87
бошидаги сув ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бу масала бўйича турли фикрлар мавжуд
бўлиб, уни тўлароқ кейинги бобларда кўриб чиқамиз (маржинализм ғоясининг асоси ҳам
шу фикрдир). Иқтисодиѐтнинг бу категорияси даврдан, тарихдан ташқари қаралади ва
абадий деб ҳисобланади, эксплуатация инкор этилади.
Қийматни фойдалилик билан алмаштириш оқибатида даромадлар масаласи ҳам шу
асосда ечиб берилади. Ишлаб чиқаришда уч омил иштирок этади (меҳнат, капитал, ер) ва
уларнинг ҳар бири қийматни ҳосил қилишда маълум хизматни амалга оширади. Уч омил
уч хил даромадни юзага келтиради. Бундай тушунтириш ниҳоятда содда ва юзаки
ҳисобланади. Чунки унда ишлаб чиқариш омиллари тўла ҳуқуқли ҳамкорлик асосида
уйғун - гармоник ҳаракат қилади, хеч қандай эксплуатация тан олинмайди. Сэйнинг
изчил издоши
Фредерик Бастианинг бош асари ҳам «
Иқтисодий гармониялар» деб
аталиши бежиз эмас.
Сэйнинг
даромадлар назариясида фойданинг изоҳланиши диққатга сазовордир.
«Меҳнат» омили ишчилар учун иш ҳақини «капитал» омили соҳиб учун фойдани «ер»
омили эса ер эгаси учун рента даромадларини юзага келтиради Биз биламизки, фойда
суда фоизи ва тадбиркорлик даромадидан иборат, унинг биринчиси капитал эгаси
сифатида капиталист томонидан (капитал яратади), иккинчиси корхона бошлиғи
сифатида капиталист томонидан ўзлаштирилади. Сэйнинг фикрича тадбиркорлик
фойдасини ѐлланма бошқарувчи ҳам олиши мумкин бўлган иш ҳақи туригина эмас. Бу
махсус ва муҳим жамоат функциясини бажарганлик, яъни моҳият - эътиборига кўра
ишлаб чиқариш омилларини рационал бирлаштирганлиги учун бериладиган мукофотдир.
Шундай қилиб, тадбиркор ва ишчи ўртасидаги фарқ иш ҳақи даражасида деб
кўрсатилади. Тадбиркор, ишбилармон маошининг юқори бўлиши эса уларнинг юқори
вазифалари, таланти, фаолияти, тартиб ва бошқариш рухи туфайлидир.
Сэй ишчиларнинг эксплуатациясини инкор этибгина қолмасдан, балки уларнинг
келажаги порлоқ деган ғояни илгари суради. У капитал ўсиши билан «қуйи синфлар»нинг
аҳволи яхшиланади ва улар «юқори синфлар» сафини тўлдириб боради, деб ўйлаган. Сэй
саноат тўнтарилиши билан вужудга келган салбий ҳодисаларни юмшатиб кўрсатишга
уринди, ўзининг «компенсациялар назарияси»ни илгари сурди. Унинг тасдиқлашича,
машиналар биринчи пайтда ишчиларни ишдан сиқиб чиқаради, кейинчалик улар
ишчиларнинг иш билан бандлигини оширади ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни
арзонлаштириб, ишчиларга «энг юқори фойда» келтиради. Шундай қилиб, Сэйнинг
фикрича, капитализм даврида саноат тўнтарилишидан ҳаммадан кўпроқ ишчилар синфи
манфаатдордир. Оқибатда меҳнат манфаатлари капитал билан «гармония»да - уйғунликда
бўлиши «исботланади» (уйғунлик назарияси).
Такрор ишлаб чиқариш назарияси Сэйнинг энг муҳим кашфиѐтларидан бири «
Сэй
Do'stlaringiz bilan baham: