89
уйғунлашгандир». Ф.Бастиа 1850 йилда «
Иқтисодий гармониялар» китобини чоп этди.
Унда у гармония (уйғунлик)нинг асосини алмашув ва соф, ҳеч нарса билан чекланмаган
рақобатда кўради. Ф.Бастиа ўз ғоясини исботлашда Сэйнинг фикридан фойдаланган
бўлиб, хизматлар назарияси бунга мос келади, яъни алмашув, харид - савдо ўзаро тенг
«хизматлар»ни алмашиш демакдир. Сэй буйича бу «хизматлар» нафақат одамлар, балки
буюмлар ва табиат кучлари томонидан кўрсатилса ҳам, Бастиа жамият ҳаѐтининг қандай
соҳасида бўлмасин, фақат шахсий хизматларни устун қўяди. «Хизмат» деганда ишлаб
чиқариш давомида реал меҳнат сарфинигина эмас, балки шу хизматдан фойда келтирувчи
ҳар қандай ҳаракат, фаолият ва куч тушунилади. Бундан шу нарса аниқ бўлиб қоладики,
қиммат яратишда ишлаб чиқаришга фақат ишчилар эмас, балки капиталист ва ер эгалари
ҳам катта «хизмат» кўрсатадилар. Капиталистнинг «хизмати» унга фоиз олиш
имкониятини беришини Ф.Бастиа шундай кўрадики, капиталист капитални аванс ѐки
ссуда тарзида сарфлаб, истеъмолни орқага суради ва уни капиталистнинг «қурбони» деб
ҳисоблайди. Бу юқорида биз келтирган Сениорнинг тийилиш назариясининг ўзидир.
«Тийилиш» сўзи урнига «орқага суриш» сўзи қўйилган, холос.
Меҳнат ва капитал ўртасидаги уйғунлик, яъни гармонияни янада тўлароқ
исботлаш мақсадида Бастиа ўзининг капитал жамғарилиши «қонуни»ни яратди ва унда
Рикардонинг фойда ва иш ҳақининг бир-бирига қарама-қарши эканлиги тўғрисидаги
таълимотини инкор этишга ҳаракат қилди. Ф.Бастианинг бу «қонуни»га кўра, меҳнат ва
капитал манфаатлари олий даражада ҳамоҳангдир. Оқибатда капиталистнинг фойдаси ва
ишчининг маоши бир вақтда ва бир миқдорда ошиб боради, хатто ишчиларнинг ҳиссаси
капиталистларникидан тезроқ ўсар экан, демак, оқибатда капиталистнинг фойдаси
нисбатан камаяди. У бу фикрни исботлашга уриниб ҳам ўтирмайди. Унингча фойда
нормаси ва капиталистларнинг миллий даромаддаги ҳиссаси масалаларини қориштириб
юборган. Фойда нормасининг пасайиб бориш тенденцияси ишчиларни эксплуатация
қилишнинг кучайиши билан мос келиши мумкин, демак капиталистларнинг миллий
даромаддаги ҳиссаси ҳам ошиб боришини кутиш мумкин.
Ф.Бастиа ўзининг бу назарияси ѐрдамида капиталистлар ва ер эгалари ўртасидаги
қарама-қаршиликларни ҳал этади. У ер рентасини ер эгасининг ѐки унинг ота-
боболарининг шу ерни ишлаш ва яхшилаш хизмати учун берилган мукофот деб
ҳисоблайди. Шундай қилиб капитал ва ер эгалиги ўртасидаги уйғунлик шу билан ҳал
этиладики, ер рентаси ерга қўйилган капитал фоизининг бир кўринишига айлантирилади.
Бундай изоҳлаш ер рентасининг иқтисодий категория сифатидаги хусусиятини инкор
этади, унинг фойдадан ҳеч қандай фарқи қолмайди. Ишланмаган ерлардан олинадиган
рента умуман бу схемага мос келмайди.
Демак, Бастианинг изоҳи бўйича ўша даврдаги буржуа жамияти турли синфлар
ўртасидаги ўз хизматлари билан алмашиб турувчи «уйғунлашган ҳамкорлик» жамияти
тарзида намоѐн бўлади. Иқтисодий эркинлик бу хизматлар алмашувининг
эквивалентлигининг
гарови
ҳисобланади,
чунки
бу
эркинлик
номўтаносиб
ҳаракатларнинг олдини олади. Протекционизмни чекланмаган эркин рақобат билан
алмаштириш эса социалистларнинг жамиятни мукаммалроқ иқтисодий жамиятга
айлантириш тўғрисидаги чақириқларига қарама-қарши қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: