Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

Аҳоли ўсишини чекловчи 
омиллар 
давом 
Олдини олиш чоралари:
туғилиш камайиши 
Реал омиллар:
Ўлим ортиши 
эттириш 
 
инстин- 
Аҳлоқий
ҳарактердаги 
чеклашлар 
Соғлиқ 
 пастлиги 
Ноўрин
ҳаѐт 
Камбағаллик 
кти 
Тирикчилик воситаларининг чекланганлиги 
Шундай қилиб, Мальтус таълимоти бўйича, жамият иллатлари инсониятнинг 
беихтиѐр қисматидир. Назарий жиҳатдан бу фикрларда ҳеч қандай илмийлик ва янгилик 
йўқ. Бу «қонун»даги асосий ғоялар унгача бўлган олимлардан тўғридан-тўғри уғриланган 
(плагиат), чунки ўз даврида Стюарт, Уоллес, Таунсенд ва бошқалар бу масалани ѐритган 
эдилар. Мальтуснинг бу ниҳоятда реакцион хулосалари қаттиқ танқидга учради. 
Туғилишни камайтириш учун у никоҳ ѐшини оширишни, давлат томонидан болаларга 
бериладиган нафақаларни бутунлай бекор қилишни таклиф этди. 
Мальтус бу танқидлардан хулоса чиқариб, 1820 йилда ўз асарини қайта ишлаб 
чиқди ва унда ўз фикрларини анча юмшатишга интилди; айниқса устига дам-бадам 
ѐғилиб турадиган ва аҳолини ўлимга маҳкум этадиган бало-офатларни зарурий деб 
ҳисоблашдан воз кечди ва кечирим сўради, уни нотўғри тушунганликларини айтиб ўтди, 
аммо у ўзининг бош фикрини инкор этмади. 
Мальтус марказий ғояси, яъни аҳоли сони ўсиш суръатларининг жамият 
фаровонлигига таъсири принципда тўғри ва долзарбдир. Аммо олим томонидан берилган 
прогноз (истиқбол) лар бахтимизга нормал бўлиб чиқди. Ҳар 20-25 йилда аҳолининг икки 
марта кўпайиши инсониятни тўла қашшоқликка маҳкум этиши керак эди. 
Мальтус «доктринаси» аввало методологик жиҳатдан хато эди, чунки ҳеч қандай 
исботсиз табиат қонунлари жамият ҳаѐтида қўлланилади, ваҳоланки инсонлар ўсимлик ва 
хайвонот дунѐсидан фарқли ўлароқ фақат истеъмол қилмайдилар, балки ўзлари ишлаб 
чиқарадилар ва тирикчилик воситасини кўпайтириш имкониятларига эгадирлар. Шуни 
эслаб ўтиш жоизки, ўз даврида Петти ва Смит мамлакат бойлигининг асоси унумли 
меҳнат билан шуғулланувчи аҳоли эканлигини исботлаб берганлар. Мальтус 
классикларнинг бу фикрини инкор этади. Ундан ташқари, Мальтус ўзи очган қонунни 
абадий деб эълон қилади. Аслида эса капитализм даврида ортиқча ишчи кучи ҳисобига 
аҳолининг нисбий ортиқчалиги юзага келади, бу ерда аҳолининг нисбий ортиқчалиги 
аҳолининг абсолют ортиқчалиги деб кўрсатилган. 
Мальтус прогрессиялари эса статистик ва амалий (фактик) материалларни 
очиқдан-очиқ соҳталаштиришдир (фальсификация). Унда берилган маълумотлар 
АҚШнинг XVI-XVIII асрлардаги аҳоли ўсишига нисбат сифатида келтирилади, бу 
мамлакат аҳолисининг асосан Европа аҳолисининг эммиграцияси ҳисобига кўпайганлиги 
ҳақидаги «арзимас» факт эса ҳисобга олинмаган (табиий ўсиш бор, эммиграция бор). 
Мальтус ўз фикрини «исботлаш» учун «тупроқ унумдорлигининг пасайиб бориши» 
назариясидан фойдаланади. Бу назарияга кўра, ерга сарфланган қўшимча капитал гўѐки 
маҳсулотни пропорционал тарзда кўпайтиришга имкон бермас эмиш, бинобарин одамлар 
ўзларини озиқ-овқат ва бошқа товарларга бўлган этиѐжларини қондирадиган 
маҳсулотларни тўла ҳажмда етиштира олмайдилар. Шу тарика маҳсулотларнинг 
етишмаслиги табиатнинг табиий-биологик қонунлари билан изоҳлаб берилади. Бу 
«қонун»да жон бор албатта, масалан бир гектар ер билан дунѐни боқиб бўлмайди, лекин 
илмий-техника тараққиѐти туфайли кўпгина давлатлар ердан ниҳоятда унумли 


81 
фойдаланиб озиқ-овқат ва бошқа муаммоларни хал этмоқдалар. Демак, бу «қонун» ҳам 
назария, ҳам амалиѐт томонидан инкор қилинади. Бунга «кўк инқилоб»ни мисол 
келтириш мумкин. 
«Кўк инқилоб» 1960 йилларнинг охирида пайдо бўлди, у қишлоқ хўжалигида 
илмий-техника тараққиѐтини қўллаш йўли билан унинг махсулдорлигини оширишни 
англатади. Бу жараѐн 1950 йилларнинг ўрталарида доннинг юқори хосилли гибрид 
навлари кашф қилиниши билан боғлиқ. 
Бир қанча мамлакатлар «кўк инқилоб»дан фойдаланиб анча катта ютуқларни қўлга 
киритдилар. Масалан, Ҳиндистон 70 йилларнинг охири ва 80 йилларнинг бошида ўзини 
ўзи дон билан таъминлашга эришди. Бу ерда 1976 йилда 120 миллион тонна дон олинди, 
бу 1950 йилга нисбатан 2.5 марта кўпдир, 1989 йилда эса 200 миллион тоннага яқин дон 
олинди, шундан 165 миллион тоннаси гуруч ва буғдойдир. 
Филиппинда 1965-89 йилларда шоли хосилдорлиги бир неча марта, яъни 1.7 млн 
тоннадан 9.5 млн тоннага ўсган бўлса, Индонезияда бу кўрсаткич гектарига 18.1 
центнердан 42.3 центнерга ўсди. ХХР да йилига 430-465 млн тонна дон олиниши 
натижасида бу ерда 1 млрд 250 млн кишилик аҳоли учун озиз-овқат муаммоси асосан ҳал 
этилган. 
Қиймат ва даромад назарияси. 
Мальтус иқтисодиѐтнинг бир қанча бошқа масалалари бўйича ҳам ўз фикрларини 
беради, унинг айниқса қиймат, даромад, фойда ва реализация буйича ғоялари диққатга 
сазовордир. Мальтус бу масалаларни ҳал этишда Д.Рикардонинг ғояларига қарши чиқди 
ва бунда А.Смитдан фойдаланди. Унингча товарнинг қиймати шу товарни сотиб олишга 
кетган меҳнат билан аниқланади. Мальтус ғоясининг «янгилиги» шу «қиммат ўлчови»ни 
изоҳлашдир. Смитнинг фикрича, товарни сотиб олиш учун сарфланган меҳнат, уни 
ишлаб чиқаришга кетган меҳнатга тенгдир. Мальтуснинг фикрича, товарлардаги меҳнат 
миқдори уни ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатлардан иборат билиб, бу кўрсаткич тирик 
ва жонсиз меҳнат плюс авансланган капиталга фойдадан жамланади. Бунда қийматнинг 
ҳосил бўлиши ишлаб чиқариш соҳасидан муомала соҳасига кўчирилади, истеъмол 
қиймати эса алмашув қиймати билан қориштириб юборилади. Мальтус товарнинг 
қийматини ишлаб чиқариш ҳаражатларидангина иборат деб кўрсатади ва ҳаридор товар 
сотувчига иш ҳақидан ташқари фойдани ҳам тўлаши керак, деб уйлайди, фойда товарнинг 
қийматига номинал қўшимча, деб ҳисобланади. Фойда меҳнатдан ажратиб қўйилади, 
яъни капиталистнинг фойдаси қўшимча эмас, балки товарни ўз қийматидан ортиқча 
сотиш туфайли пайдо бўлади, ноэквивалент айирбошлашнинг мавжудлиги исботланади. 
Шундай қилиб, аслида меркантилизм ғояларига қайтиш рўй беради, қийматнинг ҳосил 
бўлишида меҳнатнинг роли иккинчи даражали қилиб кўрсатилади. 
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари концепциясидан реализация назарияси (такрор 
ишлаб чиқариш) ҳам келиб чиқади ва унда жамиятда ер эгалиги, руҳоний, чиновник, 
солдат ва бошқа шаҳсларнинг мавжудлиги оқланади. Аслини олганда бунда инқирозлар 
муаммоси изоҳланиб, «учинчи шаҳслар» назарияси юзага келади, ундан шуни тушуниш 
мумкинки, капиталист ва ишчилар ишлаб чиқарилган ҳамма товарларни сотиб олишга 
қодир эмаслар, чунки қийматнинг таърифига кўра жами иш ҳақи ишлаб чиқарилган барча 
махсулотнинг қийматидан фойда миқдорига камдир. Бу ҳолатдан чиқиш йўли жамиятда 
ишлаб чиқармайдиган синфлар, яъни «учинчи шаҳслар»нинг борлигидир, ортиқча 
маҳсулотлар улар томонидан сотиб олинади. Мальтус етарли талабни қондириш учун ер 
аристократиясини улуғлайди, юқори рента, солиқ ва бошқа йиғимларни оқлайди. 
Ишлаб чиқаришни кенгайтириш чегаралари мавжуд эмас, дейди Т.Мальтус. 
ортиқча ишлаб чиқариш (инқирозлар) тўғурисида фикр юритиб, бу жараѐн умумий 
бўлиши, ѐки иқтисодиѐтнинг айрим тармоқларида перманент (узлуксиз) ѐки вақтинча 
бўлиши мумкинлиги айтилади. Охир-оқибат шуни айтиш мумкинки, Д.Рикардо ва бошқа 
классик мактаб вакилларидан фарқли равишда, Т Мальтус бўйича нафақат хусусий, балки 


82 
умумий инқирозлар бўлиши башорат қилинади (бу тарихан исботланди). Аммо барча 
инқирозлар вақтинча бўлиб, улар ўткинчи деб қаралади. 
Мальтус «Нуфус назарияси»га кўра, ишчиларнинг сонини камайтиришни таклиф 
этган бўлса, ишламай ейдиганларнинг сонини оширишни жамият учун фойдали деб 
ҳисоблайди. 
Бу ғоялар аслида Сисмондига тегишли эканлиги кейинги бобларда изоҳланган. 
Фақат Сисмонди капитализмдан воз кечиш ва майда ишлаб чиқаришни 
ривожлантиришни таклиф этган бўлса, Мальтус капитализмдан воз кечмаган ҳолда, 
аввало йирик ер эгалари ва руҳонийлар манфаатини таъминлашни қўллайди. 
Мальтус ғояларидаги бу илмий чалкашликларга қарамасдан, унда бир қанча 
ижобий фикрлар мавжуд. Ҳозирги даврда ривожланаѐтган мамлакатлардаги оғир аҳволни 
тушунтиришда бу олимнинг қарашлари тўғри келади. Айниқса, Корея Республикаси 
ривожи ҳарактерлидир. Агар бу ерда 1950-60 йилларда аҳолининг ўсиши йилига 3 фоизни 
ташкил этган пайтда иқтисодий рвожланиш паст бўлган бўлса, 90 йилларда аҳолининг 
ўсиши 1 фоизга тушган пайтга келиб иқтисодий ўсиш кескин ошди. Марказий Осиѐ 
мамлакатларида ҳам аҳолининг ўсиши катта бўлиб, иқтисодий ривожланиш 
муаммоларини хал этишда бу олимнинг баъзи ғояларидан фойдаланиш яхши самара 
беради. 
Мальтуснинг «Нуфус назарияси» XIX асрда жуда кенг тарқалди ва машҳур бўлиб 
кетди. Ҳозирги даврда ҳам янги замонавий мальтусчилар Г.Бутуль, Н.Чемберлен, 
П.Эрлих, У.Фогтлар Мальтуснинг «икки прогрессия» тўғрисидаги дастлабки 
қарашларини бироз ўзгартириб, «аҳолининг қариб бориши», «аҳолининг энг мақбул 
миқдори», «қимматли» ва «арзон» кишилар каби турли-туман ғояларини илгари 
сурмоқдалар. Бу концепцияларда илмий-техника тараққиѐтининг оқибатлари, атроф-
муҳитни мухофаза қилиш баҳонаси билан, Ер куррасида «ортиқча» одамлар кўпайиб 
кетди, деб уларнинг сонини турли йўллар билан камайтириш режалари таклиф қилинди. 
XXI аср бошида планетамизда 6 млрд дан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда (1945 
йилда аҳоли сони 2.5 млрд эди) ва бу кўрсаткич тобора ортиб бормоқда. Энг муҳим ва 
аянчли томони шундаки, кам ривожланган ва қолоқ давлатларда бу ўсиш тез бўлиб, 
аҳолининг 75 фоизи шу давлатларга тўғри келади. Шунинг учун демография муаммоси 
ҳозирда ҳам ниҳоятда долзарбдир. Бугунги кунда бу муаммони хал қилиш мақсадида 
ҳатто оилани режалаштириш чора-тадбирлари таклиф қилинмоқда. 
Лондон дорилфунунининг сиѐсий иқтисод профессори Жон Рамсей Мак-Куллох 
(1789-1864) ҳам классик мактабнинг сўнгги номоѐндаларидан ҳисобланади. У «Сиѐсий 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish