117
6.2. МИНЕРАЛ ЭЛЕМЕНТЛАРНИНГ ЎСИМЛИКЛАР ТАНАСИДАГИ
МИҚДОРИ
Ўсимликлар табиий муҳитдан оз ёки кўп миқдорда, даврий жадвалда
кўрсатилган элементларнинг ҳаммасини ютиш қобилиятига эга. Лекин шу
элементлардан ҳозиргача фақат 19 тасининг ўсимликлар учун аҳамияти
катталиги, уларни бошқа элементлар билан алмаштириб бўлмаслиги
аниқланган. Булар углерод, водород, кислород, азот, фосфор, олтингугурт,
калий, кальций, магний, темир, марганец, мис, рух, молибден, бор, хлор,
натрий, кремний ва кобальт. Шулардан 16 таси минерал элементлар
группасига киради. Чунки углерод, водород ва кислород ўсимликка СО
2
,О
2
ва
Н
2
О ҳолида қабул қилинади.
Ўсимликлар сув ва барча минерал элементларни илдиз орқали тупроқдан
қабул қиладилар. Минерал моддалар тупроқ эритмасида,чириндида, органик ва
анорганик бирикмалар таркибида ва тупроқ коллоидларига адсорбцияланган
ҳолатда учрайди. Ионларнинг ўзлаштирилиши фақат ўсимликларга боғлиқ
бўлмай, балки шу ионнинг тупроқдаги концентрациясига, унинг тупроқдаги
силжишига ва тупроқ реакцияларига боғлик.
Ўсимликлар танасидаги элементларнинг 95% ни тўртта элемент: углерод,
водрод,кислород ва азот ташкил этади. Бу элементлар органогенлар ҳам
дейилади. Чунки улар ўсимлик танасидаги органик моддаларнинг (оқсиллар,
ёғлар, углеводлар ) асосини ташкил этади.
Қолган барча элементлар - 5% ни ташкил этади ва улар ўсимлик кули
таркибига киради. Яъни ўсимликлар куйдирилганда маълум миқдорда кул
ҳолида қолдиқ қолади. Бу минерал элементлардан иборат. Унинг миқдори
ўсимлик турига ва органларига боғлиқ. Масалан, ўтчил ўсимликларда , ( %
ҳисобида ):
Донларда - 3
Поясида - 4
Илдизида - 5
Баргларида-15
Ёғоччил ўсимликларда, ( % ҳисобида ) :
Пояда
- 3
Ёғочил қисмида - 1
Тана пўстлоғида - 7
Баргларида
- 11
бўлиши мумкин. Модда алмашинув жараёни фаол баргларда кул миқдори
энг кўп ( 2 - 15% ) бўлиши мумкин.
Кулнинг минерал таркиби ҳам мураккаб характерга эга ( жадвал,% ) :
Ўсимликлар
К
2
О
Na
2
O
CaO Mgo Fe
2
o
3
P
2
O
SO
2
SI
2
O CI
Маккажўхори:
Донлари
29,8
1,1
2,2
15,5
0,8
45,6
0,8 2,1
0,9
Пояси
27,2
0,8
5,7
11,4
0,8
9,1
-
40,2
-
118
Минерал элементлар ўсимликлар танасидаги миқдрори асосида уч гуруҳга
бўлинади:1) макроэлементлар, 2) микроэлементлар,3) ультрамикроэлементлар.
Макроэлементларга - ўсимликлар таркибидлаги миқдори 10-2% ва ундан
кўп бўлган барча элементлар (N, P, К, Ca, Na, Mg ва бошқалар) киради.
Микроэлементларга - ўсимликлар таркибидаги миқдори 10-3 - 10-5%
бўлган элементлар (Mn, B, Cu, Zn, Mo ва бошқалар) киради.
Ультрамикроэлементларга ўсимлик таркибидаги жуда оз (10-6% ва ундан
кам) ва вазифаси аниқланмаган (Cs, Se, Ca, Hg,Ag, Au ва бошқалар) элементлар
киради.
Ўсимликлар танасидаги ҳар бир минерал элемент маълум физиологик
функцияни бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |