ҳида кучлар орасидаги боғлиқлик ва инсон ҳаракати
бевосита жуда мураккаб тизимда ўзаро таъсир этади,
шу сабабли турли кишилар бир хил таъсирга, ташқи
бир хил кучга мутлако қар хил натижа кўрсатишлари
мумкин.
Юқоридаги фикрларни эътиборга олиб,
мойил-
ликка аниқроқ таъриф бериш мумкин.
Мойиллик —
бу кишини фаолиятга ундовчи ички ва ташқи ҳара-
катлантирувчи кучлар йиғиндиси, фаолиятга чега-
ралар ва шакллар беради ва бу фаолиятга йўналиш
кўрсатади, маълум мақсадларга эриш иш йўлини
мўлжаллайди. Мойилликнинг инсон хулқига таъси
ри кўп омилларга боғлиқ, кўп ҳолатларда инсон
фаолиятидан келиб чиқиб таъсирлар ўзгариши мум
кин.
Мойиллик тавсифини тушунмоқ учун инсон эҳти-
ёж и, сабаби,
важ -сабаблари , рағбатлантирувчи
ом иллар, рағбатлантириш , зўр бериш , уриниш ,
қатъият, ҳалоллик, бирор мақсадга қаратилганлик
каби фаолият тавсифларини аниқлай билиш лозим.
Албатта, улар орасига аниқ чегара қўйиш қийин,
лекин маъноларининг асосий тушунчасини англаш
мумкин.
Бошқа одамлар учун нима умумий етарли бўлган,
аммо шу вақтда ҳар бир одамда маълум шахеий ҳоҳиш
намоён бўлган, инсон ичида нимаики пайдо бўлса
ва жойлашеа, шу
эҳтиёждир.
Сабаб — бу одамни маълум ҳаракатга
келтирувчи
кучдир.
Важ-сабаб — бу маълум сабабларни келтириш йўли
билан кишини маълум ҳаракатга келтириш мақсади-
да одамга таъсир этиш жараёнидир.
Рағбатлантирувчи омиллар таъсир этиш ёки бе-
зовта қилишни келтириб чикаришга маълум сабаб
вазифасини ўтайди.
Рағбатлантириш ёки қизиқтириш одамларнинг
важ-сабаблари учун ҳар хил рағбатлантирувчи
омил-
лардан фойдаланиш жараёнидир.
243
www.ziyouz.com kutubxonasi
М ойилликнинг таъсири остида киши фаолияти
да аниқланиши мумкин бўлган фаолият тавсифла
ри қуйидагилар: зўр бериш (куч), ҳаракат (ҳафса-
ла) қилиш , қатъият (сабот). ҳалоллик, мақсадга
қаратилганлик.
Бир ишни киши ҳар хил куч сарфлаб бажариши
мумкин. У ишни тўла куч билан ишлаши мумкин,
бироқ ярим кучда ишлаши ҳам мумкин. Яна шунин-
гдек. ишнинг енгилроғини олишга интилиши мум
кин ва. аксинча, мураккаб ва оғир
иш ни олиши
мумкин, оддий ечимни танлаши, балки мураккаб
ечим учун изланиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси
киши қандай куч сарфлашга тайёрлигини ифода
лайди.
Киши ташкилотда ўз
вазифасини бажариши да-
вомида ҳар хил
ҳаракат қилиши мумкин. Баъзилар
меҳнатининг сифатига беф арқ қараса, бошқалар
энг яхши натижага, тўла
берилиб ишлашга инти-
лади, малакасини. оширишга ҳафсала қилади, иш
лаш кобилиятини такомиллаштириш га ва таш ки
лий қамровлар билан ўзаро ҳамкорликка уринади
(қунт қилади).
Мойилликнинг фаолиятга таъсир этиш тавсифи-
нинг учинчиси — бу бошлаган ишини сабот (қатъи-
ят, тиришқоқлик) билан
давом эттиради ва ривож-
лантиради. Бу фаолиятнинг ўта муҳим тавсифи.
Ишни бажаришда барча зарур
Do'stlaringiz bilan baham: