98
(асосан барглари) орқали таъминлайдилар. Бу асосан ёғингарчилик ва ҳаво
намлиги юқори бўлган даврлардагина юз бериши мумкин. Нормал ўсиш ва
ривожланишни таъминлайдиган асосий сув миқдори тупроқдан
илдиз
системаси оқали олинади.
ТУПРОҚДАГИ СУВ ФОРМАЛАРИ. Тупроқдан сув олиш учун
ўсимлик илдиз ҳужайраларининг сўриш кучи тупроқ эритмасининг сўриш
кучидан бирмунча юқори бўлиши шарт. Чунки тупроқда бундай сўришга
қаршилик қилувчи
кучлар мавжудки, улар сувни ушлаб турувчи кучлар
дейилади.
Одатда
тупроқ
таркибида
сув
тоза
эмас,балки
маълум
концентрацияли
эритма
ҳолида
бўлади.
Эритманинг
концентрацияси
тупроқдаги сувда эрувчи тузлар ва бошқа моддаларнинг миқдорига боғ лиқ.
Бундан ташқари тупроқда осмотик қаршилик билан бир қаторда
адсорбцион характердаги қаршилик ҳам бор. У сув молекулаларининг тупроқ
доначалари билан бўлган ўзаро муносабатидан келиб чиқади. Яъни сув тупроқ
доначалари билан ҳар хил даражада бирикади ва натижада тупроқдаги ҳар хил
шакллари ҳосил бўлади (46 - расм):
46 - расм. Тупроқдаги сувнинг ҳар хил шакллари Доирачалар - тупроқ доначалари . 1 -
кимёвий боғланган сув, 2- гигроскопик сув, 3 - пардасимон сув, 4 -капиляр сув, 5-
гравитацион сув
1) гравитацион сув - сув билан тўлдирилган ва ҳаракатчан йирикроқ
тупроқ капиллярлари. Бундай сув яхши ўзлаштиралади, 2)
капиляр сув -
тупроқнинг торроқ капиллярларидаги сув менискларининг юзаки тортилиши
натижасида ушланиб туради ва оғирлик кучига бўйсуниб
пастга тушмайди,бу
сувни ушлаб турадиган куч жуда оз , шунинг
учун уни илдиз тукчалари
бемалол сўради, 3) пардасимон сув - бу сув тупроқ доначалари сатҳида
молекуляр тортув кучлари - адсорбция билан ушланиб туради, бу
кучлар анча
юқори ва парда юпқалашгани сари ошиб боради. Бундай сувларни ўсимликлар
қийинчилик билан ўзлаштиради, 4) гигроскопик сув - бу сувни тупроқ
доначалари жуда катта куч (1000 атм. яқин) билан ушлаб туради ва уни
ўсимликлар мутлақо ўзлаштиролмайди, бу тупроқ
доначаларининг катта-
кичиклигига қараб 0.5% дан (йирик қумларда) тортиб то 14%тача ( оғир соз
тупроқда) бўлиши мумкин, 5) имбибицион сув - кимёвий жиҳатдан бириккан
бўлиб, тупроқ ичида коллоид моддалар қанча кўп бўлса у ҳам шунча кўп
бўлади. Бундай сув айниқса торфли тупроқларда кўп ва ўзлаштирилмайди.
99
Умуман тупроқдаги сув формалари икки группага бўлинади : 1) эркин сув
- ўсимлик томонидан осонлик билан ўзлаштириладиган сув формалари (
гравитацион,капиляр ва қисман пардасимон), 2) боғланган, яъни ўсимликлар
ўзлаштиролмайдиган сув шакллари гигроскопик ва имбибицион). Тупроқдаги
эркин
ўзлаштириладиган
сув
шакллари
ўртача
0,5
МПа,
қисман
ўзлаштириладиган сув шакллари 1,2 МПа ва ўзлаштирилиши қийин бўлган сув
шакллари 0,25 - 3,0) МПа гача бўлган куч билан ушланиб туради.
Ўсимликлар ўзлаштира олмайдиган сувга - сувнинг ўлик запаси
дейилади. Ўлик запаснинг миқдори одатда тупроқ турига ва таркибига қараб
ўзгариб туради.
Тупроқнинг тўла нам билан таъминланиш қобилиятига - тўла нам сиғими
дейилади. Тўла нам сиғими ҳам тупроқ турларига қараб ҳар хил миқдорга эга :
йирик қум - 23,4%, майда қум - 28,0%, енгил қумоқ - 33,4% ,оғир қумоқ - 47,2%
, оғир соз - 64,6% ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: