Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

2. ИНСТИТУТЦИОНАЛИЗМ ЙЎНАЛИШИ 
 
XIX аср охири - XX аср бошларида оламда бўлиб ўтган аниқ 
ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар туфайли жаҳондаги мамлакатларнинг 
салоҳиѐти кескин ўзгарди, илгари илғор бўлган давлатлар 2-ўринларга 
(Англия, Франция), нисбатан қолоқ бўлган давлатлар эса 1-ўринларга чиқиб 
олишди (АҚШ, Германия). Худди шу даврда етакчи мамлакатларда эркин 
рақобатга асосланган иқтисодиѐтдан кўпинча монополистик (моно-бир) 
иқтисодиѐтга ўтиш кучайди. Монополия кучайиши монопол фойда олишга 
имкон яратди ва иқтисодий ривожланишга салбий таъсир қила бошлади. Шу 
сабабли антимонопол чоралар қўллаш ғояси илгари сурилди, бу биринчи 
АҚШда рўй берди. Кейинчалик (ва ҳозирда) барча давлатлар бундай чорани 
қўллайдилар. 
Антитрест сиѐсати йўли билан иқтисодиѐт устидан ижтимоий 
назоратнинг турлича метод (усул)лари Қулланила бошланди. Ана шу 
усулларнинг назарий асослари юзага келди ва ҳозирда ҳам мавжуд. 
Иқтисодий таълимотлардаги институционализм йўналиши АҚШда ХХ 
асрнинг 20-30 йилларида кенг тарқалди, аммо у анча олдин, XIX асрнинг 
оҳирларида вужудга келган (Т.Вебленннинг 1899й. чиққан «Бекорчи 
синфлар назарияси» асари билан боғлиқ). Бу йўналиш номи лотинча 
«instituto» - урф-одат, кўрсатма, муассаса сўзидан олинган ва 
капитализмнинг империализм босқичига ўтиши билан боғлиқ равишда рўй 
берди (саноат ва молия монополиялари, корхоналарнинг йириклашуви ва 


119 
бошқалар), чунки бу давр ривожланиши эркин рақобатга асосланган аввалги 
давр таълимотлари билан изоҳлаш мумкин бўлмай қолди. 
Бу таълимот йўналиши вакилларининг фикрича, институтлар жамият 
ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб ҳизмат қиладилар. Бу 
тушунча тагида ижтимоий ходисалар, масалан, оила, давлат, монополия, 
касаба уюшмалари ва бошқа муассасалар ѐтади, яъни жамоат руҳининг 
намоѐн бўлиши, юриш-туриш ва ўйлаш усулини халқнинг маълум гуруҳлари 
учун одатий, анъанавий, шунингдек ҳуқуқий, аҳлоқий ва бошқа 
кўринишларини ўз ичига олади. Бу йўналиш мафкурачиларининг фикрича, 
иқтисодий категориялар бўлган хусусий мулк, солиқ, пул, кредит, фойда, 
савдо ва бошқалар жамият руҳининг пайдо бўлиши шаклидир. Демак, улар 
объектив иқтисодий қонунланинг мавжудлигини тўла тан олмайдилар ва 
жамоат руҳиятининг эволюциясини таҳлил этадилар.
Институционализм 
маълум 
маънода 
неоклассик 
йўналишга 
муҳолифдир. 
Неоклассиклар бозор иқтисодиѐтини ўзини-ўзи бошқара оладиган 
(А.Смит фикри) система деб қарасалар (соф иқтисодиѐт фани), 
институционализм 
тарафдорлари 
иқтисодиѐт 
ривожлинишининг 
ҳаракатлантирувчи кучлари моддий омиллар билан бирга тарихий 
контекстда қараладиган маънавий, аҳлоқий, ҳуқуқий ва бошқа омилларга 
ҳам боғлиқдир деб ўйлайдилар. 
Демак, бу янги йўналишнинг тадқиқот предмети сифатида ижтимоий-
иқтисодий, шу билан бирга ноиқтисодий муаммоларни таҳлил этиш илгари 
сурилади. Шу билан бирга, тадқиқот объектлари, яъни институтлар биринчи 
ѐки иккинчи даражали деб Қаралмайди ва бир-бирига қарама-қарши 
қўйилмайди. 
Бу йўналишнинг тадқиқот усулида айрим олимлар фикрича 
Германияда вужудга келган тарихий мактабга катта ўхшашлик бор. 
Тарихий ва ижтимоий мухит омилларининг ҳисобга олиниши тарихий 
мактаб билан яқинликни англатса ҳам, аммо тўла якдиллик йўқ. Янги 
йўналиш неоклассикларнинг маржинализм ғояларига асосланган математик 
ва эконометрик принципларини кенг қўллайдилар. 
Институционализмга 
хос 
бўлган 
услубий 
хусусиятлар 
Қуйидагилардир: 
1)неоклассикага хос абстракциянинг юқори даражаси ва айниқса баҳо 
назариясининг ортодоксал статик ҳарактеридан қониқмаслик; 
2)иқтисодий назарияни бошқа ижтимоий фанлар билан интеграцияга 
интилиш ѐки фанлараро ѐндошув устуворлигига ишонч; 
3)классик ва неоклассик назарияларда эмпиризм (тажрибага суяниш) 
етишмаслигидан норозилик, чуқур миқдорий тадқиқотлар ўтказишга 
чорлаш.
Бу йўналишнинг вужудга келиш, шаклланиши ва эволюциясининг 
маълум тарихи бор. Унинг мафкурачилари Т.Веблен, Ж.Коммонс, 
У.Митчелл асарларида иқтисодий цикл ва инқирозлар тарихи бўйича фактик 
материаллар жамланган. Бу олимлар жамият аъзолари учун хос бўлган урф-


120 
одат, анъана, одоб-аҳлоқ, инстинктларни ўрганиш билан шуғулланадилар. 
Уларда назарий тадқиқотдан кўра, ѐзиб бориш, қайд этиш услуби 
ортиқроқдир. 
Институционализм эволюцияси (ривожи)ни уч даврга бўлиш мумкин: 
1. 20-30 йилларда институционализмнинг кенг тарқалиши. Бу 
даврнинг бош мафкурачиси Т.Веблендир (1857-1920), уни Ж.Р.Коммонс 
(1862-1945), 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish