Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

Пьер Жозеф Прудон (1809-1865) - француз публисти, майда ишлаб чиқариш 
назариѐтчиси, камбағал косиб оиласида туғилган. Моддий жиҳатдан ночорлиги сабабли 
колеждаги ўқишни тугатмаган, шерик ҳамкорининг маблаги ҳисобига кичик бир 
босмахонани ишлатиб, зўр бериб ўз маълумотини ошириш билан шуғулланган. Илму-
фанни ўрганишни аввало муҳтожликдан қутулиш усули деб билган. 1838 йилда П.Прудон 


94 
Безансон академияси томонидан кам таъминланган ѐш олимларга ажратилган уч йиллик 
стипендияни олиб Парижга кўчиб ўтди. Парижда у Ж.Б.Сэй, С.Сисмонди, Т.Мальтус, 
К.Сен-Симон, Ш.Фурье ва бошқа иқтисодчи олимлар асарлари билан яқиндан танишди. 
1840 йилда П.Прудоннинг «Мулкчилик нима?» номли машҳур асари эълон қилинди. 
Ушбу асарда капитализмни танқид бош мавзу бўлсада, хали олимнинг амалий дастури 
баѐн қилинмаган эди. 
1846 йилда П.Прудоннинг «Иқтисодий зиддиятлар тизими ѐки қашшоқлик 
фалсафаси» номли яна бир асари эълон қилинди. Асарда олим капитализмни ислоҳ 
қилишнинг амалий дастурини ишлаб чиқишга, сиѐсий курашнинг бехудалигини 
асослашга уринди. 
1848 йилда нашрдан чиққан «Ижтимоий масалаларнинг ҳал этилини» номли янги 
асарида олим ҳар қандай инқилобий чиқишларни кескин қоралайди. Халқ банклари 
концепциясини эълон қилиб халқни ижтимоий ислохотларга чорлайди. 
П.Прудон сиѐсий иқтисодни «ақл-заковатнинг абадий қонунлари» тўғрисидаги 
фан деб билади. 
П.Прудон ва С.Сисмонди назарий қарашларида биз жуда яқинлик ва ўхшашлик 
ҳолларини учратишимиз мумкин. Айниқса уларнинг услубиѐтларида бу ҳолат қуйидагича 
акс этади: 
Биринчидан, иқтисодиѐтда чексиз эркин рақобатни инкор этиб, бошқариш мумкин 
бўлган рақобатни топиб ташкил этиш. 
Иккинчидан, хўжалик ҳаѐтини таҳлил қилиш жаранида иқтисодий кўрсаткич ва 
манбаларни асосий деб ҳисобламасдан, балки меҳрибонлик, аҳлоқ, ижтимоий адолат
этика ва бошқа категорияларни, шунингдек инсон ҳаѐтининг энг олий неъмати тенглик ва 
тинчликни асосий деб ҳисоблаш. 
Учинчидан, кўп йиллар давомида яратилган илмий асарларда иқтисодий 
ҳодисаларга немис файласуфи Гегель диалектикаси асосий услуб қилиб олиниб, унга 
алоҳида эътибор берилди. 
П.Прудон ўзининг майда ишлаб чиқариш манфаатларидан келиб чиққан 
ислоҳотчилик концепциясини майдонга ташлар экан, жуда кўп масалалар хусусидаги 
фикрларни баѐн этади. меҳнат тақсимоти, товарнинг хусусияти, иш ҳақи, мулкчилик, 
даромад ва такрор ишлаб чиқариш кабиларни илмий изоҳлашга ҳаракат қилади. 
П.Прудон ўзининг энг муҳим асарларидан бири - «Иқтисодий зиддиятлар тизими....» да 
аввалги меҳнат тақсимотини таҳлил қилади. Меҳнат тақсимоти бир томондан бойликнинг 
кўпайишига имкон берса, иккинчи томондан қашшокликка, камбағалликка олиб боради. 
П.Прудоннинг мулоҳазаларига қараганда, меҳнат тақсимотининг наф келтирадиган 
хусусиятларини сақлаб қолиш ва зарарли хусусиятларини тугатиш керак. Методология 
жиҳатидан бу ўринда ижтимоий жараѐнлар диалектикасининг илмий таҳлилида тарихдан 
ташқари ѐндашув сезилиб туради. Прудон товарнинг хусусиятини ҳам мана шундай 
позициялардан туриб «тадқиқ» қилади. Унинг фикрича, қийматнинг абадий ғояси 
мавжуд, бу ғоя истеъмол қиймати талаб ва камчилик билан, айирбошлаш қиймати эса 
таклиф ва мул-кулчилик билан белгиланади. Талаб билан таклиф ўртасидаги курашда 
товарнинг қиймати ѐки нархи белгиланади. Назарий жиҳатдан олганда бу хаддан ташқари 
вульгар конструкциядир: қиймат айирбошлашда вужудга келади, у объектив асосдан 
маҳрум. 
У иш ҳақининг ҳаракати қонуниятларини ҳам оддий ва ғайри илмий 
позициялардан туриб баѐн этади. Прудон ишчиларнинг иш ҳақини ошириш учун 
курашига қарши чиқади, чунки бу нарса нарх-навонинг ѐппасига кўтарилишига ѐки 
муҳтожликнинг кучайишига олиб борар эмиш. 
П.Прудон ѐлланма ишчини эксплуатация қилиш механизмини тушуна олмайди. У 
капитал билан маҳсулотни айнан бир нарса деб талқин этиб, бутун капиталнинг 
ҳаракатини унинг процент келтирадиган қисми ҳаракатидан иборат деб талқин этади. 
Ссуда капиталнинг ҳаракатини Прудон қарз берувчи билан қарз олувчи ўртасидаги битим 


95 
деб ҳисоблади. У маҳсулотнинг бир қисмини капиталист ўзлаштириб олишини ишлаб 
чиқариш чиқимлари енига капиталдан фойдаланганлик учун процент қўшиш зарурлиги 
билан изоҳлайди. Прудоннинг назарий системасида процент меҳнатни эксплуатация 
қилишнинг асосий шакли тарзида намоѐн бўлади. Шу билан бирга у процент билан 
ѐлланма ишчини эксплуатация қилиш механизми ўртасидаги ўзаро алоқани тушунмайди. 
П.Прудон «белгиланган қиймат» назариясини ўзининг бутун иқтисодий негизи 
деб ҳисоблади. Бунда классик мактабдан ўзиб кетиш пинхона истагигина эмас, шу билан 
бирга ижтимоий ўзгартиришларнинг йўлларини белгилаш истаги ҳам намоѐн бўлди. 
Товар ишлаб чиқаришини Прудон инсоний озодликнинг ва ҳар бир киши шахсий 
мустақиллигининг чўққиси деб билади, майда буржуа назариѐтчиси бўлган Прудон бозор 
механизмининг баъзи бир салбий жиҳатларини: молларнинг қалашиб кетишини, 
номуносибликни, хонавайрон бўлиш ва шу кабиларни тан олади. Прудон асосий 
иқтисодий зиддиятларни «қиймат»нинг ички зиддиятларидан: истеъмол ва айирбошлаш 
қиймати ғояларидан иборат деб билади. «Белгиланган ѐки сунъий» қиймат муросага 
келтирувчи тимсол бўлиб кўринади. Бундай қиймат айирбошлашда вужудга келади. У 
товарнинг ижтимоий бойлик таркибига бемалол кириб боришини билдиради. 
Бинобарин товар ишлаб чиқаришининг ҳамма қийинчиликларини бартараф қилиш 
учун ҳар бир товарга ѐ белгиланган қиймат қўйиб қўйиш, ѐки унинг бозорда сотилишига 
кафолат бериш, товар билан пул ўртасидаги зиддиятни тугатиш зарур. Прудон тилла 
билан кумушни «белгиланган» қийматга эга бўлган дастлабки товарлар деб атайди. 
П.Прудон даромад тўғрисидаги назарияни сиѐсий иқтисодда даромаднинг асосий 
манбаи деб қабул қилинган меҳнат, капитал ва ернинг мазмунини кўриб чиқишдан 
бошлайди. Унинг фикрича, ишлаб чиқариш жараѐнининг ўзи ҳар уччала элементнинг 
ишга тушурилиши натижасида юз беради. Лекин ер ѐки капитал эгаси ўзи ҳеч нарса 
ишлаб чиқармасдан ўз даромадини олишини ва айни вақтда ишчи ўз меҳнати натижасида 
ҳосил бўлган даромадининг фақат кичкина бир қисмини иш ҳақи сифатида олишни 
адолатсизлик деб баҳолайди. П.Прудоннинг такрор ишлаб чиқариш назарияси унинг 
даромадлар тўғрисидаги фикрлари асосида ривожлантирилади. 
Такрор ишлаб чиқариш жараѐни олимнинг фикрича, ҳамжамиятдаги ишлаб 
чиқариш ва истеъмолнинг мувозанати асосида бўлади. Лекин амалиѐтда мулкчиларнинг 
ишламай қўйганлиги бу принципнинг бузилишига ва натижада Ж.Б.Сэй кўрсатиб ўтган 
«иқтисодий қонунни» ҳам бузилиши олиб келмоқда. 
П. Прудон ижтимоий масалаларни ҳал қилиши зарур бўлган капитализмни ислоҳ 
қилиш лойиҳаларини ўзининг кўпгина асарларида эълон қилади. Ушбу асарларда 
ижтимоий адолат концепциясини асослаш билан бирга инқилобий чиқишлар ҳақидаги 
ҳар қандай фикрни инкор этади. Олимнинг ислоҳотчилик ғояларнинг айримлари 
С.Сисмонди қарашларига ўхшаш бўлиб улар қуйидагиларда ўз аксини топди: 
«учинчи шахслар» яъни деҳқонлар, ҳунармандлар ва майда кустар ишлаб 
чиқарувчиларнинг жамиятдаги ўрнига раҳимдиллик билан ҳайриҳоҳлик билдириш; 
«майда мулкчилик ва майда ишлаб чиқаришни» иқтисодиѐтдаги етакчилик ўрнини 
эътироф этиш билан уларнинг шарт-шароитлари, таълимотларида тўлиқ тенгликка 
эришиш; 
ижтимоий адолат тамойилларига мос равишда жамият манфаатларидан келиб чиқиб 
ишлаб чиқариш иштирокчиларига тенг даромад бериш; 
капитал ва даромадлар бир киши қўли остида концентрация қилинишига ва айниқса 
меҳнатни эксплуатация қилишга йўл қўймаслик. 
Бундан ташқари фақат П.Прудон ислоҳотчилигига хос қўйидаги ғояларни алоҳида 
ажратиб кўрсатишимиз мумкин: 
пулни муомалада ҳарактини бекор қилиб, унинг ўрнига ишчи пуллари банкларни 
муомалага киритиш; 
фоизни йўқ қилиш ҳисобига фоизсиз кредитларни ташкил қилиш; 
халқ банкларини ташкил этиш; 


96 
ислоҳотлар амалга ошириш жараѐнининг хотимаси сифатида хукуматни бекор қилиш. 
Ислоҳотчилик концепцияларида П.Прудон.Халқ банкига катта умид боғлайди. 
Унинг банки социалист-рикардочилар таклиф қилган банклардан 3 хил ўзига хослик 
билан фарқ қилар эди: 
Биринчидан, ундаги металл пуллар дастлабки бонлар чиқарилиши сабабли, пулга 
ва тижорат воқеаларига алмаштириш йўли билан секин-аста муомаладан чиқарилар эди.
Иккинчидан, фоизни бирданига йўқ қилмасдан, балки юқори қайд қилинган 
босқични амалга оширишни 2%дан энг кам даража-0,25% тушириш ҳақда сотилмаган 
товарларга олдиндан суда берилиши.
Учинчидан Халқ банки капитални ўзига жалб қилмай юзага келмасдан, балки 
аксинча капитал билан юзага келади. 
П.Прудоннинг ҳукуматни бекор қилиш ғояси ислоҳотларни амалга ошириш 
даврида синфларнинг умумлашуви ва ягона меҳнаткашлар, ўз меҳнатини ҳақиқий ҳақини 
оладиган синфини юзага келиши ўз навбатида ҳукумат фаолиятини кераксиз қилиб қўяди 
(анархизм ғояси). 
П.Прудон капитализмни ислоҳ қилиш лойиҳасида майда товар ишлаб 
чиқарувчининг ўз моли сотилишига кафолат олиш, майда дўкондорнинг фоизсиз 
кредитнинг олиш тўғрисидаги асрий орзусини, буржуа зиѐлисининг капитализм 
шароитида мутлақ меҳнат эркинлиги, қиймат қонуни асосида тенглик имконияти 
тўғрисидаги хомхаѐлларини ифодалаган эди. Прудоннинг «социализм»и товар билан пул 
ўртасидаги алоқани сохталаштиришга асосланган. Шу лойиҳанинг муаллифи хусусий 
ишлаб чиқаришни товарни сақлаб қолишга, аммо пулни, айирбошлашни, айирбошлаш 
қийматини йўқ қилиб ташлашга интилган эди. 
П.Прудон ва прудонизм ўз даврида ишчилар ҳаракатига жиддий хатар солганлиги 
сабабли пролетар таълимотининг асосчилари Прудоннинг майда ишлаб чиқариш 
реформизмига (ислоҳотчилигига) қарши муросасиз курашдилар. Уни пролетариатга 
душман ва революцион ҳаракатга ҳалақит берувчи бир оқим деб фош қилдилар. Бу 
курашни К.Маркс XIX асрнинг 40-йиллари ўрталаридаѐқ «Фалсафа қашшоқлиги» 
асарини тайѐрлашдан бошлади ва марксизм ривожининг кейинги даврларида ҳам шу 
кураш давом этди. 
П.Прудон фалсафада Гегелдан, сиѐсий иқтисодда эса А.Смит билан Д.Рикардодан 
юқори кўтарила олмади. Унинг ижтимоий дастурларида мафкуравий йўналишни фош 
қилишда алоҳида вазифалар келиб чиқди. Прудонизм майда ишлаб чиқариш муҳитига ва 
унинг пуч хаѐлларига таяниб, узлуксиз равишда ўзгариб борувчи шароитларга 
мослашаверди. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish