Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

МИТОХОНДРИЯЛАР. Митохондриялар ҳужайра протоплазмасидаги 
асосий органоидлардан бири бўлиб, улар асосан энергия манбаи ҳисобланади. 
Ўсимлик ҳужайрасида улар думалоқ, гантелсимон шаклда мавжуд, диаметри 
0,4-0,5 мкм ва узунлиги 1-5 мкм га тенг. Ҳар бир ҳужайрада бир неча ўнтадан 
то 2000 тагача учрайди. Митохондриялар қалинлиги 5-6 нм га тенг ташқи ва 
ички мембраналарга эга (6-расм). Ички мембранаси қават-қават бўлиб 
жойлашади ва кристлар деб аталади.
6-расм. Митохондриянинг схематик тузилиши 
Модда алмашув жараёнида роли жуда катта. Улар нафас олиш маркази, 
АТФ ларни ҳосил қилувчи органоид бўлганлиги учун энергия манбаи 
ҳисобланади. Энергиянинг ҳосил бўлишида ва кўчирилишида таркибидаги 
ферментлар (сукцин-оксидаза, цитохромоксидаза) асосий роль ўйнайди. 
1961 йилда Грин аниқлашича ўсимлик ҳужайраларидаги митохондриялар 
ҳар 5-10 кунда янгиланиб туради. Митохондриялар ўзининг ДНК, РНК ва 
рибосомаларига эга бўлиб, ўзлари мустақил оқсил синтез қилиш қобилиятига 
эга. 
Кейинги йиллардаги текширишлар натижасида митохондрия 
ва 
пластидалар бир-бири билан генетик боғлиқ эканлиги аниқланди. Яъни 
ҳужайра ядросининг иккала мембранаси иштирокида қавариқ бўртмалар ҳосил 


16
бўлади. Ядро мембранадан узилиб чиққан пуфакчалар инициал таначалар деб 
аталади. Улар ривожланиб митохондрия ва хлоропластларга айланади (7- расм). 
7 - расм. Ҳужайра мембрана структуралари орасидаги онтогенетик муносабат 
1 - ядро пўсти,2 - эндоплазматик тўр, 3- рибосомалар, 4-инициал таначалар, 5 - 
митохондрия, 6 - пластида, 7- сферосома,8-Гольджи аппарати, 9 -вакуола, 10- плазмалемма, 
11 - плазмодесма,12 - ҳужайра пўсти 
ЛИЗОСОМАЛАР. Лизосомалар ҳажми жиҳатидан митохондрияларга 
тенг лекин солиштирма оғирлиги улардан кам бўлган органоидлардир.Улар 
асосан нордон ферментлар манбаи бўлиб ҳисобланади. Бу ферментлар 
қаторига нордон рибонуклеаза, нордон дезоксирибонуклеаза ва катепсинлар 
киради. Айниқса оқсилларни, нуклеин кислоталарини, глюкозидларни гидролиз 
қилишда иштирок этувчи ферментлар тўпланган. Бу ферментлар ҳужайрадаги 
турли моддаларни сув ёрдамида парчалай олиши учун уларга лизосомалар деб 
ном берилган.Булар барча тирик ҳужайралар учун универсал органоид 
ҳисобланади. Улар ҳужайрадаги озуқа моддаларни ҳазм қилувчи орган 
сифатида ҳам қаралади. Лизосома ичида борадиган ҳазм жараёни натижасида 
ҳосил бўлган аминокислоталар, нуклеотидлар лизосомалар мембранаси орқали 
диффузия қилиниб, цитоплазмага чиқади. Бу моддалар ҳужайранинг нафас 
олиш жараёнида ёки макромолекулаларнинг биосинтезида қатнашади.

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish