2
Ж.Х.Хўжаев. Ўсимликлар физиологияси. Дарслик, 2004 й. 223 бет
Дарсликнинг кириш қисмида ўсимликлар
физиологияси фаннинг предмети,
вазифалари ва методлари кўрсатилган. Унинг фан сифатида ривожланиш тарихи,
босқичлари таҳлил этилган. Ўсимликлар ҳужайрасининг физиологияси бўлимида
ҳужайранинг ўрганилиш тарихи, тузилиши, кимёвий таркиби, органоидлари,
уларда
кечадиган ҳаётий жараёнлар аҳамияти тасвирланган. Биоэнергетиканинг асосий
тушунчалари, биологик тизимлардаги энергия манбалари, фосфорланиш,
донор-
акцептор тизими ва биомембраналарнинг роли тасвирланган. Фотосинтез моҳияти,
баргнинг фотосинтезга мослашиб тузилиши, хлоропластлар ва пигментлар,
фотосинтез реакциялари,
жадаллиги, фотосинтез ва ҳосилдорлик каби тушунчалар
фанда эришилган ва тасдиқланган маълумотлар асосида ёзилган. Нафас олиш
жараёнининг аҳамияти, бу жараён натижасида ўсимлик ҳужайраларининг эркин
энергия билан таъминланиши ва турли хил органик
моддаларнинг сарфланиши ва
ҳосил бўлиш жараёнлари кўрсатилган. Айниқса, нафас олиш химизми ва уни
тушунтирувчи назариялар талқин этилган. Нафас олишнинг ички ва ташқи омилларга
боғлиқлиги, дон, мева ва сабзавотларни сифатли сақлашда ҳам нафас олишни
бошқаришнинг аҳамияти катта экалиги кўрсатилган. Ўсимликларнинг сув режими
бўлимида ўсимликлар танасида сувнинг аҳамияти, ўсимликлар
танасида сув
мувозанатининг ҳосил бўлиши ва унинг ички ва ташқи омиллар таъсирига
боғлиқлиги, антитранспирантлар ва уларни қўллашнинг моҳиятлари тушунтирилган.
Ўсимликларнинг илдиз орқали озиқланиш жараёнлари уларнинг ўсиш ва
ривожланишининг асосини белгиловчи омиллардан бири сифатида талқин этилган.
Ўсимликлар танасидаги зарурий минерал элементларнинг миқдори, уларга бўлган
талаб, ўзлаштириш механизми, физиологик аҳамияти, табиий тупроқларнинг
унумдорлиги, ўғитлаш тизими, усуллари ва муддатлари мисоллар асосида ёзилган.
Ўсимликлар танасида моддалар транспорти тасвирланган. Ўсимликларнинг ўсиш ва
ривожланиш жараёнлари, онтогенезини характерловчи энг муҳим босқичлар, содир
бўладиган физиологик ўзгаришлар кўрсатилган. Айниқса, ўсимлик
гормонлари,
уларнинг ҳосил бўлиши, турлари, тузилиши, кимёвий таркиби, физиологик аҳамияти
ва бошқалар кўрсатилган. Физиологик фаол сунъий моддалар, ўсимликларнинг тиним
ҳолатлари, ҳаракатлари ва уларнинг физиологик асослари талқин этилган.
Ўсимликларнинг ноқулай омилар таъсирига чидамлилиги ҳақидаги маълумотлар,
айниқса ўсимликларнинг қурғоқчиликка, юқори ва паст ҳароратлар таъсири, тупроқ
шўрланиши, ксенобиотиклар, зарарли газлар, радиация ва
инфекцион касалликларга
чидамлилиги каби жараёнлар физиологияси замонавий илмий маълумотлар асосида
тасвирланган.
Физиологик жараёнларни тасвирлашда Ўзбекистон ҳудудида етиштирилаётган
қишлоқ хўжалик экинлари, экологик муҳит ва бошқаларга асосланилган. Ўзбек
тилида тайёрланган бу дарслик университет «Таълим стандарти» асосида тузилган
янги « Намунавий ўқув дастури» бўйича ёзилган бўлиб,
ундан университет ва
педагогика институтларининг биология факультетлари ҳамда қишлоқ хўжалик
институтлари талабалари ва лицейларнинг биология ўқитувчилари фойдаланишлари
мумкин.