100
Маржинализм ва унинг ривожланиш даврини икки босқичга бўлиб ўрганиш
мақсадга муофиқдир.
Биринчи босқич XIX асрнинг 70-80-йилларини ўз ичига олиб иқтисодий
таҳлилнинг дастлабки маржиналистик ғояларини мужассам қилган дастлабки илмий
асарлар яратилди.(К.Менгер, У.Жевонс ва Л.Вальрас асарлари). Бу даврда асосий мавзу
инсон психалогик хусусияти, яъни унинг ҳиссиѐти ва қабул қилиши асосида ўрганилади.
Шунинг учун маржинализмнинг бу босқичини иқтисодий таълимотлардаги «субъектив
йўналиш» деб аталди.
Иккинчи босқич XIX асрнинг 90-йилларига тўғри келиб, бу даврдан бошлаб
маржинализм кўпгина мамлакатларда машҳур ва асосий таълимотга айланди.
Маржиналистларнинг бу даврда эришган асосий ютуғлари субъектив-психологик
йўналишдан вос кечиб иқтисодиѐтнинг асосий мақсади бу иқтисодий ҳаѐтнинг доимий
боришини мавжуд шарт-шароитлар асосида тушунтира билиш демакдир, дедилар.
Натижада янгича иқтисодий ғоялар намоѐндалари классик иқтисодий мактабнинг
давомчилари сифатида баҳоланиб, уларга неоклассиклар деб ном берилди.
Маржинал ривожланишнинг иккинчи босқичини яъни неоклассик иқтисодий
таълимотни ривожланишига йирик иқтисодчи олимлар А.Маршалл, Дж. Б.Кларк ва
В.Парето катта ҳисса қўшдилар. Маржинал иқтисодий ғояларни юқорида қайд этилган
иккала босқичини ўзига хос хусусиятларини қуйидагича таърифлашимиз мумкин.
Биринчи. Дастлабки маржиналистлар ўзларининг субъектив оқимларида асосий
эътиборни иқтисодий таҳлил жараѐнида истемол (талаб)нинг тутган ўрнини ўрганишга
қаратиб классиклардан фарқли равишда ишлаб чиқариш (таклиф)ни иккинчи даражали
қилиб қўйдилар. Кейинчалик неоклассиклар ҳар иккала жараѐнни биргаликда ўрганиб
анча мукаммал таълимот яратдилар.
Иккинчи. Биринчи босқич маржиналистлари субъектив йўналиш вакиллари
классиклар сингари сабаб оқибатга асосланган илмий таҳлилни қўллаб уларнинг
ғояларини маълум даражада такрорладилар. Лекин биргина катта фарқ субъектив мактаб
қўллаган истеъмол ва товарларнинг фойдалилиги усули уларни классик мактаб усулидан
фарқлади. Ўз навбатида маржиналистларнинг неоклассик йўналиши функционал илмий
тадқиқотни майдонга ташлаш билан бирга ишлаб чиқариш ва истеъмолни яхлит ҳолда
ўрганиб меѐрий иқтисодий ўлчамларни тақсимот ва айирбошлаш жараѐнларига ҳам
тадбиқ этдилар.
Учинчи. Маржинал инқилобнинг биринчи босқичидан фарқ қилиб, иккинчи
босқичда функционал илмий услуб билан бирга иқтисодий таҳлилга иқтисодий
жараѐнларни математик моделлаштириш усули ҳам олиб кирилди. Шу жумладан, ҳар
иккала босқич назариѐтчилари «эркин» рақобат ѐрдамидаги иқтисодий ўсишни ҳалигача
автоматик авишда қўллаб келинмоқда деган фикрга келдилар.
Тўртинчи. Неоклассиклар иқтисодий таълимотлар тарихида алоҳида ўрин
эгаллаган классиклардан иқтисодий либерализм тамойилларига содиқ қолишни мерос
қилиш билан бирга тадқиқот мавзуини янада кенгайтириб, унда функционал тадқиқот
усулидан ва иқтисодий кўрсаткичларни таққослаш усули ва ниҳоят системали математик
усулдан кенг фойдаланишни амалга оширдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: