Халкаро савдо


 Турли мамлакатларда савдони чеклаш амалиёти ва монополияга



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

8.8. Турли мамлакатларда савдони чеклаш амалиёти ва монополияга 
муносабат 
 
Корхоналарнинг халқаро бозорга чиқиши ноаниқлик омилини вужудга 
келтириб, бу омил корхонанинг фаолият соҳаси кенгайган сари кучайиб боради. 
Янги муҳит билан боғлиқ таваккалчиликларга (бозорларнинг ўзгариши, янги 
рақобатчилар, валюта курсининг тебраниши, сиёсий барқарорликнинг йўқлиги) 
қарамай, импортчи ёки экспортчи мамлакатнинг урф-одатлари, қоидалари ва 
қонунларини етарлича билмаслиги ва яхши тушунмаслиги ноаниқликка ёки 
харидор ва сотувчи ўртасида ишончсизликка олиб келади. Буни эса узоқ муддат 
давомида 
муваффақиятли 
амалга 
оширилган 
ўзаро 
ишбилармонлик 
муносабатлари натижасидагина бартараф қилиш мумкин. 
Урф-одатлар ва характерларнинг ҳар хиллиги натижасида юзага келувчи 
қийинчликларни йўқотиш йўлларидан бири халқаро савдо жараёнини 
страндартлашдан иборат. Халқаро савдонинг вазифаси халқаро операцияларни 
амалга оширишнинг бир хил шаклга келтирилган қоида ва усулларини нашо 
қилиш ҳисобланади. 
Экспорт ва импорт соҳасига тегишли ҳукумат қарорлари (чекловлари) 
халқаро савдога жиддий тўсиқ бўлиши мумкин. +уйидаги қарор ва чекловларни 
ажратиб кўрсатиш мумкин: 
валютани тартибга солиш бўйича қарорлар; 
экспортни лицензиялаш; 
импортни лицензиялаш; 
савдо эмбаргоси, яъни баъзи товарларни мамлакатдан экспорт қилиш 
тақиқланиши мумкин; бироқ баъзи товарларни импорт қилишнинг тақиқланиши 
(чунки бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи маҳаллий ва хорижий компаниялар 
рақобатчи ҳисобланади) ёки баъзи мамлакатлардан сиёсий сабабларга кўра 
товарлар импортининг чекланиши ҳақиқатга яқинроқ; 
импорт квоталари — бу ҳолатда мамлакат айрим мамлакатлардан 
келтирилувчи баъзи бир товарлар миқдори ҳар ой ёки йил давомида чеклаб 
қўйилади; 
- мамлакат ҳудудида сотилаётган барча товарлар сифати, ўзига хос 
хусусиятлари ва хавфсизлик стандартларига оид қонун ҳужжатлари (масалан, 
баъзи мамлакатларда импорт қилинувчи автомобиллар ва юмшоқ ўйинчоқларга 
қўйилувчи техник талаблар бошқа мамлакатларга қараганда жиддийроқ бўлиши 
мумкин), соғлиқни сақлаш ва гигиенага (айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларига) 
оид қонун ҳужжатлари стандартлари; патентлар ва савдо маркалари, товарлар 
ўрови ва унда келтирилган маълумотлар ҳажми (масалан, баъзи бир 


173 
консерваланган озиқ-овқат ва ичимликларда соғлиқ учун хавф тўғрисидаги 
маълумотлар); импорт қилинувчи товарлар учун божхона клирингида зарур 
бўлган ҳужжатлар (божхона клирингида ушланиб қолиш халқаро савдода 
қийинчиликлар туғдириши мумкин) га тегишли ҳукумат қарорлари. 
Валютани тартибга солиш бўйича қарорлар мамлакатга кириб келаётган ва 
мамлакатдан чиқиб кетаётган валюта оқимини назорат қилиш тизимини 
ифодалайди. «Валютани тартибга солиш бўйича қарорлар» ва «валютани 
тартибга солиш бўйича чекловлар» атамалари одатда камдан-кам амалга 
оширилувчи чора-тадбирларга мансуб бўлиб, бунда мамлакат ҳукумати 
томонидан миллий валютани ҳимоя қилиш кўзда тутилади. Ҳар бир мамлакат 
ҳукумати қуйидагича қарорларни қабул қилиши мумкин: 
- хорижий валюта олувчи фирма ёки алоҳида шахслардан уни ҳукуматга 
бериш ёки сотишни талаб қилувчи, шунингдек, хорижий валюта заҳираларини 
нормалаштирувчи қарорлар; 
- чет элга тўловларни хорижий валютада амалга оширишга тўсқинлик 
қилувчи қарорлар, масалан, валюта ҳажми чеклаб қўйилиб, бозор субъекти чет
элда ҳоҳлаганича товар харид қила олмаслиги мумкин. Масалан, Нигерияда 
товар сотаётган инглиз фирмаси Нигерия ҳукумати томонидан киритилган 
валюта чекловлари сабабли нигериялик харидордан тўловларни ўз вақтида 
олмаслиги мумкин.
Ҳукуматларнинг валютани тартибга солиш бўйича чекловларни йўқотиши 
чет эллик фирмаларга бу мамлакатларда қуйидагиларга имкон беради: 
- бу мамлакатлар банкларида хорижий валютада ҳисоб рақамларига эга 
бўлиш; 
- товарларни импорт қилиш ва тўловни исталган валютада (тўлов 
суммасидан қатъи назар) амалга ошириш; 
- исталган мақсад учун хорижий валютада ссуда олиш; 
- хорижий валютани исталган мақсадда ёки «спот» битимлари бўйича, яъни 
валютани форвард битими воситасида дарҳол сотиб олиш ва сотиш; 
- чет элда ўз бизнесини очиш. 
Шу билан бир пайтда чет элдаги мамлакат ҳукумати фирма очиқ 
филиалининг акциядорлик капитали ва бизнесининг бир қисми мамлакат 
фуқароларига тегишли бўлиши ва мамлакатнинг айрим фуқаролари фирманинг 
директорлар кенгашига аъзо бўлишини талаб қилиб туриб олиши мумкин. 
Ҳукуматнинг бундай филиалларга таъсир кўрсатиш даражаси турли 
мамлакатларда турличадир. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish