116
1804 йилда швецариялик олим Н.Т.Соссюр ўсимликларнинг кимёвий
таркибини тадқиқ қилиш натижасида, тупроқ ўсимликларни азот ва бошқа
минерал элементлар билан таъминлайди, ўсимликлар тупроқдаги сувлик
эритмадан ҳар хил тузларни илдиз орқали сўриб олади ва сўриш тезлиги
тузларнинг турига қараб ҳар хил бўлади, деган хулосага келди.
Ўсимликлар учун минерал тузларнинг аҳамияти француз агрохимиги
Ж.Б.Бусенго (1837) ишларида янада аниқроқ кўрсатилди. Унинг тасдиқлашича
тоза қумда ҳам (сув,кул ва минерал тузлар солинганда) ўсимликлар яхши
ўсиши мумкин. Буни исботлаш учун у вегетацион тажрибалар ўтказади ва
биринчилар қаторида ўсимликлар атмосфера азотини ўзлаштиролмайди, балки
бошқа элементлар қаторида илдиз орқали ўзлаштиради, деган хулосага келди.
Ўсимликларнинг минерал озиқланиш назариясини ҳар томонлама
ривожлантирган олимлардан немис химиги Ю.Либих бўлди. 1840 йилда
Ю.Либих ўсимликларнинг минерал озиқланиш назариясини ривожлантириш
билан бир қаторда гумус назариясини инкор қилди. Либих фикрича, тупроқ
унумдорлиги фақат минерал моддаларга боғлиқ. Ю.Либих биринчи бўлиб
тупроққа ўғитлар сифатида тоза тузларни солишни таклиф этди. У минерал
элементларнинг аҳамиятини тўғри баҳолади, лекин ўсимликлар азотни ҳаводан
аммиак ҳолида қабул қилади,деб ўйлайди. Кейинчалик у бу фикр хатолигини
тушунди ва ўсимликлар азотни илдиз орқали нитратлар ҳолида қабул қилади
деган фикрга қўшилди. Бироқ шу билан бирга Либих тупроқдаги органик
моддаларнинг аҳамиятини инкор қилди. Ҳолбуки тупроқ таркибидаги гумус
ўсимликларнинг
ўсиши
ва
ривожланиши,
тупроқ
микрофлорасини
ривожлантириш ва бошқаларда катта аҳамиятга эга. Ю.Либих " минимум
қонуни" ва " қайтарилиш қонунлари"ни таклиф этди. Бу қонунлар бўйича
тупроқда ўсимликларга зарур минерал элементлар минимумга етмаса уларнинг
фойдаси ҳам бўлмайди. Қайтарилиш қонунида эса ўсимликлар ўз ҳосили билан
тупроқдан қанча минерал модда олса, ўрнига шунча қайтариш зарур, деб
тушунтирилади. Акс ҳолда йилдан йилга тупроқ унумдорлиги,демак
ҳосилдорлик ҳам камайиб боради. Либихнинг фикрлари умуман тўғри.
Агротехник тадбирларни тўғри ўтказиш ва тупроқни минерал элементлар
билан ўз вақтида таъминлаш натижасида ҳосилдорликни ошириб бориш
мумкин.
И.Кноп ва Ю.Саксларнинг 1859 йилда ўтказган тажрибалари ҳам " гумус
назарияси" ни инкор қилди. Уларнинг фикрича фақат 7 та элемент: азот,
фосфор, олтингугурт , калий, кальций, магний ва темир бўлса, ўсимликларни
сувда ҳам ўстириш мумкин.Шундай қилиб, улар ўсимликларни вегетацион
усуллар билан (тупроқ, сув, қум) ўстириш мумкинлигини исботладилар ва
минерал озиқланиш назариясини тасдиқладилар.
Ўсимликларни илдиз орқали озиқланиш ғоясини П.А.Костичев,
В.В.Докучаев, К.К.Гедройц, Д.Н.Прянишников ва бошқа олимлар янада
ривожлантирдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: