Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

 
 
 
 
 
Адабиѐт 
Асосий адабиѐт 
 


99 
А Раззоков, Ш.Тошматов, Н.Ўрмонов. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Дарслик. Т., 
Молия 2002. (9-10-11- боблар) 
Иқтисодий таълимотлар тарихи. Т.ТМИ, 2003 
 
Қўшимча адабиѐт 
 
1. Гусейнов, Горбачева. История экономических учений. М., 2000 
2. Майбурд Е.М. Введение в историю экономической мысли. М., 1996  
3. Ядгаров Я.С. История экономических учений. Учебник для вузов. М., 2009 
4. Квасова А.С. История экономических учений. Учебник для вузов. М., 2002 
5. Бартенев С.А. История экономических учений в вопросах и ответах. Учебно-
методическое пособие. М., 2002  
 
 
6 - Мавзу. Маржинализм таълимоти ва неоклассик иқтисодий мактаблар (2 соат)
Режа 
 
1. Маржинализм иқтисодий таълимотининг шаклланиши, умумий таърифи 
2. Австрия мактаби унинг хусусиятлари 
3. Кембридж мактаби А.Маршалл таълимоти 
4. Лозанна мактабининг хусусиятлари 
5. Маржиналистик таълимотнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти 
 
1. МАРЖИНАЛИЗМ ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ, 
УМУМИЙ ТАЪРИФИ 
 
ХIХ асрнинг иккинчи ярми-ХХ асрнинг бошларида иқтисодий 
таълимотларнинг ривожланиши (эволюцияси) капитализм иқтисодиѐтида унинг сиѐсий 
устқурмасида юз бераѐтган туб силжишларни акс эттирар эди. ХIХ асрнинг сўнгги 
чорагида эркин рақобатнинг монополияга айланиши иқтисодиѐтдаги энг муҳим ҳодиса 
бўлди. Бу жараѐн капитализм зиддиятларнинг, айниқса меҳнат билан капитал ўртасидаги 
зиддиятларнинг чуқурлашуви ва кескинлашуви билан айни бир вақтда рўй берди. ХIХ 
асрнинг 70-йилларидан бошлаб қиймат назарияси ва уни илмий таҳлил қилишда ҳам 
чинакам инқилобий ўзгариш юз бериб айнан шу даврда Европанинг бир нечта 
мамлакатларида турлича назарий мактаблар шаклланди. Ушбу мактаблар яратган 
иқтисодий таълимот фанда «маржинализм» таълимоти деб номланиб ХХ асрнинг 30-
йилларигача ўз мавқеини сақлаб турди. 
Маржинализм французча «marginal» сўзидан олинган бўлиб «энг юқори», 
(чегаравий) деган маънонибилдиради. 
Бу борадаги ўзининг илк фикрларининг У.Стенли Жевонс 1862йилда Британия 
фанларини ривожлантириш Ассоциациясида қилган «Сиѐсий иқтисоднинг умумий 
назарияси ҳақида қисқача билдириш»номли маърузасида баѐн этган эди. 1871йилда эса 
У.Жевонс янги назариясини илмий асослашга бағишланган фундаментал асар бўлган 
«Сиѐсий иқтисод назарияси»номли китобини Англияда нашр қилдирди. Айнан мана шу 
йили 1871йилда Австрияда Карл Менгернинг «Сиѐсий иқтисод асослари»номли китоби 
ҳам эълон қилинди. Бу китобда ҳам худди мана шу «энг юқори фойдалилик»назарияси 
таҳлил қилиниб математик формула ва теоремаларсиз илмий жиҳатдан асослаб берилди. 
1874 йилда Швейцарияда Леон Вальраснинг «Соф иқтисодиѐт фани 
элементлари»номли китоби нашрдан чиқди. Бу китобдаги иқтисодий назария тўлиқ 
равишда математик жиҳатдан ривожлантирилди. Шундай қилиб янги йўналиш бир вақтда 
учта олим томонидан турли мамлакатларда инглиз, немис ва француз тилларида илмий 
жиҳатдан асослаб берилди. 


100 
Маржинализм ва унинг ривожланиш даврини икки босқичга бўлиб ўрганиш 
мақсадга муофиқдир. 
Биринчи босқич XIX асрнинг 70-80-йилларини ўз ичига олиб иқтисодий 
таҳлилнинг дастлабки маржиналистик ғояларини мужассам қилган дастлабки илмий 
асарлар яратилди.(К.Менгер, У.Жевонс ва Л.Вальрас асарлари). Бу даврда асосий мавзу 
инсон психалогик хусусияти, яъни унинг ҳиссиѐти ва қабул қилиши асосида ўрганилади. 
Шунинг учун маржинализмнинг бу босқичини иқтисодий таълимотлардаги «субъектив 
йўналиш» деб аталди. 
Иккинчи босқич XIX асрнинг 90-йилларига тўғри келиб, бу даврдан бошлаб 
маржинализм кўпгина мамлакатларда машҳур ва асосий таълимотга айланди. 
Маржиналистларнинг бу даврда эришган асосий ютуғлари субъектив-психологик 
йўналишдан вос кечиб иқтисодиѐтнинг асосий мақсади бу иқтисодий ҳаѐтнинг доимий 
боришини мавжуд шарт-шароитлар асосида тушунтира билиш демакдир, дедилар. 
Натижада янгича иқтисодий ғоялар намоѐндалари классик иқтисодий мактабнинг 
давомчилари сифатида баҳоланиб, уларга неоклассиклар деб ном берилди. 
Маржинал ривожланишнинг иккинчи босқичини яъни неоклассик иқтисодий 
таълимотни ривожланишига йирик иқтисодчи олимлар А.Маршалл, Дж. Б.Кларк ва 
В.Парето катта ҳисса қўшдилар. Маржинал иқтисодий ғояларни юқорида қайд этилган 
иккала босқичини ўзига хос хусусиятларини қуйидагича таърифлашимиз мумкин. 
Биринчи. Дастлабки маржиналистлар ўзларининг субъектив оқимларида асосий 
эътиборни иқтисодий таҳлил жараѐнида истемол (талаб)нинг тутган ўрнини ўрганишга 
қаратиб классиклардан фарқли равишда ишлаб чиқариш (таклиф)ни иккинчи даражали 
қилиб қўйдилар. Кейинчалик неоклассиклар ҳар иккала жараѐнни биргаликда ўрганиб 
анча мукаммал таълимот яратдилар. 
Иккинчи. Биринчи босқич маржиналистлари субъектив йўналиш вакиллари 
классиклар сингари сабаб оқибатга асосланган илмий таҳлилни қўллаб уларнинг 
ғояларини маълум даражада такрорладилар. Лекин биргина катта фарқ субъектив мактаб 
қўллаган истеъмол ва товарларнинг фойдалилиги усули уларни классик мактаб усулидан 
фарқлади. Ўз навбатида маржиналистларнинг неоклассик йўналиши функционал илмий 
тадқиқотни майдонга ташлаш билан бирга ишлаб чиқариш ва истеъмолни яхлит ҳолда 
ўрганиб меѐрий иқтисодий ўлчамларни тақсимот ва айирбошлаш жараѐнларига ҳам 
тадбиқ этдилар. 
Учинчи. Маржинал инқилобнинг биринчи босқичидан фарқ қилиб, иккинчи 
босқичда функционал илмий услуб билан бирга иқтисодий таҳлилга иқтисодий 
жараѐнларни математик моделлаштириш усули ҳам олиб кирилди. Шу жумладан, ҳар 
иккала босқич назариѐтчилари «эркин» рақобат ѐрдамидаги иқтисодий ўсишни ҳалигача 
автоматик авишда қўллаб келинмоқда деган фикрга келдилар. 
Тўртинчи. Неоклассиклар иқтисодий таълимотлар тарихида алоҳида ўрин 
эгаллаган классиклардан иқтисодий либерализм тамойилларига содиқ қолишни мерос 
қилиш билан бирга тадқиқот мавзуини янада кенгайтириб, унда функционал тадқиқот 
усулидан ва иқтисодий кўрсаткичларни таққослаш усули ва ниҳоят системали математик 
усулдан кенг фойдаланишни амалга оширдилар. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish