165
ҳолда кросс-курс қуйидагича аниқланади: 1,5285 француз франкига 1,8145 немис
маркаси, яъни немис марка 0,8424 француз франкига тенг. Валюта бозоридаги
асосий курс касса битимлари курси, яъни «спот» ёки телеграф орқали жўнатиш
курси ҳисобланади. Бу курс валюта битимини дарҳол ёки икки кун ичида амалга
оширилишини назарда тутади. Ҳар қандай халқаро битимлар бўйича валюта
курслари котировкаси сотув учун ҳам, харид учун ҳам бир вақтнинг ўзида қабул
қилинади, яъни котировка сотувчи ва харидорнинг курслари асосида амалга
оширилади. Улар ўртасидаги фарқ «спред» ёки «маржа» деб аталади ва банк
даромадини ифодалайди. Бундан ташқари, катта, ўртача (5 млн долларгача) ва
кичик сумма ўртасида ҳам фарқлар мавжуд. Катта сумма маржаси одатда кўпроқ
бўлади.
Амалиётда белгиланган даврдан сўнг валютани биргаликда, аввалдан
белгиланган санада ва курс бўйича етказиб бериш шартларига эга бўлган валюта
битимлари кенг тарқалган. Бундай битимлар товар экспортчиси, хорижий валюта
дебитори ёки кредитори ва қимматли қоғоз инвесторида юзага келувчи валюта
таваккалчиликларини қоплашга хизмат қилади. Бунда белгиланган вақтдан сўнг
етказиб берилувчи валюта курси келажакда дарҳол етказиб берилувчи влюта
курсидан фарқ қилади ҳамда мос келувчи валюталар бўйича фоиз
ставкаларидаги фарқни ва валюта бозорининг мос келувчи валюталарни ошириш
ёки пасайтириш таклифини акс эттиради. Бундай битимлар
форвард битимлар
номини олган.
Халқаро валюта битимларининг 60 %дан ортиғи банклараро бозорда касса
битимлари шаклида амалга оширилади. +олган битимлар асосан амалда иккита
операцияни – нақд ва муддатли операцияларни бирлаштирувчи «своп» битимлар
шаклида амалга оширилади. Валюта курси битимни имзолаш пайтида қайд
этилади, бироқ битим иштирокчилари курс ўзгарсагина дисконтни ёки мукофот
кафолатини тақдим этади. Битимларнинг 4 фоизигина фьючерс (муддатли)
бозорида
(форвард битимлар) амалга оширилувчи битимларга тўғри келади.
Валюта опционлари олди-сотдиси, яъни хорижий валютани маълум муддат
давомида сотиб олиш ёки сотиш – Америка опциони ва белгиланган муддатда
сотиш ёки сотиб олиш – Европа опциони билан боғлиқ операциялар алоҳида
ўринга эга. Бунда опцион харидори мазкур операциянинг фойдалилик
даражасини баҳолаши натижасида шартномани бажариши ёки бажармаслиги
маълум. Сотувчи харидорнинг ҳоҳишига кўра шартнома шартларини албатта
бажаришга мажбур.
Бундай олди-сотди битимлари қаторига битта валютанинг турли
бозорлардаги курси ўртасидаги фарқ ҳисобига фойда олиш учун олди-сотди
жараёнини ифодаловчи
валюта арбитражини ҳам киритиш мумкин. Бироқ
замонавий шароитларда арбитраж битимларининг амалга оширилишида
коммуникация тизимининг ривожланиши сабабли турли жойларда валюта курси
деярли бир хил эканлиги қийинчиликлар туғдиради. Валюта арбитражидан
муддатли битимларни амалга оширишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: