137
М.Фридмен ва унинг сафдошлари Филлипс эгри чизиғини ҳар
томонлама ўрганиб, у (эгри чизиқ) ҳар доим ҳам турғун эмаслиги маълум
бўлди, айниқса 60-йиллар оҳирида кўпгина мамлакатларда инфляция ўсиши
«мантиқ»қа қарама-қарши ишсизликнинг пасайиши эмас, балки унинг ўсиши
ва 70-йиллар бошида эса инфляция ва ишсизликнинг бир вақтда ўсиши
билан рўй берди.
М.Фридмен иқтисодий жараѐнларда пул, пул массаси ва пул муомаласи
аҳамиятини кўтаришга ҳаракат қилди. Пулнинг аслида неолиберал монетар
концепцияси
АҚШнинг
республика
(1969-1970йиллар
Никсон
президентлиги даврида) ҳукумати томонидан синовдан ўтди (бунда
М.Фридмен президент маслаҳатчиси эди). Аммо монетар иқтисодий ғоялар
АҚШнинг кейинги президенти даврида яхши натижа берди. Тарихда ва
иқтисодиѐтда рейгономика деб ном олган бу сиѐсат доллар реал
мустаҳкамланган бир шароитда инфляцияни камайтириш мумкин бўлди,
Р.Рейган президентлик даврида янги 14 миллион миллионер - тадбиркор
пайдо бўлди. Демократ Б.Клинтон (8 йил) президентлиги даврида ҳам шу
сиѐсат давом эттирилди ва яхши натижа берди.
Фридмен концепцияси асосий масала давлатнинг қаттиққўл пул
сиѐсатидир (бошқалардан, масалан, Кейнсдан фарқи). Бу Фридменнинг
«ишсизлик табиий нормаси» тушунчаси билан боғлиқ бўлиб, конъютура
ҳолатига боғланмаган ҳолда, ҳар йили пул массаси 3-4 фоизга доим ва
турғун (стабил) равишда ошириб борилиши керак. АҚШ нинг қатор йиллар
давомида ялпи миллий маҳсулоти ўсиши ўртача суръатларини ҳисобга олиб,
миллий иқтисодиѐтнинг максимал мумкин бўлган даражаси аниқланади.
Фридменнинг
«ишсизлик
табиий
нормаси»
концепцияси
институтционал, шунингдек қонуний ҳужжатларга асосланади (масалан,
касаба қўмиталари, минимал иш ҳақи тўғрисидаги қонун) .
Иқтисодий либерализм оқимининг ХХ асрдаги асосий намояндаси
асли Австриядан чиққан америкалик
Людвиг фон Мизес (1881-1973) ва
унинг энг содиқ шогирди
Фридрих Хайек (1899-1992)лардир. Уларнинг
мактаби Австрия мактаби деб ҳам аталади. Мизеснинг фикрича,
марказлашган бошқарувга асосланган социалистик хўжалик ва ҳукумат
томонидан тартибга солинадиган бозор ўзоқ вақт яшаши мумкин эмас, чунки
нарх-наво талаб ва таклифни акс эттирмайди. Унингча, социализмнинг
«тартибга солинадиган иқтисодиѐт»и режаларни ўзбошимчалик билан
тўзадиган ташкилотчиларнинг қулига айланади, режаланган тартибсизлик
рўй беради. Ягона оқил сиѐсат - бу либерализмдир. Меҳнат тақсимоти,
хусусий мулк ва эркин алмашув цивилизациянинг мутлақ асослари
ҳисобланади. Мизеснинг асосий асарлари қуйидагилар: «
Либерализм»,
«
Инсоний ҳаракат: иқтисодиѐт тўғрисидаги трактат», «
Иқтисодий фан
Do'stlaringiz bilan baham: