110
оғизчалар ҳолати, транспирация, фотосинтез, нафас олиш ферментларининг
активлиги, ўсиш ва ривожланиш, ҳосилдорлик ва ҳосил сифати каби
жараёнларга таъсир этади.
Сунъий суғоришни тўғри ташкил қилиш
учун сув мувозанати ва уни
ташкил қилувчи асосий омилларни эътиборга олиш зарур. Бундай омилларга
қуйидагилар киради : 1) ўсимлик турлари ва навлари (қурғоқчиликка
чидамлилик даражаси, илдиз системасининг ривожланиш хусусиятлари, ўсиш
даврлари), 2) ўсимликлар сони , 3) тупроқ муҳити ( тупроқдаги сув миқдори,
тупроқ эритмасининг осмотик босими,тупроқнинг структураси ва намлик
сиғими), 4) иқлим омиллари (сувнинг ер устидан буғланиш
натижасида
сарфланиши ва транспирация, ҳаво ҳарорати ва намлиги, шамол, ёруғлик,
ёғингарчилик миқдори) ва бошқалар.Айниқса арид зоналарда етиштирилувчи
маданий
ўсимликларнинг
сув
режимини
характерловчи
физиологик
жараёнларни ўрганиш ва улардан фойдаланиб суғориш сони, муддатлари ва
меъёрини белгилаш муҳим аҳамиятга эга.
Қишлоқ - хўжалик ўсимликларини вегетация давомида таъминлаш учун
сарфланадиган сув миқдорига - суғориш нормаси дейилади ва у қуйидаги
формула билан аниқланади :
E = a P + W + M
бу ерда Е - умумий сув миқдори, м
3
/га, аР - ўсимликларнинг ёғин-
гарчиликлар ҳисобига фойдаланган сув миқдори м
3
/га ,М - бир марта суғориш
нормаси м
3
/га. Бу нормани белгилашда юқорида кўрсатилган
омиллардан
фойдаланилади. Масалан, ғўза учун суғориш нормаси 3500 дан 10000 м
3
/га
бўлиши мумкин.
Бир марта суғориш нормаси қуйидаги формула билан аниқланади:
М =
а
Н (В
п
-В
о
) 100
бу ерда М-бир марта суғориш нормаси, м
3
/га; а-тупроқнинг ҳажмий
массаси, Т/м
3
;
а
Н-тупроқнинг намланувчи қатлами; В
п
-тупроқнинг намланувчи
қатламидаги дала намлик сиғими, %; В
о
- суғориладиган дала тупроғининг
намлиги, %.
Ўсимликларни бир марта суғориш нормаси уларнинг ўсиш фазалари ва
бу фазаларда сувни ўзлаштириш хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланади.
Масалан, ғўза ўз вегетацияси давомида сарфлайдиган суғориш нормасининг 20-
25% ни гуллаш фазасигача, 55-56% гуллаш фазасида, 15-20% эса кўсаклаш ва
пишиш фазаларида сарфлайди. Шунга асосан суғориш сони ва бир марта
суғориш (400 дан 900 м
3
/га, айрим ҳолларда 1200 м
3
/га бўлиши мумкин)
нормалари белгиланади.
Айниқса ўсимликларнинг суғориш муддатларини тўғри аниқлаш катта
аҳамиятга эга. Бу масалада ҳам бир қанча фикрлар мавжуд: 1) тупроқ
намлигини ҳисобга олиш, 2) ўсимликнинг ташқи кўринишига қараб белгилаш,
3) ўсимликнинг физиологик жараёнлари асосида аниқлаш ва ҳоказо.
111
Тупроқ намлигини ҳисобга олиш ўсимликлар ўзлаштириши мумкин
бўлган сув миқдори тамом бўлгандан кейин суғоришни билдиради. Лекин
кўпчилик йирик физиологлар бу муддатни кеч деб ҳисоблайдилар. Ўлик
запасга яқинлашгунча кўпчилик маданий ўсимликларнинг нормал физиологик
жараёнлари бузилади. Ҳатто баргларда дастлабки сўлиш белгилари пайдо
бўлиши билан фотосинтез секинлашади ва нафас олиш жадаллиги ошади.
Ўсимликлар ташқи кўринишига қараб, яъни баргларининг сўлий
бошлаши, барглар ва ўсиш нуқталари рангининг ўзгариши ва ҳоказоларга
қараб физиологик жараёнларнинг бузилишини аниқлаш мумкин.
Бу ўзгаришлар ўсимликнинг бутун вегетациясига, таъсир этади. Ўсиш ва
ривожланиш сусаяди, ҳосилдорлик ҳам камаяди. Шунинг учун ўсимликлардаги
физиологик жараёнларнинг бузилганини кўрсатувчи белгилар пайдо бўлмай
суғориш муҳим аҳамиятга эга.
Суғориш муддатини белгилаш устида олиб
борилган изланишлар шуни
кўрсатдики, энг тўғри фикр ўсимликларнинг физиологик ҳолатини аниқлаш
экан. Бунда айниқса барг ҳужайралари ширасининг сўриш кучини аниқлаш ва
шу асосида суғориш муддатини белгилаш бошқа усулларга нисбатан тўғрироқ
эканлиги исботланди.
Айрим ўсимликлар ва уларнинг ўсиш фазаларида, ҳужайра ширасининг
сўриш кучи қуйидагича бўлганда, суғориш тавсия этилади: Ғўзада то
гуллагунча -12 атм, гуллаш фазасида -14 атм, кўсаклаш ва пишабошлашда -16
атм, уруғлик йўнғичқа ёш майсалари - 3-5 атм, шоналаш - 8-11 атм, гуллаш
фазасида 14-18 атм ва ҳоказо.
Кейинги йилларда тавсия этилган тез аниқлаш усулларидан яна биттаси,
барг ҳужайрасининг электрик қаршилигини аниқлашдир. Бу усул айниқса
мевали дарахтларнинг суғориш муддатларини белгилаш учун тавсия этилган.
Барг ҳужайраларида электрик қаршилик 500-600 к Ом бўлганда,
ўсимликлар сув билан нормал таъминланган ҳисобланади. Агар электрик
қаршилик ошиб 1000-1500 к Ом га етса суғориш тавсия этилади.
Электрик
қаршилик 2000 к Ом га етиши кучли сув дефитцити рўй берганини билдиради.
Шундай қилиб, ўсимликлардан юқори ва сифатли ҳосил олиш учун,
уларни бутун вегетация давомида меъёрида сув билан таъминлаш зарур. Сув
дефитцитлигига, айниқса унинг узоқ муддатли бўлишига йўл қўймаслик
ҳосилдорлик гаровидир.
Do'stlaringiz bilan baham: