Стротосфера юқори қатлам бўлиб, қалинлиги 80-90 км га тенг. Унинг пастроқ 30-33 км
баландлигида эса, озон қатлами учрайди, температура +50
0
с га етади, аммо 80-90 км баландликда
температура яна пасайиб,- 60-90
0
с га тушиб қолади.
Босим жуда кичик ва ҳароратнинг ҳаддан ташқари пастлиги туфайли атмосферанинг юқори
қатламларини ўрганиш жуда ҳам мураккаблашади.
Кейинги қатлам -
ионосфера - атмосферанинг энг юқори қатлами бўлиб, бу
сферада зичлик
кичик бўлиб, газлар ионлашган, 220 км юқорида температура минус бир неча 100
0
с га етади. Катта
метеоритлар атмосферанинг зичроқ қисмларида 100-160 км баландликда ёниб, ёп-ёруғ бўлиб
кўринади, 80-83 км баландликда пат-пат булутлар кўринади, улар сувнинг тўйинган буғи бўлса
керак. 80-100 км да ёруғ шафақ қутблари кўринади, 3000 км дан сўнг планеталар аро фазога ўтиб
кетади.
Бутун атмосферани химиявий таркиби жиҳатидан 4 та қатламга бўлиш мумкин. Ер юзасига
яқин тўрган қуйи қатлам азот - кислород қатлами дейилади. Ле-Дюк ҳисобига кўра, бу қатламда
қуйидаги миқдорда газлар ҳосил бўлади ( масса жиҳатидан): - азот (N) - 75,5 %, кислород ( О ) -
23,3%, инерт ва бошқа газлар -1,3%. Юқорида 70 км дан юқорирокда кислород бўлмайди, бу
қатлам соф азот қатламидир. Унинг қалинлиги 110 км гача боради, ўша
жойдан бошлаб гелий
қатлами бошланади ва у 220 км гача боради, ундан юқорироқда эса водород қатлами бошланади.
Иккинчи қатлам - сув қобиғи - гидросфера бўлиб, у сув ҳавзаларидир. Гидросферанинг
умумий ҳажми 1370,3 млн км
3
. Асосий сув ҳажми 98%, океан ва денгиз сувларига тўғри келади. Ер
юзасининг 70,8% сув, 20,2 % ни қуруқлик ташкил этади. Хозирги вақтда
Атлантика океаниинг
ўртача чуқурлиги 3,32 км га тенг, Хинд океанининг ўртача чуқурлиги -3,89 км ва Тинч
океанининг ўртача чуқурлиги - 4,03 км деб қабул қилинган. Аммо Тинч океанининг энг чуқур
жойи - 11 км дан ортиқдир.
Гидросферанинг асосий химиявий таркиби қуйидагичадир: Кислород (О)-85%, водород (Н) -
10,7%, хлор (Cl) -0 - 2,0%, натрий (Na)-1,0%.
Ернинг қаттиқ қисми
литосфера деб аталиб, баъзан уни ер пўстлоғи деб аташади.
Литосфера ернинг қаттиқ қобиғи бўлиб, планетамизнинг сиал ва сима зоналарини ўз ичига
олади. Литосфера юзасидаги нотекисликлар унинг рельефини ташкил қилади, океан чўкмалари ва
материклар массалари литосфера рельефининг асосий элементларидир. Шокальский ҳисобларига
кўра, қуруқликнинг денгиз сатҳидан баландлиги 900 м ташкил қилади.
Литосфераанинг
химиявий
таркибини
ўрганиш
соҳасидаги
барча
ишлар
А.П.Виноградовнинг 1950 йилда қилган ҳисобига кўра 16 км чуқурлик учунгина олиб борилмоқда.
Бунда литосферадаги минераллар таркибида кислород - 46,8%, натрий-2,6%, кремний - 27,3%,
калий-2,6%, алюминий - 8,7%, магний - 2,1%, темир - 5,1%, кальций - 3,6% эканлиги аниқланди.
Материкларнинг сатҳида пастликлар ва баландликлар, ясси тоғлар, тоғ тизмалари, тоғлар,
тепаликлар бор.
Литосферада 3 хил қатлам жойлашган. Энг устки қатлам чўкинди жинслар, ўртада гранит ва энг
остида базальт қатлами жойлашгандир.
Do'stlaringiz bilan baham: