Халкаро савдо


Экспорт ва импорт лицензиялари –



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

Экспорт ва импорт лицензиялари – мамлакатга аниқ товарларни олиб 
кириш ва олиб чиқиш устидан назорат мавжуд бўлганда махсус давлат 
органлари томонидан бериладиган ҳужжатлар. Экспорт ва импорт лицензиялари 
тегишли экспортчи ёки импортчининг ўз мамлакатида лицезия бериш билан 
шуғулланадиган аризаси асосида берилади.
Экспорт лицензияси унда кўрсатилган товарларни маълум вақт ичида 
экспорт қилишга берилган рўхсатни ўз ичига олади. 
Импорт лицензияси - унда кўрсатилган товарларнинг чекланган 


161 
миқдорини ёки шундай товарларни чекланмаган миқдорда ушбу ҳужжатда айтиб 
ўтилган вақт давомида олиб чиқиб кетишга рўхсат беради. 
Божхона декларацияси асосий божхона ҳужжати бўлиб, юкни тасарруф 
қилувчи шахснинг аризасидан иборатдир. Бу ҳужжат юкни тасарруф қилувчи 
томонидан товарни импорт ёки экспорт қилишда божхонага тақдим этилади. 
Божхона декларацияси божхонага қонунда белгиланган муддат ичида тақдим 
этилади, бу муддат товар божхонага келиб тушган кундан бошлаб бир кундан 
тортиб, икки ҳафтагача бўлиши мумкин.
Баъзи ҳолларда импортчи ёки экспортчи томонидан вақтинчалик ёки 
дастлабки декларация тақдим этилади. Агар юк божхонага етиб келган пайтда 
импортчи юк ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлмаса, у ҳолда импортчи 
дастлабки божхона декларациясини беради. Юк тушириб бўлинганидан кейин ва 
уни кўздан кечириб чиққандан сўнг импортчи одатдаги декларацияни беради. 
Товарлар омбордан сотилганда, илгари тўланган йиғинларни қайтариб бериш 
назарда тутилгагн транзит товарлар етказиб берилганда экспортчи дастлабки 
декларацияни беради.
Товарнинг келиб чиқиши ҳақидаги сертификат (гувоҳнома) – бу алоҳида 
ҳужжат тури ҳисобланади. У экспортчининг мамлакатидаги ваколатли орган 
томонидан берилади. Мазкур органлар товарларни белгилаб беради ва 
шунингдек, ушбу ҳужжатни берадиган ҳокимият органлари ёки уни беришга 
ваколатли органлар мазкур сертификат берилган товарларнинг муайян 
мамлакатдан келиб чиққанлигин аниқ тасдиқлайдилар. Хомашё ва қишлоқ 
хўжалик товарлари учун сертификатда уларни етказиб берадиган мамлакат
тайёр маҳсулотлар учун эса – уларни ишлаб чиқарадиган мамлакат қайд этилади. 
Агар божхонада декларация берилган товарнинг келиб чиқиши имтиёзли режим 
билан боғлиқ бўлса (имтиёзли тариф, умумий тарифдан чегирмалар, йиғинсиз 
олиб кириш кабилар), у ҳолда импорт пайтида бундай ҳужжат зарур бўлади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish