Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


ИЛДИЗ ТИЗИМИНИНГ СУВНИ СЎРИШИГА ТАШҚИ ШАРОИТ



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

ИЛДИЗ ТИЗИМИНИНГ СУВНИ СЎРИШИГА ТАШҚИ ШАРОИТ 
ОМИЛЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ. Ҳарорат илдизнинг сувни сўриш тезлигига 
таъсир қиладиган энг муҳим омиллардан биридир. Агар тупроқ ҳарорати пасая 
бошласа, илдизнинг сувни сўриш қобилияти ҳам сусая боради. Бу ҳодисани 
кузатиш учун ўсимлик ўсиб турган тувак атрофини муз билан ўраб қўйиш 
керак. Кўп ўтмай ўсимлик сўлий бошлайди. Чунки тупроқ совуганда 
илдизларга жуда ҳам суст борадиган сув ўсимликдан буғланиб сарфланадиган 
сув миқдорини қоплай олмайди. Тувак нормал ҳароратга ўтказилса, ўсимлик 
аввалги ҳолатига қайтади. Паст ҳароратда сувни сўриш қобилиятининг 
пасайиши, ҳужайра протоплазмаси қовушқоқлик даражасининг ошиб кетиши 
туфайли рўй беради, деб тушунтирилади. Тупроқ ҳарорати кескин пасайганида, 
ўсимликнинг сўлиши натижасида ҳамма физиологик жараёнлар ҳам бузилади : 
оғизчалар ёпилади, транспирация ва фотосинтез жараёнлари кескин пасаяди. 
Минерал элементларнинг ютилиши ҳам тўхтаб қолади. Бундай ҳолат узоқроқ 
давом этса ўсимликлар нобуд бўлиши мумкин. 
Сувнинг илдизга кириш тезлигига ҳаводаги кислород миқдори ҳам 
таъсир этади. Ҳужайра протоплазмаси сувни ҳаракатга келтириш учун маълум 
миқдорда энергия сарфлайди, бу энергия эса нафас олиш жараёнида ҳосил 
бўлади. Шунинг учун ҳам зич тупроқли қатқалоқли ёки узоқроқ муддатга сув 
билан қопланган ерларда ўсимликлар яхши ривожлана олмайди ва нобуд 
бўлади. Чунки бундай ерларда кислород етмай қолади ва натижада 
илдизларнинг нафас олиши секинлашади ёки тўхтаб қолади. Ҳужайраларда 
модда алмашинув жараёни ҳам бузилади, натижада спиртлар, углеводлар ва 
органик 
кислоталар 
тўплана 
бошлайди. 
Протоплазманинг 
осмотик 
хусусиятлари ҳам ўзгариб кетади. Шунинг учун ҳам тупроққа яхши ишлов 
бериб, агротехник тадбир-чораларни тўғри қўллаш ва аэрация таъминотига 
эришиш илдизларнинг активлигини оширади. 
Илдизнинг сувни сўриш ва ҳаракатга келтириш қобилиятига тупроқ 
эритмасининг концентрацияси ва рН даражаси ҳам таъсир этади. Илдиз 
ҳужайраси ширасининг концентрацияси тупроқ эритмаси концентрациясидан 
юқори бўлсагина сув илдизга сўрила бошлайди. Акс ҳолда илдиз тупроқдан сув 
олиш у ёқда турсин, ўзида мавжуд сувни ҳам йўқотиши мумкин. Шунинг учун 
ҳам шўр тупроқларда фақат осмотик босими юқори ўсимликлар (шўралар ва
бошқалар) яшай олади. 
Чунки уларнинг ҳужайраларида туз тўпланиш ҳисобига осмотик босим 
жуда юқори бўлади. 
Тупроқ эритмасининг рН жуда паст (2-3, яъни нордон реакцияга эга) 
бўлган 
эритмалардан 
кўпчилик 
ўсимликларнинг 
илдизлари 
сувни 
ўзлаштиролмайди. Реакция нейтрал даражага яқинлашган сари сувнинг 
ўзлаштирилиши ҳам активлаша боради. 


105 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish