Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

 


3
КИРИШ 
Ўсимликлар физиологияси ўсимликлар танасида содир бўладиган ҳаётий 
жараёнлар, мураккаб қонуниятлар ва ҳодисалар занжирини ўрганувчи фандир. 
Фотосинтез, нафас олиш, сув режими ва тириклик асосини ташкил этувчи 
бошқа ҳаётий кечинмаларни ўрганиш,таҳлил қилиш ва уларни одам учун 
фойдали томонга ўзгартириш, яъни юқори ва сифатли ҳосил олишга қаратиш 
мазкур фаннинг асосий вазифаси ҳисобланади. Шу маънода ўсимликлар 
физиологияси агрономия фанларининг назарий асосини ташкил этади. Чунки 
физиология соҳасида эришилган ҳар бир ютуқ,ўсимликшуносликда ҳам янги 
муваффақиятларга сабаб бўлади. Айниқса кейинги йилларда бу соҳада 
эришилган ижобий натижалар: табиий сувлардан тежамкорлик билан 
фойдаланиш мақсадида суғориш ишларини тартибли йўлга қўйиш, минерал ва 
органик ўғитлардан самарали фойдаланиш, ўсиш ва ривожланишни бошқариш, 
ташқи шароитнинг ноқулай омилларига ўсимликлар чидамлилигини ошириш 
каби 
ишларнинг 
ҳаммаси 
ўсимликлар 
физиологиясининг 
ютуқларига 
асослангандир. 
К.А.Тимирязев 
ўсимликлар 
физиологиясининг 
мақсади 
ўсимлик 
танасидаги ҳаётий ҳодисаларни ўрганиш ва тушуниш ҳамда шу йўл билан 
ўсимлик организми киши хоҳишига қараб ўзгариши, ундаги ҳодисаларни 
тўхтата олиш ёки аксинча рўй беришга мажбур қилиш, хуллас ўсимликни киши 
ихтиёрига бўйсундиришдан иборат деб ёзган эди. 
Ўсимликлар физиологиясида асосий иш усули тажрибадир. Физиолог 
ўсимлик ҳаёти ҳақида етарли даражада аниқ ва тўла тасаввур олиш, унга хос 
бўлган қарама-қаршиликларни очиш, уларни ўсимлик танасининг умумий 
ривожланишида қандай аҳамиятга эга эканлигини аниқлаш мақсадида
лаборатория ва дала усулларидан фойдаланади. Ўсимликларнинг ўсиш ва 
ривожланиш қонуниятларини табиий шароитда ўрганишда комплекс 
кузатишлар олиб бориш катта аҳамиятга эга.Чунки ўсимлик ҳаётини табиий 
омиллар таъсирисиз тасаввур этиб бўлмайди. К.А.Тимирязев айтганидек, 
физиолог экспериментал ёки назарий тушунчага эга бўлиш учун ҳаётий 
ҳодисаларнинг таҳлили билангина қаноатлана олмайди, у организм тарихини 
ҳам ўрганиши керак. 
Ўсимликлар физиологияси ботаника фанлари қаторига кириши билан 
бир қаторда ҳайвонлар физиологияси ,биокимё ,биофизика, молекуляр 
биология, микробиология, кимё, физика каби фанлар билан ҳам чамбарчас 
боғлиқдир,уларнинг ютуқларидан фойдаланади,ўз навбатида уларга таъсир 
этади.Кейинги йилларда кимё ва физика фанларининг замонавий усуллари: 
хромотография нишонланган атомлар, электрон микроскопия, электрофорез, 
дифференциал 
центрифугалаш, 
спектрофотометрия, 
рентгеноструктура 
анализи ва бошқалардан фойдаланиш натижасида физиология фанида жуда
катта ютуқларга эришилди. Бу усулларни қўллаш туфайли ўсимлик 
ҳужайрасининг мураккаб тузилиши, ҳужайра органоидларининг структураси 
ва физиологик функциялари, ҳужайранинг моддаларни ўзлаштириш ва
ажратиб чиқариш жараёнида мембраналарнинг аҳамияти ва бошқалар 
бирмунча пухта ўрганилди. Айниқса ўсимликлар танасида энергияни тўплаш 


4
ва сарфлаш ҳақидаги тушунчалар кенгайди. Чунки ёруғликнинг электромагнит 
энергиясини органик моддалар таркибидаги эркин кимёвий энергияга 
айлантириш ва тўплаш яшил ўсимликларнинг энг муҳим специфик хусу-
сиятидир. Бу хусусияти билан яшил ўсимликлар табиатдаги барча бошқа 
тирик организмлардан фарқ қилади ва ер юзида ҳаётни барқарорлигини
таъминлайди. С.П.Костичев (1872-1931) "Агар яшил барг бир неча йилга 
ишлашни тўхтатса,ер юзидаги барча жонзот, жумладан инсоният ҳам нобуд 
бўлади" деган эди. 
Ҳозирги вақтда биологиянинг турли соҳалари орасида ўсимликлар 
физиологияси алоҳида ўрин тутади. Ўсимликларнинг физиологияси янги - янги 
навлар чиқаришда, уларнинг ҳосилдорлигини оширишда, ҳосил сифатини 
яхшилаш ва уларни сақлашда мазкур фаннинг аҳамияти йилдан йилга ортиб 
бормоқда. 
Ўсимликлар физиологияси ХVII-XVIII асрларда ва ХIХ асрнинг 
бошларида мустақил фан сифатида шаклланди. Дастлаб италиялик олим 
М.Мальпиги (1675),инглиз Р.Гук (1665) ўсимликларнинг микроскопик 
тузилиши ҳақидаги таълимотни яратдилар. 1727 йилда ингиз ботаниги С.Гейлс 
ўзининг 
"Ўсимликлар 
статикаси" 
асарида 
бир 
қанча 
физиологик 
тажрибаларнинг натижаларини якунлаб, ўсимликларда икки хил оқимнинг 
мавжудлигини, яъни сув ва озуқа моддаларнинг пастдан юқорига ва юқоридан 
пастга қараб оқишини тасдиқлади. Ўсимликларда сувни ҳаракатга келтирувчи 
куч илдиз босими ва транспирация эканлигини исботлади. 
Инглиз 
Д.Пристли 
(1771), 
голландиялик 
Я.Ингенхауз 
(1779), 
Швецариялик олимлар Ж.Сенебье (1782) ва Т.Соссюр (1804) бир-бирларининг 
ишларини тўлдириш натижасида ўсимликларда фотосинтез жараёнининг 
мавжудлигини очдилар. Яъни ёруғликда яшил ўсимликлар карбонат 
ангидритни ўзлаштириб углеродли бирикмаларни тўплаш хусусиятига эга 
эканлиги аниқланди. 
Ўсимликлар физиологияси тарихида 1800 йил бурилиш йили ҳи-
собланади. Чунки, шу йили Ж.Сенебьенинг 5 томлик "Ўсимликлар 
физиологияси" китоби чоп этилди ва у ўсимликлар физиологиясининг мустақил 
фан сифатида туғилиши ва келажакдаги ривожланишига асос солди. Ж.Сенебье 
"Ўсимликлар физиологияси терминини таклиф этиш билан чегараланиб 
қолмасдан, бу фаннинг асосий вазифаларини, предмети ва усулларини аниқлаб 
берди. 
Россияда ўсимликлар физиологияси ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан 
ривожлана бошлади. Унга Андрей Сергеевич Фаминцин (1835-1918) ва 
К.А.Тимирязев (1848-1920) асос солдилар. А.С.Фаминцин (1867) Петербург 
университетида мустақил ўсимликлар физиологияси кафедрасини ташкил этди 
ва 1887 йилда ўсимликлар физиологиясидан биринчи ўқув китобини ёзди. 
Унинг асосий илмий изланишлари фотосинтез ва ўсимликлардаги модда 
алмашинув 
жараёнларини 
аниқлашга 
қаратилган 
эди. 
А.С.Фаминцин 
тажрибалар 
натижасида 
сунъий 
ёруғликда 
ҳам 
карбонат 
ангидрит 
ўзлаштирилиб, крахмал ҳосил бўлишини кўрсатди. 
А.С.Фаминцин шунингдек, чор Россияси даврида фанлар Академияси 
тизимидаги ягона ўсимликлар анатомияси ва физиологияси лабораториясининг 


5
раҳбари эди. Шу лабораторияда 1892 йилда Д.И. Ивановский вирусларни кашф 
этди. 1903 йилда эса М.С.Цвет ўсимлик пигментлари ва уларга яқин бўлган 
табиий бирикмаларни ажратиш учун хромотография усулини ишлаб чиқди. Бу 
усул ёрдамида у хлорофиллни биринчи бўлиб хлорофилл "а" ва хлорофилл "б" 
га ажратди. 
Ўсимликлар физиологияси соҳасида Москва мактабининг ташилотчиси 
К.А.Тимирязев бўлди. У 1870-1892 йилларда Петров деҳқончилик ва ўрмон 
академиясининг (ҳозирги К.А.Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалик 
академияси) профессори ва 1878-1911 йилларда Москва университети 
профессори бўлиб ишлади. У янги физик ва кимёвий усулларни қўллаш 
натижасида фотосинтезнинг муҳим қонуниятларини аниқлашга муваффақ 
бўлди, хлорофиллнинг физикавий ва кимёвий хоссаларини ўрганишга катта 
ҳисса қўшди. Фотосинтез ёруғлик жадаллигига, спектрал таркибига ва қуёш 
ёруғлигининг энергиясига боғлиқ эканлигини аниқ тажрибалар орқали 
исботлади. К.А.Тимирязевнинг "Ўсимликлар ҳаёти" (1878),"Чарлз Дарвин ва 
унинг таълимоти " (1883),"Ўсимликлар физиологиясининг юз йиллик 
натижаси" (1901),"Ўсимликлар физиологияси ва деҳқончилик" (1906) ва бошқа 
асарлари ўсимликлар физиологияси фаннинг ривожланишида алоҳида 
аҳамиятга эга. 
Ўсимликлар экологик физиологиясига асос солган олимлардан бири 
Н.А.Максимовдир (1880-1952). У ўзининг шогирдлари (И.И.Туманов, 
Ф.Д.Сказкин, В.И.Разумов, Б.С.Машков, Л.И.Джапаридзе, В.Г.Александров, 
И.В.Красовская ва бошқалар) билан биргаликда ўсимликларнинг қишнинг 
ноқулай 
омиллари 
таъсирига 
совуққа, 
қурғоқчиликка 
чидамлилик 
физиологияси, 
ўсиш 
ва 
ривожланиш,сунъий 
ёруғликда 
ўсиш 
каби 
жараёнларнинг назарий асосларини ишлаб чиқди. 
ХХ асрнинг биринчи ярмидан ўсимликлар физиологияси янада тезроқ 
ривожланди. Мураккаб физиологик жараёнларнинг биокимёвий механизмлари 
ўрганила бошланди. Жумладан фотосинтез (М.С.Цвет, 190З;Р.Хилл, 19З7; 
М.Кальвин, 1948-1956; Р.Эмерсон, 1943-1957; Д.И.Арнон, 1954; М.Д.Хетч ва 
К.Р.Слек 1966 ва бошқалар) ва ўсимликларнинг нафас олиши (В.И.Палладин, 
1912;С.П.Костичев, 1912-1927; Г.А.Кребс,19З7; Г.Калькар ва В.А.Белицер, 
19З7-19З9; Л.Корнберг, 1957; П.Митчел, 1961-1966 ва бошқалар) ўрганилди. 
Ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнларини идора қилувчи моддалар 
фитогормонларнинг очилиши ва ўрганилиши жуда катта ютуқ бўлди 
(М.Г.Холодний ва Ф.Вент, 1926-1928; Ф.Кегель,1934-1935;М.Х.Чайлахян,1937; 
Т.Ябута, 19З8; С.Скуг,1955; Ф.Эддикотт ва Ф.Уоринг, 196З-1965). 
Дастлаб А.С.Фаминцин раҳбарлигида ташкил этилган ўсимликлар 
анатомияси 
ва 
физиологияси 
(кейинчалик 
биокимё 
ва 
ўсимликлар 
физиологияси) лабораторияси таркибида 19З4 йил Москвада ўсимликлар 
физиологияси институти ташкил этилди. Институтга 19З6 йилда К.А.Тимирязев 
номи берилди ва у ўсимликлар физиологиясини ўрганиш соҳасидаги энг йирик 
ва ягона марказга айланди. Таниқли олимлар А.А.Курсанов, М.Х.Чайлахян, 
П.А.Генкель, Ю.В.Ракитин, Р.Г.Бутенко, А.А.Ничипорович, И.И.Туманов, 
А.Т.Макроносов ва бошқаларнинг илмий фаолиятлари шу институт билан 
боғлиқ. Ҳозирги пайтда эса Киев, Минск, Новосибирск, Кишинёв, Душанбе 


6
каби шаҳарларда ҳам ўсимликлар физиологияси ва биокимёси институтлари 
бор. Барча университетларда ўсимликлар физиологияси кафедралари мавжуд. 
Ўзбекистонда ўсимликлар физиологияси мустақил фан сифатида 1920 
йил Ўрта Осиё давлат университетининг ташкил этилишидан кейин 
(Тошкентда) ривожлана бошлади. Университетда ўсимликлар физиологияси ва 
биокимёси кафедраси ташкил этилди. 
Кейинчалик Самарқанд давлат университети ташкил этилгандан сўнг 
ўсимликлар физиологиси ва микробиология кафедраси очилди. Бу кафедралар 
ҳозир ҳам мавжуд. Улар ўсимликлар физиологияси фанининг ривожланишига 
катта ҳисса қўшдилар. 
Ўзбекистон шароитида фитофизиологлар (А.В.Благовещенский, Н.Д. 
Леонов, В.А.Новиков, В.Шардаков, Н.А.Тодоров, М.Х.Ибрагимов, Н.Н.Назиров 
С.С.Абаева, М.А.Белоусов, Х.Х.Енилеев , А.Имомалиев ва бошқалар) биринчи 
навбатда ғўза ва бошқа ўсимликларнинг ҳаётий жараёнларини кенг ўрганиб, 
назарий ва амалий хулосалар қилдилар. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ФА 
тизимидаги 
илмий-текшириш 
институтлари 
(экспериментал 
биология, 
ботаника), қишлоқ-хўжалик Академияси ва бошқа илм даргоҳларида академик 
профессорлар тинмай изланиш ишларини олиб бормоқдалар. Умуман 
Республикамизда ўсимликлар физиологияси фани кенг кўлламда ривожланиб 
бормоқда. Ўзбекистон фитофизиологлари бирлашмасининг таъсис этилиши 
(1989) ва 1991 йилда Тошкентда Ўзбекистон физиологларининг биринчи съезди 
ўтказилиши бунга яққол далил бўлади. 
Ўзбекистон ўсимлик физиологлари таклифига асосан съезд муҳокама 
қилган асосий ҳаётий жараёнларни (Фотосинтез, минерал озиқланиш ва 
ҳосилдорлик, липидлар, ўсимликлар иммунитети, шўрликка чидамлилик, 
ривожланиш жараёнлари ва ташқи шароитнинг ноқулай омиллари таъсирига 
чидамлилик, репродуктив аъзолар физиологияси, физиологик фаол моддалар 
таъсири ва бошқалар) ўрганиш, қишлоқ хўжалик ўсимликларидан энг юқори 
ҳосил олишнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш ўсимликлар физиологияси 
фани олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish