Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

«Тийилиш» назарияси. Бу назарияда Н.Сениор капитални капиталистнинг 
бераѐтган «қурбони» деб ҳисоблади. Унинг таъкидлашича капиталист ўз капиталини 
ишлаб чиқариш соҳасига қўйганда (инвестиция) ўзининг шаҳсий истеъмолидан гўѐ 
маълум давр «тийилиб» туради, меҳнат эса ўз навбатида ишчининг дам олиш ва тинчлик 
эвазига қилган «қурбони» деб қабул қилинади. Шунинг учун иш ҳақи ва фойда 
капиталист ва ишчи берган тегишли «қурбонлар» учун баб-баравар мукофот эмиш. 
Н.Сениор Рикардонинг қийматни иш вақти билан белгилашига қарши чиқади, унингча 
фойда капиталистнинг «меҳнати»дан, фоиз эса унинг сабр-қаноатидан ҳосил бўлишини 
кашф қилди. 
Н.Сениорнинг яна бир «кашфиѐти» унинг «сўнгги соат» назариясидир. Саноат 
тўнтарилиши ва машиналарнинг кириб келишига қарамасдан, ишчиларнинг иш соатлари 
ниҳоятда юқори бўлиб, шу сабабли XIX-асрнинг 30 йилларида Англияда 10 соатлик иш 
куни учун кўраш кучайиб кетди. Н.Сениор эса ўша даврда мавжуд бўлган 11.5 соатлик 
иш кунини қисқартиришнинг «иложсизлигини» назарий жиҳатдан асослашга уриниб, шу 
иш кунининг 10.5 соатида сарфланган капиталнинг қиймати янгидан вужудга келади, 
фақат охирги бир соатидагина фойда яратилади, деб уқтирди. Шу сабабли иш кунини 10 
соатгача қисқартириш фойданинг йўқ бўлиб кетишига, бу билан бирга эса ишлаб 
чиқаришни ривожлантиришга ҳар қандай қизиқишнинг йўқ бўлиб кетишига олиб борган 
бўлар эди, деб даъво қилди. Бу билан у соҳибкорларни очиқдан-очиқ ҳимоя қилади. 
Англияда классик мактабни бошқа тарзда изоҳловчилар орасида Жеймс Милль 
(1773-1836) муҳим ўринни эгаллайди. Бу олимни Жон Сюарт Милль ўғли билан 
адаштириб юбормаслик керак, унинг иқтисодий ғоялари ҳам қуйида кўрилади. 
«Рикардо мактабининг таназзули, - деб ѐзган эди К.Маркс, - мана шу қимсадан 
бошланади». 
Ж.Милль қиймат, иш ҳақи ва фойдани ўзига хос йўл билан талқин этди. У 
ишчиларнинг иш ҳақини ошириш йўлидаги иқтисодий кураши ўринсизлигини иқтисодий 
жиҳатдан асосламоқчи бўлади. 
Ж.Милль капиталистнинг фойдаси билан ѐлланма ишчининг маоши ўртасидаги 
қарама-қаршиликни рад этиб, ер рентасини танқид қилган эди. У Рикардонинг рента 
тўғрисидаги назариясини давом эттириб, ер рентасининг давлат томонидан қўшиб 
олиниши, яъни ҳақиқатда ерни миллийлаштириш (национализация) қилинишини талаб 
қилиб чиқди (Совет даврини эсланг). Ж.Милль ўзининг «Сиѐсий иқтисод элементлари» 
(1821) асарида қийматнинг меҳнат назариясига бўтунлай қарши чиқди ва қийматнинг 
манбаи сифатида фақатгина жонли меҳнатни эмас, балки ишлаб чиқариш воситаларида 
мавжуд бўлган меҳнатни ҳам ҳисобга олишни талаб қилди. Бу хулосага асосланиб 
капиталистлар ва ѐлланма ишчилар ўртасидаги эксплуатация инкор қилиниб, уларни 
«тенг товар эгалари» сифатида қабул қилишни таклиф қилди, бу эса уларнинг ҳар бири 
ишлаб чиқарилган махсулотнинг ўзига тегишли фойда улушини олишининг тўғри 
эканлигини исботлашга асос бўлди.  
Инглиз Жон Стюарт Милль (1806-1873) классик мактабнинг сўнгги 
номоѐндаларидан бири деб қаралади. Унинг отаси Жеймс Милль (1773-1836) ҳам 
иқтисодчи бўлган ва уғлининг тарбияси билан жиддий шуғилланган, оқибатда 
ѐшлигидаѐк дастлабки тадқиқотлари эълон қилинди. Аммо 1848 й. босиб чиқарилган 
«Сиѐсий иқтисод асослари» (5 жилддан иборат) китоби унга шуҳрат келтирди. Амалий 


84 
ҳаѐтда Милль Ост-Индия компанияси билан боғланган эди (1858 й ѐпилган). 1865-1868 й. 
Парламент аъзоси бўлган (Д. Рикардони эсланг). Сўнгги йилларда Франциянинг Авиньон 
шаҳрида яшаб ижод этди. 
Тадқиқот предметида Д. Рикардо ғояларига яқин туради ва биринчи ўринга «ишлаб 
чиқариш қонунлари»ни қўяди, бу масалани «Тақсимот қонунлари»га қарама-қарши деб 
билади. Классик мактаб вакиллари каби, иқтисодий ривожланишда «Қишлоқ хўжалиги 
имкониятлари» билан ҳисоблашмаслик мумкин эмас деб ҳисоблайди. 
Тадқиқот усулида пулнинг «нейтроллик» концепциясига амал қилади, аммо 
пулнинг миқдорий назариясини ҳам қўллайди. Бойлик тўғрисида анча содда фикрда 
бўлиб, бойлик бу бозорларда сотиб олинадиган ва сотиладиган нарсаларнинг суммаси 
сифатида қаралади. Бу олимнинг методологиясида 1) ишлаб чиқариш қонунларини 2) 
тақсимот қонунларига қарши қуйиш ҳарактерлидир. Биринчилари ўзгармас бўлиб, техник 
шароитлар билан белгиланади, бу «физик хақиқатлар» кабидир, улар «табиий фанлар 
хусусиятлари» ҳарактерига эга, уларда инсон иродасига боғлиқ ҳеч нарса йўқ. 
Иккинчилари эса, уларни «инсон интуицияси» бошқаргани сабабли, айрим мамлакатлар 
ва даврларда жамиятни бошқарадиганларнинг фикри ва ҳоҳишига боғлиқ бўлиб, ниҳоятда 
турлича бўлади.
«Мазкур жамият қонун ва урф-одатлари» тақсимот қонунларига бевосита таъсир 
этади ва «жамиятдаги асосий уч синфлар» ўртасида даромадларнинг тақсимоти мулкнинг 
шаҳслар ўртасидаги тақсимотини белгилаб беради. Инсоний қарорларнинг тақсимот 
қонунлари шаклланишидаги аҳамиятидан келиб чиқиб, Ж.С. Милль жамиятни социал 
жиҳатдан ислоҳ қилиш бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқади. Олимнинг тадқиқотларида 
«статика» ва «динамика» тушунчалари киритилади. Аввалги олимларда жамиятнинг 
«стационар ва ўзгармас» иқтисодий қонунлари ўрганилган бўлса, эндиликда статикага 
сиѐсий иқтисоднинг динамикасини қўшиш кераклиги айтилади. 
Аммо М.Блаугнинг фикрича, Миллда «динамика» тарихий ўзгаришларни таҳлил 
сифатида қаралади, «статика» деганда эса ҳозирги сатик таҳлил тушунилади. Демак, 
ҳозирги даврдаги динамик таҳлилдан кескин фарқ қилади, чунки эндиликда иқтисодий 
муносабатлардаги ўзгариш замон ва маконда, диффенциал ҳисоб-китоблар ѐрдамида 
математик моделлаштириш орқали амалга оширилади. 
Миллнинг қиймат назариясида «алмашув, истеъмол қийматлари» , қиймат ва 
бошқалардан ташқари, қиймат (қиммат) бир вақтда барча товарларда ўсиши мумкин эмас 
деган хулоса чиқарилади, чунки қиймат нисбий тушунчадир. Қиймат меҳнат туфайли 
юзага келиши ва биринчи даражали аҳамиятга эгалиги таъкидланади.
Пул тўғридаги ғоясида миқдорий масала биринчи ўринга қўйилади, яъни пулнинг 
кўпайиши ѐки камайиши товарларнинг нисбий баҳоси ўзгаришига таъсир этади. Бошқа 
шароитлар тенг бўлганда «пулнинг қиймати унинг миқдорига тескари нисбатдадир», 
пулнинг ҳар қандай камайиши эса худди шундай пропорцияда унинг қадрини оширади. 
Пулнинг нейтраллиги тўғрисида фикр юритилиб, пул вақтни ва меҳнатни иқтисод қилиш 
учун ҳизмат қилади, дейилади. Бойлик, моддий неъматлар фақат унумли меҳнат 
натижасида яратилади. Янгилик шундан иборатки, мулкни қўриқлаш малака орттиришга 
қаратилган меҳнат ҳам унумли деб ҳисобланиши керак. Унумли меҳнат агар у жамият 
ишлаб чиқариш кучларини кўпайтиришга олиб келса, унумли истеъмолга эга бўлади. 
Аҳолининг иқтисодиѐтдаги роли тўғрисида сўз юритилиб, Англияда 1821 й. Кейин 
40 йил давомида тирикчилик воситалари ишлаб чиқариш суръатлари аҳоли ўсишидан 
юқори бўлмаган. Аҳоли сонини камайтириш бўйича таклифлар берилади (ихтиѐрий 
туғулишни камайтириш, аѐллар эмансипацияси). Бу масалада Милль Мальтус билан 
ҳамоҳангдир. 
Капитал деганда «аввалги меҳнат билан илгари тўпланган маҳсулотлар заҳира» 
лари тушунилади. Капитал жамғариш инвестиция учун асос ҳисобланади ва бандликни 
оширади, ишсизликнинг олди олинади (Ж.М.Кейнс таълимотига қаранг). 


85 
Даромадлар тўғрисида гапирилиб, бунда аввалги олимлар фикри қўлланади, уни 
меҳнатга ҳақ деб қаралади ва ишчи кучига бўлган талаб ва таклифга боғлиқ дейилади. 
Минимал иш ҳақи ғоясига амал қилиб, «ишчи фонди» доктринаси илгари сурилади, унга 
кўра, синфий кураш ҳам, касаба қўмиталари ҳам иш ҳақини яшаш минимуми даражасида 
сақлашнинг олдини ола олмайди. Аммо 1869 йил бу доктрина ғояси инкор этилади ва 
касаба қўмиталари ҳақиқатан ҳам иш ҳақига таъсир этади, бу «меҳнат бозоридаги рақобат 
оқибатлари» кабидир. Бошқа шароитлар тенг бўлганда паст жозибали меҳнатда иш ҳақи 
камроқ бўлади. Милль «минимум иш ҳақи» билан «физиологик минимум» ни фарқлайди, 
биринчиси иккинчисидан юқоридир. Иш ҳақи манбаи сифатида аллақандай «капитал 
заҳира» келтирилади. 
Рента тўғрисидаги фикрда, рента бу ердан фойдаланганлик учун тўланадиган 
компенсация деб қаралади. 
Шу билан бирга, ер участкасидан фойдаланиш шаклига қараб. Бу рента мавжуд 
бўлади ѐки фойдани йўқ қилувчи ҳаражат бўлиши мумкин. 
Жамиятдаги иқтисодий ислоҳотлар, хусусан социализм ва социалистик қурилиш 
тўғрисида ҳам фикр юритилади. Социал тенгсизликнинг хусусий мулк билан 
боғлиқлигини инкор этади. Масала бунда хусусий мулк билан боғлиқ индивидуализм ва 
суистеъмолчиликка барҳам беришдир, деган хулоса чиқарилади. 
Жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтида давлат ролини фаоллаштириш масалалари 
қараб чиқилган, бунда давлат марказий банкининг фоизлари оширишга интилиши 
мақсадга мувофиқ деб қаралади, чунки бу хориж капиталини мамлакатга кириб келишини 
рағбатлантиради, миллий валюта курси мустаҳкамланади, оқибатда давлатдан олтин 
чиқиб кетиш олди олинади. Давлат ҳаражатларининг кўпайиши танқид этилади. 
Эркин савдо муносабатлари (laisser faire) ни қўллаш билан бирга, «бозор кучисиз» 
айрим соҳаларда (инфра тузилма, фан, қонунларни чиқариш, бекор қилиш ва б.) давлат 
аралашуви керак деб ҳисобланади. 
Милль айниқса таълим сифатига алоҳида эътибор қилади, хусусий мактаблар 
тарафдори (фақат чекка жойлардагина умумий мактабга йўл берилади), давлат 
имтиҳонлари тизими ѐмон қўиганлар учун жарима таклиф этилади.
Бошида айтилганидек, бу олим ишлаб чиқариш қонунлари ўзгартириш мумкин 
эмас, балки тақсимот қонунларини ўзгартириш керак деган ақидага амал қилади. 
Бу олимнинг катта ҳатоси бўлиб, аслида ишлаб чиқариш ва тақсимот бир-биридан 
алоҳида-алоҳида яшай олмайди; улар бир-бирларига ўзаро ва ҳар томонлама боғлиқ. 
Миллнинг социал ислоҳоти ҳуқуқидан уч пазицияни ўз ичига олади: 
Кооператив ишлаб чиқариш ассоциацияси ѐрдамида ѐлланма меҳнатни тугатиш; 
Ер солиғи ѐрдамида ер рентасини ижтимоийлаштириш; 
меросҳўрлик қонунини чеклаш ѐрдамида бойликнинг тенгсизлигини чеклаш. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish