кафолатлар ва қўллаб-қув ватлашни таъминлаш. 
Педагог касбининг обргси ва ижтимоий мақомини оширишга доир давлат сиёсати 
амалга оширилади. Педагоглар ижтимоий мақомини белгилаш мезонлари ва кўрсаткичлари 
тизими ҳамда бу мақомни тегишли даражада сақлаб туриш йўллари ишлаб чиқилади. 
Кутубхоналар, музейлар ва архивлар ходимлари меҳнатини рағбатлантиришнинг янги 
шакллари грганилади. Таълим олувчиларнинг ўқиши, дам олиши ҳамда уларни 
соғломлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади. 
Таълим тизимини бошқаришни ва уни маблаг билан таъминлашни ислоҳ қилиш. 
Таълим тизимида таркибий ўзгаришларни, таълим тизимини ривожлантириш 
суръатларини бошқарипшинг давлат стратегияси амалга оширилади. Таълимнинг меъёрий-
ҳуқуқий базаси ривожлантирилади. 
Таълим тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигига баҳо бериш 
мониторинги ўтказилади. ўқув юртларининг молиявий хўжалик фаолиятидаги ҳамда таълим 
жараёнини ташкил этишдаги ҳуқуқлари ва мустақиллигининг кенгайтирилиши 
таъминланади. Рейтинги юқори бўлган ва "Миллий" мақоми бериладиган сара олий ўқув 
юртлари тармоғи ташкил этилади. 
Республика, маҳаллий бюджетлар ва бошқа манбаларни тгплаш асосида таълимни 
давлат томонидан маблағ билан таъминлаш тизими такомиллаштирилади. Ўқув юртларининг 
қисман ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тартиботи ривожлантирилади. Таълим соҳасига 
хусусий, шунингдек хорижий инвестицияларни жалб этиш рағбатлантирилади. Республика 
фуқаролари учун кейинчалик тўлашнинг пухта тизими билан бирга таълим кредитлари 
бериш тартиботи вужудга келтирилади. Таълим тизимини моддий жиҳатдан қўллаб-
қувватлашда ҳомийларнинг аҳамияти ортади. 
Юқорида баён қилинган стратегик йўналишлар негизида Миллий дастурни амалга 
ошириш йўллари ва чора-тадбирлари ишлаб чиқилади. 


33 
Кадрлар тайёрлаш тизимининг янги модели тамойилларнинг фундаменталлигини, 
йўналишларнинг кенг миқёслилигини, шарт-шароитларнинг ўзгарувчанлигини ва 
тузилмавий унсурларини ҳисобга олади. 
Тизим модулининг тузилмавий унсурлари бир-бири билан ўзаро боғланган, бир-
бирини келтириб чиқаради, бу эса уларнинг замон ва мавжуд воқеликка қараб ўзгаришини 
тақозо этади. Давлат ва жамият тизимнинг ҳамда унинг тузилмавий унсурларининг фаолият 
кўрсатиши ошкоралиги ва ўзгарувчанлигини таъминлайди. Ўзбекистон Республикасининг 
халқаро мажбуриятларни бажариши, кадрлар тайёрлаш соҳасида жаҳон тажрибасини 
ҳисобга олиш таълим тизимининг барча унсурларига тадбиқ этилади ва уни ривожлантириш 
омилларидан бири саналади. 
Кадрлар тайёрлаш тизими модул доирасида учта асосий босқичда амалга оширилади. 
Биринчи босқичда — истиқболда мутахассисларга . бўладиган эҳтиёж тахмин 
қилинади ва уларга бўлган талаб белгиланади, мутахасеиснинг касб-ҳунар меъёри яратилади. 
Иккинчи босқичда — таълим стандарти томонидан белгиланган мутахассислар 
малакасига мос кадрлар тайёрлаш амалга оншрилади. 
Учинчи босқичда — касб-ҳунар фаолияти жараёнида мутахассиснинг малака 
даражаси мунтазам равишда ошиб боради. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish