ХУЛОСА
Т.Мальтуснинг «аҳоли нуфуси назарияси», арифметик (тирикчилик неъматлари
ўсиши) ва геометрик (аҳоли сони) прогрессиялари, «тупроқ унумдорлиги пасайиб бориш
қонуни» катта шов-шувларга сабаб бўлди. Мальтусга хос хусусият шуки, у инқирозлар
бўлишини тан олади, аммо улар вақтинча бўлишини кўрсатади.
Сениорнинг «тийилиш» ва «сўнгги соат» назариялари соҳибкорлар (капитал
эгалари) ва меҳнаткашлар ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ деган муаммони ечишга
бағишланган. Худди шундай фикрлар Француз Бастия ва америкалик , Кэрига тегишли,
улар иқтисодиѐтда тўлиқ гармония, уйғунлик мавжуд деган ғояларни кўтариб чиқадилар.
XVIII аср охири ва айниқса XIX аср ўрталарида классик иқтисодий мактабга
муқобил иқтисодий ғоялар пайдо бўла бошлади ва ҳозиргача давом этмоқда. Бундай
бўлишининг биринчи сабаби диалектик ривожланиш бўлса, иккинчидан классик мактаб
ғоялари ҳам, яъни бозор иқтисодиѐти тамойилларининг бекаму-кўст эмаслигида, шарт-
шароитга қараб у ѐки бу тамойилнинг амалий таъсири ҳар хил бўлишидадир.
97
Айниқса саноат тўнтарилиши туфайли (саноат ўсди, ишлаб чиқариш ривож топди,
мамлакат бойлиги ортди, аммо барчанинг иқтисодий фаровонлиги ҳар хил бўлиб, синфий
дифференциация кучайди) кутилган натижаларга эришилмади, иқтисодий инқирозлар,
норозиликлар кучайди. Шулар туфайли классик мактабни тафтиш қилиш,
иқтисодиѐтнинг айрим унсурларинигина олиб, барча жараѐнларни тушунтиришга
интилиш бошланди, синфларнинг манфаатларини кўр-кўрона ҳимоя қилиш (апологетика)
рўй берди). Иқтисодиѐтда янги тушунчалар киритилди, қиймат, қиммат, фойдалилик
билан алмаштирилади, қийматнинг меҳнат назариясига ҳужум бошланди.
Шу даврдаги иқтисодчиларда биринчи навбатда синфлар ўртасидаги иқтисодий
мулкий муносабатлар катта қизиқиш уйғотди. Улар турли йўллар билан синфлар, меҳнат
ва капитал ўртасида ҳеч қандай антагонизм йўқ, «иқтисодий уйғунлик» мавжуд деган
ғояни исботлашга уриндилар. Оқибатда ҳар қандай эксплуатация инкор этилди, иш
соатларининг узунлиги «исботлаб берилди» («сўнгги соат» назарияси). Капиталист ўз
капитали билан ишлаб чиқаришга йўл очади ва қонуний фойдасини, ишчи - иш ҳақини,
ер эгаси - рентани тўғри олади, улар ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик,
англашилмовчилик йўқ деган ғоя илгари сурилади. «Манфаатлар уйғунлиги»,
«Компенсация назарияси» ва бошқалар шулар жумласига киради.
Айрим олимлар бўлаѐтган қийинчиликларга аҳолининг ўзи айбдор, чунки унинг
кўпайиши тез, тирикчилик воситалари эса секин ўсиши табиий бир ҳол, дейдилар
(Мальтуснинг «Нуфус назарияси»). Бу фикр бошқа ғоя - «тупроқ унумдорлигининг
пасайиб бориши» назариясига олиб келди. Ўз ғояларига тескари «учинчи шахслар»
назарияси вужудга келди, ишлаб чиқармайдиган синфлар равнақ асоси қилиб
кўрсатилади.
Кўпчилик олимлар протекционизмни инкор этиб, фритредерликни таклиф этишса
(Сэй, Милль, Бастиа), баъзан унга бутунлай тескари фикр ҳам билдирилади (Кэри).
Капитализмнинг бекаму-кўстлиги ҳақида кўп қайғурилади, ваҳоланки бу иллатлар
шундоққина кўриниб турибди.
Капитализмни майда ишлаб чиқарувчилар назариѐтчилари томонидан ҳар
томонлама кенг ўрганилиши иқтисодий таълимотлар тарихида бу мактабнинг муносиб
ўрнини белгилаб берди. С.Сисмонди ва унинг ғоялари саноат инқилоби, капитализмнинг
ниҳоятда тез суръатларда ривожланиш даврида биринчилардан бўлиб, шу жамиятни
иқтисодий негизини ва ижтимоий тузумини танқид қилишда ўз аксини топди.
Бу танқид майда ишлаб чиқарувчилар манфаатларига мос равишда оширилиб,
капитализмнинг инқирозлар асосида нотекис ривожланишини кўрсатиб берди. Сиѐсий
иқтисод фан сифатида инсон бахт-саодати учун зарур бўлган ижтимоий ривожланишни
ўрганадиган фан деб юритилди. С.Сисмонди асарларида асосий эътибор меҳнаткашлар,
айниқса ишчилар синфининг аянчли бир тақдирига самимий ҳамдардлик билдиришга
қаратилгандир. Шунингдек, иқтисодий категорияларни илмий таҳлил қилишда классик
мактабдан, айниқса А.Смит қарашларидан нари ўта олмади. Олимнинг ишлаб чиқариш
билан истеъмол ўртасидаги қарама-қаршиликни кўра билганлиги катта хизмати бўлса,
машиналашган ишлаб чиқаришнинг ижобий хусусиятларини тўғри баҳоламаганлиги
унинг жиддий камчилиги эди.
П.Прудоннинг майда ишлаб чиқариш социализми Францияда ва Fарбий
Европанинг бошқа мамлакатларида кенг ѐйилди. Прудон қарашларида ҳам
иккиѐқламалик ва фикрлар қоришмалигини учратишимиз мумкин. Шундай бўлса ҳам
Прудонизм ғояларидаги ҳозир ҳам капитализмни ислоҳ қилиш тўғрисидаги фикрлардан
социал ислоҳотчиликнинг айрим кўринишларида кенг фойдаланилмоқда.
П.Прудон капиталистик товар ишлаб чиқаришдаги қарама-қаршиликни шу
товарларни пулга айлантириш йўли билан бартараф этиш мумкин деб ҳисоблайди. У
пулнинг моҳиятини тўғри тушунмай, ҳамма айбни айирбошлашдаги ноҳақликдан деб
билади.
98
Шундай қилиб у товар-пул муносабатларини пул, капитал ва фоизсиз сақлаш
кераклигини таклиф қилди. Барча камчиликларидан қатъи назар, Прудон капиталистик
тараққиѐтдан орқага қайтиш мумкин эмаслигини тушунди, лекин майда хусусий
мулкчиликни сақлаб қолиш тарафдори бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |